Модница қизлар "Шухрат Шон" Назаримда бу вариантни хали қўймаганман
Размерлари ўзгариб
Бораяпти қизларни.
Кундан кунга кийими
Торайяпти қизларни.
Озиш керак экан деб,
Бир биридан ўтяпти
Хатто бази бирлари
Гугурт чўпга етяпти
Юришлар хам бўлакча,
Дахшат қадам ташлашлар.
Қош чимириб, лаб буриб,
Сузилиб сўз бошлашлар.
Сумкачалар ичида,
Атир уппа бўёғи,
Мини юпка тагида,
Акарачка оёғи.
Енгсиз кўйлак остидан
Ялтирайди билаклар.
Кўриб қадди қоматини,
Қалтирайди юраклар.
Юрагимда ғалаён
Бошланади баъзида.
Уйланганмкан лек, кўзим,
Шу қизларнинг изида.
Қарамайман дейману,
Мажбур қилар қарашга.
Ботинаман нихоят,
Адресин сўрашга.
Эҳ, гапирсам гапим кўп,
Қизлар хафа бўлади.
Эрга тегса билмайман ,
Улар нима қилади.
Тирноқлар и бир қарич.
Ярамайди кир чирга.
Нозикликдан кучлари ,
Етмас соғинг сигирга.
Нозик юриш-туришлар,
Тўғри гап қизларга хос.
Лек, супурги чирияпти,
Пайдо бўлгач палисос.
Қизлар кийим олсалар,
Энг торини оляпти.
Уни кўриб чоллар хам,
Ғилай бўлиб қоляпти.
Хаттоки акалар хам
Айтолмайди додини.
Кўчадан келса хунук,
Кўриняпти хотини.
Майли замон шундайкан,
Қизлар олға чопийлар.
Лекин, ю ёғ – ёқни,
Сал кўпроқ ёпийлар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2