
Синдириб буздилар кўнгил торларим.
Исмингиз қалбимда асрайман абад.
Ичида бўларкан одам оласи.
Хиёнатдан сўлди бахтим ноласи.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Зарра эритмади тош қалбингизни.
Нохақликдан қулган оху зорларим.
Ким дея атай энди не дейин сизни.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Оғу ичирдингиз жонга қилиб қаст.
Ўлдирса майлиди айлади сармаст.
Ахир шунчалик хам бўласизми паст.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Эгилмадим хатто қолсам тис чўкиб.
Оллохга ёлвордим кўкка кўз тикиб.
Оқибат оғриққа қолдим кўникиб.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Не сабаб чақдингиз мени. Қўйнимга беркинган ўз илонларим.
Хали хам кеч эмас бу ёлдан қайтинг.
Қалбимни оғритган қариндошларим.
Хали бу дунёдан кўз юммасимдан.
Менга қабр қазди дўсту жигарим.
Қулатмоқ бўлдилар кузатиб зимдан.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Мевам борлигида кезиб боғимда.
Ёқладингиз тинмай керак чоғимда.
Нечун қовурдингиз мени ёғимда.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Хадеб кечирмоқдан чарчадим толдим.
Охир не қилмоқни билолмай қолдим. Иложсиз мен сизни худога солдим.
Дилимни оғритган дилозорларим.
Юзингиздан орни юлтиб отингиз.
Оқибсиз қонимни кулиб тотингиз.
Не хаваслар у-н мени соттингиз.
Дилимни оғритган дилозорларим
Юрагим тўхтади аламли охим.
Истироб ёшидан ачиб димоғим.
Бунча қийнадингиз нима гунохим
Дилимни оғритган дилозорларим!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев