
-------
• Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл.
• Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл.
• Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл.
• Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл.
• Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл.
• Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл.
• Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир.
АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ
Ҳакимдан сўрадилар: энг яхши аёл қандай бўлади?
Жавоб берди: энг яхши хотин:
1. Раббисини рози қиладиган
2. Эрига бўйсунадиган
3. Уйидан сўроқсиз чиқмайдиган
4. Беш вақт намозини ўқийдиган
5. Сирини ташқарига чиқармайдиган
6. Кавуши кўринмайдиган
7. Овози эшитилмайдиган
8. Васфи билинмайдиган
9. Ўз қавмида иззатда
10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум)
11. Гўдагига меҳрибон энага
12. Уйи жаннат
13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади
14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади
15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади
16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади
17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади.
18. Агар у эрига боқса ажаблантиради
19. Агар эрининг айбини кўрса яширади
20. Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади
21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди.
ОИЛАДА АЁЛНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:
1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
6. Барча ишларида эридан рухсат олади.
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:
«Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас»
(Имом Бухорий ва Имом Муслим).
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса #Пайғамбаримиз (с.а.в.):
Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради”
(Имом Термизий ривояти).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев