Бир аёл бор мунис, мафтункор.
У яшайди менсиз, фироқда,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!
Фақат менмас дунёда ғариб,
Ахир менмас ягона абгор.
Мени севиб, мени ахтариб,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!
Ҳеч кимсага дардин айтмасдан,
Термулади беҳуда, бекор.
Қайтишимни кутиб, қайтмасдан,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!
Термулади йўлимга шайдо,
Термулади беун, бетакрор.
У ҳам мендай минг бўлак, майда,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!
Эвоҳ, ҳар он, ҳар нафасида,
Йўлларимга боқар умидвор.
Бу дунёнинг бир чеккасида,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!
Бир Гулим бор мендан йироқда,
Жуда мунис, жуда мафтункор.
У яшайди менсиз, фироқда,
Менсиз яшаб юрганлар ҳам бор!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев