А.Эйнштейн бу масалани ўтган асрда ўйлаб топган бўлиб, буни ер шари аҳолисининг 2% гина еча олади деб ҳисоблаган. Сиз ҳам шу ақлли одамлар сирасига кирасизми? Бу ерда ҳеч қандай сирли нарса бўлмасдан, фақат мантиққа суянган ҳолда ечиш мумкин. 5 хил миллатга мансуб инсонлар кетма-кет жойлашган 5 та ҳар хил рангдаги уйларда яшашади. Уларнинг барчаси ҳар хил сигарет чекишади, ҳар хил ичимлик ичишади ва хар хил уй ҳайвонларини боқишади. Қолган шартларт қуйидагича: 1.Норвегиялик биринчи уйда яшайди. 2.Англиялик қизил уйда яшайди. 3.Яшил уй оқ рангли уйнинг чап томонида жойлашган 4.Даниялик чой ичади. 5. Rothmans сигаретини чекувчи киши мушук боқувчи кишининг ёнида яшайди. 6.Сариқ рангли уй
mir.s

๑♥๑HaYoT๑♥๑Yo'lLaRidA๑♥๑

Изменена обложка группы

Ул қўшиқни яна тинглайман, Уни ёрим куйларди, ҳайҳот; Дарз кетгудек кўксим инграйман, Ёввойи мунг боса бошлар бот. Изтиробда мен телбанамо Югураман ўрмонга дилхун, Аламимни у ерда танҳо Кўзёш қилиб тўкмоқлик учун.
Йўқланмаган арвоҳдек кечмиш Бош кўтариб қабридан гоҳо, Эслатади яшаганимни Ёнгинангда бир пайтлар, барно. Тонг саҳарлаб тентирдим ёлғиз Кўчаларда ғамгин, саргардон. Ўткинчилар тикиларди жим Менинг синиқ рангимга ҳайрон. Қулай эди, лекин тунлари, Кўчаларда ойдин сукунат; Мен кимсасиз бўм-бўшлик аро Соям билан кезардим фақат. Акси садо берарди бўғиқ Кўприк узра ҳар бир қадамим. Булутларнинг орқасидан ой Кузатарди мени тунд ва жим. Мен тўхтардим уйинг олдида, Тикилардим дўнгликдан қотиб. Деразангга талпинган юрак Дод соларди ўзни йўқотиб. Мен билардим, парданг ортидан – Бош қўяркан юмшоқ парқувга – Бир қарардинг доим ойдинда Ҳайкал бўлиб қотган қайғуга
Маҳбубамдан айро тушган кун Мен кулгуни унутдим бутун: На қўполу на нозик ҳазил Кулдиролмас мени энди, бил!
ЗАМИНДАГИ ҲАЁТ Нимадир дунёнинг сохта чеҳраси? Нима бу – ялтироқ либосли ҳаёт? Ердаги борликнинг бору йўқ йўли Қисқа бир фурсатдир, ғамдир беадоқ. Ҳаёт – зулмат ичра бир дамлик чақмоқ, Ҳаёт – ўлат кезган жарда яшамоқ, Уқубат қамалган қоронғу қамоқ. Барчасин ўраган ҳашам ялтироқ, Буюклик бўшлиғи ичра бўғилмоқ. Қабрлар устида кўкарган майса – Шу оний ҳаётни боқувчи тупроқ. Аммо, руҳим, сен вужудга менгзама! Тақдирдан нолима, бариси бекор. Ялтироқ умиддан, сохта бахтданмас, Нажотни ҳақ йўлдан излагин, абгор! Алдовчи саробдан қочгин, югургин, Нафснинг домидан қутул, албатта, Шунда етадирсан орзуга аён, Гўзаллик, боқийлик ери – жаннатга!
БАРИ ЎТКИНЧИ Қаёққа қарама – бари ўткинчи. Сен уй қураяпсан?! Бекор бу жонлар. Шаҳарлар бир куни шудгор бўлади, У ерда қўй боқиб юрар чўпонлар. Воҳ, сўлар энг алвон гул ҳам бегумон, Шовқин ҳаёт сўнги сокин қабристон. Мармар ҳам, темир ҳам охири тупроқ, Бахтнинг кети фоже... Ҳамиша шундоқ! Ўтади туш каби ғалаба, зафар: Замоннинг кўзюмуқ ўйинларига Қарши туролмайди нотавон инсон. Дунё – чанг ва тупроқ, шамол сепган кул. Ҳаммаси ўтади. Мен ҳам ўламан. Қоришиб кетаман абадиятга.
Ҳа, ўзинг-ла кураш – энг мураккаб жанг. Асли ғолибдурсан – нафсингни енгсанг
Кор куюнин тингларман бехис, Бахт керакмас бундан зиёда. Бундай ажиб турфа ишларсиз, Яшамасман бу ёруг дунёда.
Показать ещё