АЛЛОҲИМ!
🕊Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин.
🕊Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!
🕊Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.
🕊Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.
🕊Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
🕊Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
🕊Хотимамизни гўзал қилгин.
🕊Йўқотганларимизни мағфират этгин. 🕊Ажрларини кўпайтириб бергин.
🕊Хатоларини ўчириб юборгин.
🕊Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.
🕊Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев