Россияга ўйнагани борган эмас,
Руслар кулиб уни кутиб олган эмас,
Чин айтаябман, ёзганларим ёлғон эмас
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Мусофирлк нималигин борган билар,
Кризисда бепул, бе иш қолган билар,
ФМС да неча кунлаб турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Совуқ кунда баланд уйлар қурган билар,
Иш йўғида халтуралар урган билар,
Ўнбеш киши бир хонада турган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Ойлаб ишлаб, сўнг алданиб қолган билар,
Миллон ишлаб, қўлга100 минг олган билар,
Ҳали етмай депортация бўлган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Бугун уйланиб, бир ой ўтмай учган билар,
Ёрин қумсаб ёстиғини қучган билар,
Кунда 10 бор милицияга тушган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
***
Қиш келишин зор интизор кутган билар,
Ёшлик даври Россияда ўтган билар,
Бор аламин мағрур ичга ютган билар,
Осон эмас мусофирга, осон эмас...
(Абу Муслим (А) ижодидан)
Диққат, Санкт-Петербург шаҳридаги гуруҳдошлар диққатига!
Гуруҳимиз модератори, Абу Муслим (А) яъни мен шу ойнинг 10 санасидан бошлаб юқорида номи тилга олинган шаҳарга 3-4 ойга меҳнат сафарига боришни ният қилганман, иншааллоҳ! Турар жой масаласи бўйича бир қатъий қарор қабул қила олганим йўқ. Шу борада сиз азизларга мурожаат қилаябман. Яхши кишилар, намозхон, маданиятли, софдил кишилар билан бирга хона ижарага олмоқчиман. Шундай жамоа бўлса, илтимос личкамга ёзинглар, борганимда кўришамиз!
P.S: Ҳеч қачон афсусланмайсиз ;)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 334