“Меникидир бу Дунё,
Қувончи, қўшиғи, ғала-ғовури – мен.
Мен – кўкда офтобмен, ернинг нури – мен»
Ҳаёт шундай қилди тавалло:
“Меникидир асли – бу Дунё!»
Ўлим ҳам айтди шу дам:
“Йўқ, меники бу Олам.
Дунёни зулматга кўмаман абад.
Қўшиқлар ҳам тунда тинади албат”.
Ўлим шундай сўзлади у дам:
“Меникидир асли – бу Олам!”
Ҳаёт унга сўз айтар шу дам:
“Йўқ, меники асли – бу Олам!
Майли, сен мармардан қабр эт барпо,
Муҳаббатни кўмолмайсан тупроққа асло”,
Шундай Ҳаёт қилди тавалло:
“Меники, меники – бу Дунё!”
Яна Ўлим айтарди чакки:
“Йўқ, бу Дунё – меники!
Жанг бошларман, йўлларман ўлат.
Қабрга тушади бор инсоният”.
Ўлим шундоқ деди-да, илло:
“Ҳа, меники асли бу Дунё!”
Аммо Ҳаёт қилди тавалло:
“Йўқ, оқибат меники Дунё!
Қабристон ҳам шудгор қилинар, шундай;
Уруғ унар, далаларда шовуллар буғдой”
Ҳаёт шундоқ қилди тавалло:
“Меники, меники – бу Дунё!”
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев