
Масжидда ўн бир ёшга тўлмаган, хушуъ ила намоз ўқиётган бир болакайга кўзи тушибди, бола намозидан бўшагач, Солиҳ зот ундан сўрабди:
― Кимнинг ўғлисан?
― Мен етимман.
― Менга ўғил бўлишни хоҳлайсанми?
― Агар оч қолсам, мени тўйдирасизми?
― Ҳа.
― Агар чанқасам, чанқоғимни қондирасизми?
― Ҳа.
― Агар кийимсиз қолсам, мени кийинтирасизми?
― Ҳа.
― Агар ўлсам, мени тирилтирасизми?
Солиҳ зот даҳшатга тушиб, бу менинг қўлимда эмас, ― дебди.
Болакай: Ундай бўлса, "Мени яратган, сўнг ризқ берган, сўнг ўлдирган, сўнг қайтадан тирилтирган Зот ила ҳоли қўйинг", ― дебди. Шунда Солиҳ киши: "Аллоҳга қасамки, кимки агар Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ таоло Ўзи унга етарлидир", дея болакайни тарк этибди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1