
Жуда таъсирли ҳикоя .
Ўқиб кўринг...
Жобир бин Абдуллоҳ (р.а.)нинг, аёли билан бирга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз уйларида меҳмон қилиш орзулари бор эди. Уларнинг моддий аҳволи у қадар кенг бўлмаганидан бу ишга анча вақт ҳозирландилар. Ниҳоят бир ҳайвон қурбонлик қилишга имкони бўлиши ҳамоно, Жобир (р.а.) бир ҳайвон олиб келиб сўйди. Аёлига:
.....Сен бу гўштдан таомлар пишириб тур, мен масжидга бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни чақириб келаман,- деди.
Жобир зўр ҳаяжон ичида масжидга йўл олди.
Намоздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб:
.....Эй Расулуллоҳ! Бугун кечки таомни бизникида есангиз, мени ва аёлимни жуда мамнун қилган бўлар эдингиз, -- деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рози бўлдилар.
Расулуллоҳнинг рози бўлганларини эшитган Жобир қувончдан, ҳаяжондан ичига сиғмай кетди.
......Қандай саодат! Расулуллоҳ, оламларга раҳмат бўлган Зот менинг уйимга ташриф буюрадилар!
Жобир мана шундай ширин ҳаёллар оғушида уйига учиб келар эди.
Бу вақтда эса унинг уйида мудҳиш бир ҳодиса содир бўлаётган эди.
Жобирнинг икки ўғли бор эди. Катта ўғли отаси қўйни сўяётганида ёнида турган эди.
Кичик ўғли эса, қурбонлик бўлган ерни, у ердаги гўштларни кўриб нима бўлганини тушунмади. Балки, уларнинг уйида бугун илк марта қурбонлик сўйилган эди.
Акаси унга деди:
......Отамиз бугун бир қўй сўйдилар.
...... Қандай қилиб сўйдилар? -- деди болаларча қизиқиш билан.
Ака укасига бу иш қандай қилинишини тушунтирмоқчи бўлди.
.....Истасанг, сенга буни қандай қилинишини кўрсатаман.
......Кўрсатинг, --- деди болакай.
Ака ҳам аслида бола эди. Содда эди. Ғўр эди. Укасини етаклаб бир ерга ётқизди. Отаси қўйни сўйган пичоғини олиб укасининг томоғидан тортди. Пичоқ ўткир эди. Пичоқ ўз ишини қилди. Бола бир лаҳзада жон берди.
Ака нима қилиб қўйганини энди тушунди. Тушунди-ю, беҳад қўрқиб кетди. Шу онда болаларнинг хавотирли овозидан қўрқиб, онаси чиқиб келди. Не кўз билан кўрсинки, ўғли ўз укасини бўғизлаб қўйган эди. Бола онасини кўриб қўрқиб кетди. Қоча бошлади. Она эса уни қува кетди. Бола қилиб қўйган ишидан даҳшатда, жонҳолатда қочар эди. Томга чиқмоқчи бўлди. Сирғаниб пастга думалаб йиқилди. Боши қонга беланди.
Она эса, «болам» деганча қолди. Афсуслар бўлсинки, иккинчи фарзанди ҳам онанинг кўз ўнгида жон берди.
Тасаввур қилинг. Кўз ўнгида бирданига икки ўғли мудҳиш бир тарзда вафот этган она қай аҳволга тушади?
Аммо бу аёл саҳобия эди. Саҳобалар эса Аллоҳнинг пайғамбарига нисбатан шундай юксак бир муҳаббат ташир эдиларки, «Эй Расулуллоҳ! Сизга отам-онам, жоним, мулким, молим, авлодларим, ҳар нарсам фидо бўлсин!» -дер эдилар. Ва бу сўзларида сўнг даражада жиддий ва самимий эдилар. Бу сўзларни шунчаки айтмас эдилар. Сўзларини безаш учун айтмас эдилар.
Зотан, бу ҳикоя орқали айнан мана шундай фазилатларидан бир намуна кўрсатмоқчимиз.
Бу муҳтарам онанинг юрагида ҳам бу муҳаббатнинг энг юқори даражаси ўрнашган эди. Бу софий, қудсий муҳаббатнинг нақадар юксаклигини, бу муборак онанинг ҳозирги ҳаракатларидан билиб оламиз.
Бу дунё имтиҳонларининг энг каттаси бўлган, чидаб бўлмас даражадаги мусибатнинг икки каррасига дучор бўлиб турган мушфиқ онанинг ақлига илк келган фикр шу бўлди:
---Бу ҳодисани Расулуллоҳ билсалар, жуда маҳзун бўладилар. Ҳафа бўладилар. Буни билсалар бугун бизникида таом емайдилар!
Ўзининг қалбидаги бу оғриқларни, фарзанд аламларини ичларига ютиб, кўмдилар. Фарзандларининг мурдаларини бир жойга беркитиб, бу ҳодисани Расулуллоҳдан сир тутишликка қарор қилдилар. Юраги парча-парча бўлган бу муборак она, бу мусибат ҳақида ўйлашни эртага қўйди. Бу ишни у фақат, Аллоҳнинг пайғамбари бугун бизнинг таомимизни есинлар, дея қилди.
Бу қандай Юрак!
Болаларни ётқизиб уларни ўпди. Ҳидлади.. ва таом тайёрлашга ичкарига кирди. Бу машъум ҳодисани эрига ҳам айтмади.
Оқшомда Расулуллоҳ кириб келдилар. Жобир бин Абдуллоҳ Расулуллоҳнинг атрофларида парвона бўла бошлади. Қачонлардан буён кутгани, Расулуллоҳ бизнинг меҳмонимиз бўладилар, деган ҳаяжонли ҳаёллари, ҳақиқатга айланаётган эди. Бу қандай муҳаббат эди.
Расулуллоҳ дастурхонга ўтирдилар. Таом келтирилди. Дедилар:
......Эй Жобир! Болаларинг қаерда? Чақир уларни.
......Ҳўп бўлади, Расулуллоҳ!
Ташқарига чиқдилар. Аёлларидан сўрадилар:
......Болаларимиз қаерда? Уларни пайғамбаримиз чақиряптилар.
......Болалар ухлаяптилар. Лутфан бошлайверсинлар.
Жобир қайтиб кирди.
Эй Расулуллоҳ! Болалар ухлаб қолишибди. Сиз еяверинг.
.......Йўқ. Уларни уйғот. Бўлмаса емайман.
Жобир ташқарига чиқди. Аёлига деди:
......Расулуллоҳ болалар келмаса емайман, деяптилар. Уйғота қол энди. Келсинлар.
Аёл нима қилишини билмай қолди. Пайғамбаримиз чақиришни қистаётган эдилар.
Аёл ноилож, Жобирнинг қўлидан ушлаб болаларининг ётган жойга олиб борди. Эшикни очди. Жобир не кўз билан кўрсинки, иккала ўғли у ерда жонсиз ётар эдилар. Жобирнинг бўғзига бир нарса тиқилди.
Аёли ёлборди:
......Эй Жобир! Бу ишни Расулуллоҳга зинҳор билдирма! Йўқса таом емайдилар. Сендан илтимос!... Таомни есинлар. Кейин айтамиз.
Жобир Расулуллоҳнинг ҳузурларига қайтиб кирдилар.
......Эй Расулуллоҳ! Болаларим қаттиқ ухлаб қолибдилар. Уларни уйғотолмадим. Уларни қўйинг. Таомни бошланг!
Жобирнинг кўзлари тўлган эди.
.......Уйғот уларни.
.......Расулуллоҳ! Мен уларни уйғота олмадим.
......Мени уларни олдига олиб бор унда.
Жобир ноилож деди:
.......Мен уйғотолмадим. Балки Сиз уйғотарсиз...
Биргалашиб болаларнинг мурдалари ётган уйга киришди. Болаларнинг усти ёпиб қўйилган эди. Расулуллоҳ Ҳазратлари болаларнинг устидан ёпинчиқни шартта тортдилар. Шу вақт Аллоҳ ўз пайғамбарига бир мўъжиза кўрсатди. Устилари очилган болалар шу заҳоти кўзларини кулиб очдилар. Пайғамбармизнинг бўйниларига осилдилар.
......Хуш келибсиз, эй Расулуллоҳ! -- дедилар....
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу уйга келишларидан аввал, Жаброил (а.с.) келиб шундай деган эди:
......Эй Расулуллоҳ! Бугун Жобирнинг уйида катта бир имтиҳон бўлади. Сен борганингда, болаларни кўрмасдан, таомларидан ема!
Жаброил (а.с.) мана шу хабарни келтирган эди. Пайғамбаримиз шунинг учун болаларни кўришни қаттиқ туриб истаган эдилар.
Бу ҳолатни кўрган она севинчдан қичқириб юборди. Қўлларни юқорига кўтарганча:
.......Эй Расулуллоҳ! Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Энди Сиз бизнинг уйда таом ейдиган бўлдингиз!!! --деб юбордилар.
Қаранг. У муборак она, болаларининг тирилишидан севинмоқда. Лекин «энди Расулуллоҳ мен тайёрлаган таомни ейдилар!» деб, шунинг учун севинмоқдалар!
Муҳаббатни кўринг!... Саҳобаларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга нисбатан бўлган фидоийлик даражасини кўринг!... Фарзандларининг жаннат аҳли бўлишлари эътиқоди шу қадар сингиб кетган эдики... Буни дард дея қабул қилмадилар. Дардлари -- Аллоҳнинг ҳабиби бўлган Пайғамбарига таом едириш дарди эди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4
Sallollahu alayhi vossalam