қотасан Гўё ўлика ўхшаб Йўл
четида ётасан Болаларинг оч нахор Эртаю кеч
нонга зор Сенинг ўрнингда ишлар Яхшики
онаси бор Ўғлингни кўзида ёш Усти юпун
боши тош Ўртоқларин олдида Юради эгганча
бош Ташлашга сабринг етмас Оғзингдан хиди
кетмас Хамон ошқозонингда очилган яра
битмас Чайқалганча турасан Гандираклаб
юрасан Эркалашни ўрнига хотинингни урасан
Юз бора талоқ қўйдинг Гўё хаётдан тўйдинг
Ғурурингни парчалаб Иймонингни хам сўйдинг
Эрта тонгда бўлиб тўп Бурни қизил ошнанг кўп
Текинга қўйганларни Чўкиб ойоғидан ўп
Ироданг эзар шайтон Кечиргувчидир рахмон
Иймонсиз ўлиб кетма Бу дунёдаги мехмон
Уйингда барака йўқ Оиланг хеч бўлмаса тўқ
Ичма деган одамни отардинг топилса ўқ
туғилганингда ичишни суйма Сўзимни оддий
йўйма Асло нафсинг домига Илк қадамингни
қўйма Кўриб турибди Аллох Чин дилдан сўра
панох Бу йўлдан чиқа олсанг шунда тўкилар
гунох Қайтмоқчи бўлди кўплар Юзтадан битта
эплар қолган тўқсон тўққизин Дўзах ўзига
чорлар Кўрсатувчи тўғри йўл яхшилар ёнида
бўл Ичувчи ошналарга Жон жахд билан силта
қўл.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4