Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган. Қўшнининг ҳаққи шунчалар улуғ экан. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз қўшниси ила яхши муносабатда бўлиб, унга қўлидан келган яхшиликни қилмоғи лозим. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, менинг икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай?» ,дедим. «Сенга эшиги яқинига», дедилар». Бухорий ривоят қилган.
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Комментарии 3
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, уни меросга ҳам шерик қилармикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Қўшнининг ҳаққи шунчалар улуғ экан. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз қўшниси ила яхши муносабатда бўлиб, унга қўлидан келган яхшиликни қилмоғи лозим.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Ё Расулуллоҳ, менинг икки қўшним бор. Улардан қай бирига ҳадя қилай?» ,дедим.
«Сенга эшиги яқинига», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди! Аллоҳга қасамки, мўмин бўлмайди!», дедилар.
«Ким, ё Расулуллоҳ», дейилди.
«Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган одам», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг ривоятида:
«Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган одам жаннатга кирмайди», дейилган.