Предыдущая публикация
Унутди ҳам деманг уйни, борини,
Тилка -тилка қилган меҳнат жонини,
Яна гапларингиз келмасин малол,
Мусофирнинг нони ҳалолдан- ҳалол!
Жисмин меҳнат ейди, ҳаёлин соғинч,
Узоқдаги юрти омон бўлсин, тинч!
Зарра эътибордан кўзида севинч,
Улар ҳох эркак бўлсин ва ёки аёл,
Мусофирнинг нони ҳалолдан -ҳалол!
Иссиқми, совуқми танлолмас макон,
Чорасиз қолганда тополмас имкон,
У улуғ, у азиз, ҳазрати мусофир инсон
Юмуши тугамайди қишми ёки баҳор,
Мусофирнинг нони ҳалолдан- ҳалол!
У ҳам истайдику уз уйида яшашни,
Ўғил - қизи билан яшаб яйрашни,
Тўхтатмас эзгу кун учун ишлашни,
Койиманг! Юраги чекмасин озор,
Унинг каттик нони ҳалолдан- ҳалол!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3