
кунида айтилган самимий
тилаклар:
- Оилангиз бахтига соғ
бўлинг!
- Узоқ умр кўринг, дунё
тургунча туринг!
- Яхши-яхши тўйлар қилинг!
Биз хизматда бўлайлик!
- Кам бўлманг, энг яхши
тилакларимиз сиз учун!
- Ота-онангиз рохатингизни
кўришсин. Умрилари узоқ
бўлсин уларни хам!
- Хурсандчилик оилангизни
тарк этмасин. Эшитилсаям
фақат чақалоқ йиғиси
эшитилсин уйингизда!
- Бундай ёўларни кўпини
кўриб юринг, кўп яшанг!
- Кўп-кўп бойлик берсин, хеч
кимдан кам бўлманг!
- Ишларингизда омад, юқори
мансаблар ва яхши даромад
тилаймиз!
- Авваламбор соғ бўлинг,
бошқаси топилади. Хеч
қачон дард кўрманг!
- Дўстлигимиз абадий бўлсин!
Дўстларингиз бунданда
кўпайсин!
- Дастурхонингиз бунданда
тўкин-сочин бўлсин!
- Хаммамизни бахтимизга соғ-
саломат бўлинг!
- Куч-қувват, шижоат хеч
қачон тарк этмасин!
- Аёлингиз билан қўша-
қаринг, болаларни рохатини,
набираларни тўйларини
кўришлик насиб қилсин!
Хамманинг юзида табассум.
Энг самимий тилаклар.
Сўнгида эса...
- Қани шу тилаклар учун
ичамиз!
Қадахлар жаранглаши...
- Охиригача ичинг! Тагида
қолдириш бўлмасин!
Таниш манзарами?!
Аслида бундай ДУОлардан
кейин “Омийн” дейилиши
керакмасми? Бу самимий
гўзал тилаклар айтилганда
қўллар ароқ ё вино
тўлдирилган қадахларни
тутган эмас, сидқидилдан
дуога очилган бўлиши
керакмасми??
“Инсон хаётга бир марта
келади. Ўйнаб-кулиб яшаш
керак” дейдилар. Бироқ
сўнгида фарёдли йиғига
айланадиган ўйин-
кулгунидан наф бормикин?..
“Хаёт Хақиқатлари”


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев