Шундан кейин ўз - ўзимга ваъда бердим. Шу ерда уй - жой қиламан, шу ерда яшайман деб. У қизни ўлимида ўзимни айбдор деб биламан. Мени бошқа қизга уйлантиришмоқчи бўлишди. Мен рози бўлмадим . Ота - онамни ёмонламоқчи эмасман. Аммо улар бойликни, мансабни, обрў -эътиборни биринчи ўринга қўядилар. Севги -мухаббат, хис - туйғу улар учун ўткинчи бир хою -хавас холос. Мен ўз хохишимдай яшашни хохлайман севган инсоним билан. Ўз жуфтимни ўзим танласам. Биламан ота - онам менга ёмонликни раво кўрмайди. Аммо мен улар танлаган кизга уйланиб, бир қизни бахтсиз қилолмайман . Севмаган инсоним билан қандай яшайман. Ахир улар эмас, жуфтихалолим билан бир умр яшайдиган менку. Нафосат сизни севаман. Менга турмушга чиқинг. Болангизни ўз боламдай кўраман. Ўтмишингизни менга заррача қизиғи йўқ. Мени ўтмишим хақида хам энди биласиз. Ота - онам рози. Худо хохласа сизни бахтли қиламан.
— Жасур нима дейишимга бошим қотди. Менга бироз мухлат беринг. Уйдагилар билан гаплашиб кўрай.Орадан икки ой вақт ўтди. Нафосат Жасурга: Онангиз бетоб эканлар. Шу ерга чақиринг. Хаво алмашса балки тузалиб кетар. Балки бу ерда даволанар, -деди. Жасур шу билан онасини Россияга олдирди. Яхши докторларга кўрсатиб даволатди. Онаси анча ўзига келиб қолди, тетиклашди.
Шохсанам опа хам Нафосатни ўғлини олиб Россияга келди. Нафосат Жасур билан таништирди. Кизим бир марта хаётингга аралашиб бахтсиз қилдим, энди аралашмаганим маъқул. Менга бахтли яшаб тиниб - тинчиб кетсанг бўлди, - деди Шохсанам опа Нафосатга. . .
Жасурнии онаси хам, Шохсанам опа хам ёшларнинг бахтига қарши бўлишмади. Икки тарафнинг розичилиги билан икки ёш никох ўқитиб бирга яшай бошлашди . Нафосат бахтли эди. Ўзини аёл эканлигини хис қиларди ,Жасур Нафосатга бор мехрини берди. Бу орада Жасур ер олиб Нафосат билан жой сола бошлади. Жасурни отаси хам Россияга келди. Ота - онаси хам қараб туришмади. Озми - кўпми ёрдам беришди .Уй хам битай деб қолди. Икки йилдай вақт ўтсада Нафосат хомиладор бўлмасди. Жасур билан иккиси шифокорга кўринишди. Жасурда қаттиқ шамоллаш аломати борлигини аниқлангач, Жасур доктор ёзиб берган укол дориларни олиб муолажа бўлди. Орадан вақт ўтиб Нафосат хомиладор бўлганини айтиб, Жасурдан суюнчи олди. Жасур хурсанд бўлди бу хушхабардан. Аммо Нафосатни хомиладорлиги Жасурни ота - онасини суюнтирмади.Улар Жасурни топиш хамда унга эришишлари учун Нафосатдан файдоланган бўлишади аслида. Жасурга :— Хомтама бўлма, биз Нафосатни икки дунёда хам келин деб қабул қилмаймиз. Эр кўрган қишлоқи қиз бизга сенга муносиб эмас. Болани олдириб ташласин, уйга кетамиз сени у ёқда яхши қиз топиб уйлантирамиз, - дейишди.
Бу гапларни эшитиб Жасурни хуши бошидан учай деди.
— Менга бошқа қизнинг кераги йўқ. Мен Нафосатни севаман.
Жасур онасининг гапларини Нафосатга айтаолмасди. Ўша куни Нафосат манти пишириб Жасурни ота - онасини кечки овқатга таклиф қилди. Овқат ейилиб, дастурхонга фотиха ўқилгач, кетиш олдидан Жасурни онаси Нафосатга қараб: Қизим элга тўй қилиб маълум қилмагунимизча туғмаганингиз маъқулми эди. Бизни хам ўзингинзни хам уятга қўйманг. Ўзингиз хамма нарсага тушунадиган ақилли қизсиз ,- деди.Нафосат бу гапни эшитиб ичидан эзилиб йиғлади. Э Аллохим мен ўз боламдан қандай воз кечаман. Ўзинг тўғри йўлга бошла яратган эгам, - дея йиғлаб ухлаб қолди. Эрталаб Жасурга: Агар туғсам оилангиз шанига доғ тушмайдими ,- дея гап бошлаган эди, гапи оғзида қолди.— Агар болага бир нима бўлса, ўзим сени бўғиб ўлдираман билиб қўй. Менга тўй хам, уй хам керак эмас. Фақат бола керак. Бугундан бошлаб ишламайсан, боламизни асрайсан, гап тамом вассалом,- деб ишга кетди. Орадан ўн кундай вақт ўтиб Жасурни қайнонаси Нафосатга бугун яхшироқ овқат қилинг, мехмонга борамиз, - деб телефон қилди. Икки - уч хили овқат пишириб, чиройли дастурхон тузади Нафосат .
Жасурни онаси эртароқ келиб Нафосатга ёрдам қилган бўлди.
Ха айтганча қизим сизга дори олгандим. Хомилани яхши ривожланиши учун витамин ,тушиш хавфидан хам химоя қилади дея, иккита дорини кейин ичаман дейишига қарамай Нафосатга бирин - кетин ичирди. Эртаси куни яна Жасурни онаси айтгандай иккита дорини ичди. Сал вақт ўтиб Нафосатни қорни ва белида чидаб бўлмас даражада оғриқ пайдо бўлиб, Нафосат хушини йўқотди. Жасурни негадир кўнгли ғаш бўлиб Нафосатга телефон қилди. Нафосат телефонга жавоб бермагач , хавотирла уйга келди. Эшикни таққилатди хеч ким жавоб бермади. Калит билан очмоқчи бўлди, ичкаридан калитли бўлгани учун очаолмай , эшикни очиш учун уста чақирди. Уйга кирган Жасур Нафосатни полда хушсиз ётганини кўрди. Ерлар қон эди. Тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам Нафосатни касалхонага олиб кетди .Нафосатни хомиласи нобуд бўлган, ўзини ахволи оғир эди. Икки кун бехуш ётган Нафосат кўзини очганда Жасур унинг тепасида ўтирарди. Хушига келган Нафосат боланинг нобуд бўлганини эшитиб яна хушидан кетди .Ўзига келгач Жасур Нафосатга алам билан: — Шунчалик хам пасткашмисан. Болани ўлдиришгача бординг. Нега бундай қилдинг . Ниятинг боладан қутилиш эдими..Шунинг учун ичдингми дори. Дорини қаердан олдинг. Бола бошқа бировданми, а ?
Нафосат онасини витамин деб берган дорисини ичганини, онаси бу дорини ичишга мажбурлаганини айтди. Бу дори болага зарар эканлигини билмагандим. Мени кечиринг,— дея зор - зор йиғлади.
Бу онасининг иши эканлигини билиб, Нафосатга индамай палатадан чиқиб кетди. Нега, нега онам бундай қилади. Нега мени тинч яшашимга ўз холимга қўймайди, - дея онасидан хафа бўлди.
Онасига: Нега ундай қилдингиз. У мени фарзандим, сизнинг набирангиз эди. Қандай виждонингиз йўл қўйди? ,- деди.
— Ниятимиз сени топиш эди. Топдик. Хаддингдан ошма. У қиз билан шунча йил яшадинг етар. У билан орани узасан, алдаб уйига жунатиб юбор. Мен хеч қачон у эр кўрган қизни келин деб қабул қилмайман. Агар шу қизни десанг бизни унут. Ё уни танла ёки бизни .. Жасур хозир онасига гап тушунтириб бўлмаслигини тушуниб, жахл билан эшикни ёпиб чиқиб кетди .
Жасур доктордан Нафосат учун керакли укол - дориларни ёздирриб олиб, касалхонадан докторнинг қаршилигига қарамай олиб чиқди . Уйга келгач Нафосатга ,нарсалар ингнии йиғ, керакли нарсаларни ол қолгани қолсин. Бу ердан кетамиз.
—Нега, қаерга? - деган Нафосатни саволига жавоб бермай, машинага миндириб Санк Петурбургга кетишди. Орадан тўрт ой ўтиб Нафосат яна хомиладор бўлди. Нафосат бу ўтган кунлар мабойнида деярли хар кун: Майли мен розиман. Ота - онангиз танлаган қизга уйланинг. Улар хам орзу - умид билан ўғил ўстиришди. Уйингизга қайтинг. Мен сизни кутаман. Чимилдиқ кўринг, тўй қилинг, -деди.
— Йўқ Нафосат. Мени кўнглим сени деб турса -ю, сени гапингни қара. Мен бир қизни бахтсиз қилишни хохламайман. Ота - онам сени қабул қилмагунча уйга бормайман, агар фарзандимиз туғилса хаммаси яхши бўлади.Афсус ...уларнинг бахтли хаёти етти ойга чўзилди холос. Жасурнинг тоғалари Жасурга ёлғон гувохлар кўрсатиб, ана севган қизинг кимлар билан дон олишган дея тухмат қилишди. Катта пул эвазига ёлланган гувохлар ,Нафосатни шаънини булғаб Худодан қўрқмай " Мен билан бўлган "- деб тухмат қилишди. Жасур ха йўқ ба йўқ, Нафосатдан бу гап ростми ёлғонми деб сўрамай, уйга келиб ўласи қилиб калтаклайди. Халиям квартирадаги болалар ажратишади. Ахволи огирлашиб тез ёрдам чақиришади. Зудлик билан Нафосатни касалхонага ётқизишади. Нафосатни кўришга Жасур касалхонага келмай, аксинча ўзинг хам, хароми боланг хам керак эмас. Мени излаб оввора бўлма,- дея телефон қилади.Касалхонада пулсиз, дакументсиз бўлгани учун докторлар Нафосатга қарамас эди. Бир амаллаб касалхонадан уйга келган Нафосат Жасурни нарсаларини йиғаётгани устидан чиқди. Нафосатни бир ахволдалигини кўрган Жасур, уни қучоқлаб: Мени кечир, нималар қилиб қўйдим сенга, сени қай ахволга солдим " - дея кечирим сўради.
Дарров Нафрсатга иссиқ овкат солиб келди. Ўтир иссиқ овқат егин. Совқатиб кетибсан. Нафосат эса хўрлиги келиб зор - зор йиғлади.Нафосатни туғишига яқин қолганда Жасур Нафосатни паспортини регистрация қилдираман деб олиб кетди. Шу кетганча кетди, қайтмади. Қўлида дакументи йўқ, пули йўқ қишнинг қора куни квартирада қолди. Телефони ўчирилган Жасурни. Нафосатни изламаган жойи қолмади. Бунинг устига квартиранинг эгаси квартирани пулини сўраб қўнғироқ қилиб беш кун мухлат берди. Агар беш кун ичида квартирани пулини бермаса квартирани бўшатиб қўйишини айтди. Таниш билишларга телефон қилиб пул сўради, жой сўради. Хеч ким бу хомиладор аёлга ёрдам қўлини чўзгиси келмади. Беш кун ўтгач квартира эгаси Нафосатни йиғлаб ёлворишига қарамай кўчага хайдади .Йиғлаб - йиғлаб нарсаларини сумкага жойлаб ,нарсаларини подъездда қўйиб Жасурни ота - онасини уйига борди. Афсуски улар у ердан кўчишганига икки кун бўлган экан. Энди қаерга бораман, деб боши қотган Нафосат бекатда йиғлаб ўтирганди. Бир рус аёли нега йиғлаётганини, агар қўлидан келса ёрдам беришини айтди .Нафосатни бошидан ўтган воқеаларни тинглагач ўша рус аёл: — Нарсаларинг қаерда, мени уйимда яшайсан, - деб уйига олиб келди Аёл уйида жияни билан яшар экан .Нафосатга қўлидан келганча ёрдам берди. Нафосат қизли бўлди. Қизи бирярим ойлик бўлганда Жасур Нафосатга телефон қилди . Нафосат бор аламини тўкиб солди. Нега қўнғироқ қиляпсиз. Энди эсингизга тушдикми. Энди бизни унитинг. Мен шунчалик хам содда бўламанми? Нега сизга ишондим. Айтгандим сизга бошида. Мени тинч қўйинг. Мен эр кўрган аёлман деб.
— Нафосат мени кечир. Сени севаман. Бу хакиқат. Мени кечира олсанг кечир. Сени бошқа ташлаб кетмайман. Бунга сўз бераман. Нафосат илтимос.
— Жасур чарчадим. Хаммасидан чарчадим. Нахотки хаётда бахтли бўлишга мени хаққим йўқ. Мен энди ўзим учун эмас, фақат фарзандларим учун яшайман. Улар энди мени дунёдаги бор борлигим .
— Нафосат ундай дема. Мен сендан асло воз кечмайман. Кечир, минг марталаб сўрайман кечирим. Сени умримни охиригача севиб ардоклайман. Сенсиз яшаб кўрмоқчи бўлдим. Сенсиз яшай олмаслигимни тушундим. Нафосат менга бир марта имконият бер. Ёлвораман Нафосат. Бахтли ўтган кунларимиз хакки хурмати сени бошқа хафа қилмайман.
— Майли ўғлим отасиз ўсяпти ,қизим хам отасиз ўсмасин. Қизим учун кечирдим.
— Нафосат, қизимизми бўлди? Қизим бўлишини жуда хохлардим. Расмларини юбор қизимизни.
Қизини расмларини кўрган Жасур ўзини қўярга жой топа олмай қолди хурсандлигидан.
Квартира топиб, Жасур Нафосат бирга яшай бошлашди.
Жасурни ота - онаси, тоғалари Нафосатга кўп зуғум ўтказди . Қизини Жасурдан бўлган эмас деб ДНК қилишди. 99,99% Жасурни қизи эканлиги аниқланди. Жасур икки марта авария бўлди. Яхшиямки ўзига жиддий зарар етмади. Ота - онаси Нафосатни касофати сенга ураяпти ,- дея Жасурга кун бермай қўйишди. Жасур мана 8 - 9 ойдирки Нафосат билан бирга яшаяпти. Аммо ота - онаси: "— Биз рози бўлсак, сен бахтли бўласан " ,- дейишади. Нафосат Жасурга ота - онангизни райига қаранг, улар айтган қизга уйланинг, - дейди. Жасур деярли камгап бўлиб хеч ким билан гаплашмай қўйди. Икки ўт орасида. Ота - онаси айтган қизга уйланишни хохламайди. Нафосатдан ота - онасини райига қараб воз кеча олмайди.
Бир тарафда ота - онаси, бир тарафда севган ёри...
Мана бир қизнинг тақдир қисмати, хикоямни бошида айтиб ўтган эдим. Нафосат маслахатингизга мухтож деб.
Сабр билан келгуси қисмларини кутиб ўқиганларингиз учун рахмат. Бу хикоя тўқима эмас. Личкамга келган мактуб асосида ёзилди. Менга берилган маълумотлар асосида қўлимдан келганича хикоя холига келтиришга харакат қилдим.
Азизлар Нафосат билан Жасурга қандай маслахат берасиз?
Барчангизни оилангизга соғлик - омонлик тилаб Дилфуза. (Само юлдузи)
2017.09.26. Само юлдузи.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 176