(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида Тожикистонлик таниқли диний арбоб Ҳожи Акбар Тўражонзода билан суҳбат)
Ҳожи Акбар Тўражонзода: ̵ Камина 1972 йиллари Бухородаги «Мир Араб» мадрасасида таҳсил олардим. Шу ерда у киши билан танишиб ошна бўлдим, у киши мендан битта юқори синфда ўқирдилар, аммо ётадиган жойимиз бир эди. Мен хушбахт инсонманки, шундай дўстим бор эди. Жондан ҳам азиз дўстим эдилар. Айтадиларку, «яхши дўст қариндошингдан азиз» деб. Аслида у киши мен учун шундай инсон эдилар.
TojNews: — Шайх ҳазратлари ҳаётда қандай инсон эдилар? Сизнинг у киши билан яқин дўстлигингизни сири нимада?
Ҳожи Акбар Тӯражонзода: — Биринчидан у киши ёш, қўрқмас, дўстсевар эдилар. Аслида у кишини дўст тутишимни сабаби хокисорликларида эди. Бир ҳодиса ҳеч хотирамдан кетмайди. Бухородаги Мир араб мадрасасининг эски ҳожатхонаси бўларди. Канализацияси йўқ эди. Шундай эдики, ташқари (узоқ жой)дан кесак келтирарди. Ҳожатхонада кесаклар учун иккита қути бор эди: бири истинжо қилиш учун бўлса, бошқаси ишлатилганлари учун. Бир кун кечаси соат 12 лар эди. Таҳорат учун ташқарига чиқдим.
#MuslimaatUz
Комментарии 2