Бу телефон бир бало булди.
Барча унга муттало булди.
Ундан купини сехрига тортган.
Инстаграм, Вконтакте Имо булди.
Боллар титар ишхонада хам.
Кизлар куймас ошхонада хам.
Овунчокдир ёш болада хам.
Барча бирдек махлиё булди.
Хеч ким бокмас номус нангига.
Мафтун булар шаклу рангига.
Ухшар хумори туткан бангига.
Дардлар унда бедаво булди.
Тутказади ота углига.
Боглаб ургамчакнинг турига.
Айланади манглай шурига.
Хеч тузалмас бир хато булди.
Турли уят фильмни куриб.
Фожияли улимни куриб.
Ёлгон, бухтон зулумни куриб.
Мургак калби куп каро булди.
Сунг истаклар жуш урар танда.
Куч одатлар булмайди канда.
Хирсу хавас айлагач банда.
Ибодатлар куп казо булди.
Куплар унда фатво топгай хос.
Жавоб излар уз нафсига мос.
Ёлгончиларни атаганлар рос.
Узларича уламо булди.
Суйлашарлар одобдан наари.
Юргай айбу гунохлар саари.
Жой ахтариб номахрам баари.
Иймонидан мосуо булди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев