
йиғлайин,
Дардларим тупроқдек титилиб
кетсин.
Ўтмишим маржондек сочилиб ҳар ён,
Шовдираб атрофга ситилиб кетсин. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Қолмасин кўрмаган кунларим сира,
Мисралар сўзласин кўрганларимдан,
Қофия яратсин ширин хотира. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Оҳангин чаламан дил торим билан.
Куйини кул бўлган кўнглим билади,
Овозига жўр бўлай, оҳ зорим билан. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Азобдан йиқилган кунларим кўрай.
Тақдирнинг зарбидан эзилиб кетган,
Қон йиғлаб ўтказган тунларим кўрай. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Унда жилолансин онамнинг юзи.
Ҳар қаторин ўқисам эслайин шу он,
Ёд олай ёд қилиб отамнинг сўзи. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Эслайин армонли илк муҳаббатим.
Шундай ёзиб қўйинг ҳар гал ўқисам,
Ёниб адо бўлсин бор буд нафратим. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Ёстиғим ҳўл бўлсин кўз ёшим ичиб.
Телбадек кулайин маъносин чақиб,
Ёки кетар бўлай дунёдан кечиб. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Болага зорларнинг дардини ёзинг.
Ҳали доғи тушмай туҳматлар қилиб,
Айблаган номимнинг гардини ёзинг. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Шеърингиз олсинлар мукофот
Нобель.
Агар ўхшамаса, хафа бўлмангиз,
Алижон шеърингиз қилмайман қабул. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Қисматнинг эшиги қарс этиб синсин.
Шукрона билмаган бу бебош дилим,
Тавбалар қилибла шукрона қилсин. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Дўст пант берганлари қолиб
кетмасин,
Дардаларим бирам кўп оғирлигидан,
Оппоқ қоғозлар ҳам ёниб кетмасин. Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Тўкилиб тушмасин ногаҳон осмон,
Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Деганлар сабабли ёзди Алижон... ...Шундай шеър ёзингки, тўйиб
йиғлайин,
Дардларим тупроқдек титилиб
кетсин...
...Шундай шеър ёздим мен ёмон
кунингиз, Мангуга ёпилиб, тугасин, битсин


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев