янграса азон
Ибодат қилсангиз
хотиржам, омон.
Юртингизда тинчлик,
мусаффо осмон.
Шу оннинг қадрига
етинг биродар.
Ҳар куни нажотга
чақирса сизни.
Ўжарлик қиласиз,
юмасиз кўзни.
Тарк этинг лағв ва
ўйинингизни.
Азоннинг қадрига
етинг биродар.
Ғамгинсиз, махзунсиз,
чекасиз жафо.
Дардингиз саноқсиз
топмассиз даво.
Қалбларга - рахмат,
дардларга-шифо.
Қуръоннинг қадрига
етинг биродар.
Онангиз бор бўлса,
ждуосин олинг.
Отангиз сўзласа сиз
қулоқ солинг.
Иккиси ҳам мехмон,
сиз сийлаб қолинг.
Мехмоннинг қадрига
етинг биродар.
Хаммамиз дунёда беш
кунлик мехмон.
Гоҳида яхшимиз,
гоҳида ёмон.
Бу дунё биз учун эрур
имтихон.
Мезбоннинг қадрига
етинг биродар.
Қалбларни чулғади
шубха-ю гумон.
Гунохга ботганмиз,
қилурмиз исён.
Ғарқ қилса, хозирдир
қўлида уммон.
Рахмоннинг қадрига
етинг биродар.
Ёшлик ва куч-қувват
катта бир неъмат.
Соғлик ва вақтингиз
билинг ғанимат.
Мадад хам келади
қилсангиз химмат.
Имконнинг қадрига
етинг биродар.
Яна бир неъмат-ки хар
кимга даркор.
Агар у бўлмаса
амаллар бекор.
Мен сизга айтаман
такрор ва такрор.
Иймоннинг қадрига
етинг биродар!!!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев