
командири уйқуга ётишдан олдин
сержантга топшириқ берди:
- Мен уйқуга ётяпман, лекин бир
соатдан сўнг, яъни уйқудан
турганимда дастурхонимда қуён гўштидан тайёрланган
қайноққина шўрва бўлсин!
Тушунарлими?
- Худди шундай, ўртоқ полковник!
Тушунарли, - жавоб қайтарди
сержант. Бир соат ўтгач, полковник
уйғониб, не кўз билан кўрсинки,
столга ёзилган дастурхон устида
қайноққина шўрвадан хушбўй
буғ чиқмоқда. Табиийки,
полковник ҳайрон. - Хўш, - сўрабди у сержантдан, -
Бунчалик қисқа вақт ичида қуён
тутишга қандай муваффақ
бўлдинг?
- Муаммо бўлмади, ўртоқ
полковник, - иршайиб жавоб қайтарибди сержант, - Остонага
чиқиб, атрофга қарасам,
аллақандай қуён югуриб юрибди.
Милтиғимни кўтариб, ўт очдим.
Бечора жонивор миёв дейишга
ҳам улгурмади!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев