
~
Вотти вотти деган билан
Тошкенли бўлиб қолмайсан
Вилоятдан эканлигинг
Нимага тан олмайсан
Қашқадарё ва Сурхон
Полвонлар юрти билсанг
Ўзинг гувох бўласан
Бир бориб сайр қилсанг
Жиззах билан Сирдарё
Марду боғбонга макон
Тошда терак ўстирар
Агар тополса имкон
Самарқандми Самарқанд
Бухороми Бухоро
Бутун дунё хуснига
Бериб турибди оро
Навои мисли Ню Йорк
Шахарда кенг кўчалар
Товусдай товланади
Сайр қилсанг кечалар
Фарғона ё Наманган
Андижондан қайтасан
Ишонаман энг зўри
Водийдир деб айтасан
Хоразм қадрдон шахар
Хива олмосдир гуё
Хар йил мехмонга келар
Деарли бутун дунё
Қорақалоқнинг хар битта
Шахарлари гўзалдир
Сахрони хам безаган
Хусни чиндан афзалдир
Асли Ўзбекистонда
Туғилишнинг ўзи бахт
Хамма шахар бирдай гўзал
Тошкентимиздир пойтахт
Мен Сурхонда ўсганман
Қадрдонлар бир талай
Деновдан эканлигим
Унутмадим хар қалай
Пойтахтлиман деб алдама
Бу фикрдан қайтиб юр
Ўз шахаринг номини
Фахр билан айтиб юр!
Муаллиф:
Али Йилдрим


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев