интернет тармоқларида эълон қилинган ушбу воқеа бутун ислом оламини ва мусулмонларни ларзага солди. «Замонамиз Бухорийси» номини олган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари барчанинг қалбини ҳувиллатиб кетдилар.
Бу хабарни эшитган пайтимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида саҳобалар қай аҳволга тушганини, Ҳазрати Умарнинг қилич кўтариб «Ким Расулуллоҳ ўлди деса, ўшанинг калласини оламан» деб талвасага тушиб қолганларини ҳис қилдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида, албатта, Аллоҳ ушбу умматга ҳар юз йилда унинг динини янгилайдиган шахсни юборади, дегандилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ана шундай юз йилда бир юбориладиган шахслардан бири эдилар.
Биз muslimaat.uz сайти учун ҳам бу мусибат улкандир. Чунки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзларининг юксак эҳтиромлари ва эътиборлари билан ҳар бир қилаётган ишларимизни қўллаб-қувватлар ва доимо фаол бўлишга, ушбу йўлда ихлос билан ҳаракат қилишга, момоларимиздан мерос қолган илм олиш ва илмни тарқатиш йўлидаги ғайратга, жасоратга соҳиба бўлишимизни таъкидлар эдилар.
#MuslimaatUz
Шайх парастлар Аллоҳ таоло хохлаган пайт Раббоний олимни қаввмга юбораверади ақллила қаттан билдиларинг 100 йилда бир чиқади деб ғайбдан хабарларинг боми Замонамиз бухорийси дедингми Араб диёрларини пэёла кезиб хадис йиғибдими.... Мухаммад содиқ оддий толиби илм проста илми юбизникэдан кучли Мухаммад Содиқдан кучли толиби илмлар бор ўзбеклардан хозирам бор... Санлаям ўқисаларинг шу даражага чиқасалла
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг айнан юз йилда Аллоҳ таоло динни янгилилиган олим юборади дган сахих хадисини ровийсиниғайтчи текшириб кўрилик... Балки хар бир қорин яни авлод да дгандир... Айнан ўша олим мухаммад содиқлигини қаттан билдиларинг.. Балки бошқасидир...
Комментарии 2