Қанчалик ачинарли бўлмасин, биз хоҳлаймизми ёки йўқми, мана минг йиллар ўтдики, биз ҳалигача мажусийларнинг ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмаган одам-“худо” ҳисобланмиш Митранинг туғилган кунини нишонлаб юрибмиз. Фарзандларларимиз қалбига ярим афсонавий кароматгўй Николайга (Санта-Клаус) кераксиз муҳаббатни пайванд қилдирмоқдамиз. Улар эса, унга ўз орзулари, истаклари ва илтимослари билан мурожаат қилишмоқда. Оммавий ичкилик “худо”си Вакха шарафига айш-ишрат қиляпмиз. Арчалар атрофида эса диний-маросим мазмунидаги рақслар ва фусункор юришлар қилиш учун катта ўрмон майдонларини саҳрога айлантирмоқдамиз, балки ҳали ҳам уч юз йил олдин ўтиб кетган подшоҳ фармонига кўр-кўрона амал қилаётгандирмиз, балки ҳис-туйғуларимиз ёмонлик ва ёвузликлардан “арчалар” имконияти орқали паноҳ истаётгандир? Агар Исо пайғамбар (алайҳиссалом) унинг таваллуд кунини янги йил қилиб, айш-ишрат қилишларини кўрганида қаттиқ изтироб чеккан бўлар эди. “...Ва модомики ораларида эканман, уларга гувоҳ бўлдим. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг Ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан” (Моида сураси, 117-оят).
Ҳар қандай байрам ўз моҳиятига кўра одамлар учун маънавий, ижобий кўмак бериши, ҳеч бўлмаса жамиятнинг ночор қатламига моддий фойда келтириши керак-ку. Янги йилни байрам қилиш, ёппасига ичкиликка берилиб кетиш эса одамларга кўпроқ руҳий жароҳат етказади ҳамда буларнинг табиий давоми эса кўплаб касалликларга мубтало бўлиш, бахтсиз ҳодисалар ва ўлим билан тугашдир. Сунъий (сохта) хурсандчилик нархи жуда баландлаб кетмаяптими? Ватандошларимиз байрам олдидан озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини илтифот ила осмонга кўтариб юборишлари эътиборга олинса, жуда катта моддий зарарлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Бу руҳий жароҳатлар ва жуда катта исрофлар нимага керак? Бу қурбонлар кимга керак? Балки булар кимгадир аталган қурбонликдир? Наҳотки, буларнинг бари шароб-ароқ ва доим яшнаб турган арча сотувчиларининг ҳаккалак отган иштаҳаларини қондириш учун бўлса?! Эҳтимол, Митра байрамини нишонлашдан ягона шуларгина сезиларли даражада фойда кўраётгандир?!
Кўпинча, биз “бу нарсалар бизга керакми?” деб ўйлаб ҳам ўтирмай бир ишга киришамиз. Биз БУНИ қиламиз, чунки БУНИ ҳамма қилади, чунки одамлар (ўтмишда “худо”лар) тушунмаслиги мумкин, чунки модомики... Ўз амалларимизни ақл тарозисига солмай, бошқалар учун умримизни хазон қиляпмиз, биз онгли равишда “ҳамма шундай қилмоқда” деган қолип асосида яшамоқдамиз.
Тез орада ҳаммамиз ўламиз, албатта бундай ҳолатда қилиниши керак бўлган барча маросимлар қилинади, уларнинг маънолари бизларга тушунарсиз бўлса ҳам. Аммо, буни ҳамма қилади-ку. Мен кимга керак эдим? Нега мен яшадим? Нега мен дунёга келдим ва қайси жойга бораман?
Бу саволлар қанчалик оғир туюлмасин, бироқ кўпчилик одамлар учун “чунки ҳамма шундай яшаб ўтган” деган жонсиз ва бемаъни жумлалар кўпчилик одамларга ана шу саволларга жавоб бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Абу Муслим таржимаси http://blog.islam.uz/home/abumuslim/80-maqola.html
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев