ўзининг беқиёс асарлари билан
ҳисса қўшган атоқли француз ади-
би, реалистик роман устаси Гюс-
тав Флобернинг номини эшитма-
ган адабиёт аҳли бўлмаса керак.
Гюстав Флобер 1821 йил 12
декабрда Франциянинг Руан
шаҳрида Ашель Клеофа Флобер
исмли жарроҳ хонадонида тавал-
луд топган. Гюстав оилада ик-
кинчи фарзанд бўлган. Тўнғич
ўғлининг жарроҳ бўлиб етишиши-
ни астойдил истаган ота иккинчи
ўғлининг ўқишига эътибор бер-
майди. Оиладаги бу беэътиборлик
ёш Флоберни ижодий изланиш-
ларга ундайди. Флобер 11 ёши-
да Рояль коллежига, сўнгра Руан
лицейига ўқишга киради. Кейин-
чалик у Парижда ҳуқуқшунослик
бўйича таҳсилни давом эттиради.
Бўлажак адиб ўша ерда адаби-
ёт ва санъат аҳли билан учраша-
ди, жумладан, ҳайкалтарош Жан
Прадье, адиб Максим дю Камп
ва драматург, романнавис Виктор
Гюголар билан яқиндан алоқалар
ўрнатади. Шу йилларда ёш ёзувчи ҳаётий кечинмалар ва руҳий из-
тиробларга бой илк асари “Сенти-
ментал тарбия”ни ёзишга кириша-
ди. Адиб 1844 йилда “Епископлар
кўприги”га саёҳат уюштиради.
Борган жойининг “юк”и тушадими
ё аввалдан мойиллиги бўладими,
хуллас ўша ерда Флобер тутқаноқ
касалига чалинади. Бу касаллик
унга кўп азоб беради. “Мен ўзимни
кучли аланга зарбалари ичида
ҳис қилардим”, – деб ёзади адиб.
Бундай ҳолатда у ҳуқуқшунослик
йўналишидаги ўқишидан воз ке-
чишга мажбур бўлади ва бир умр
Руан дарёси бўйидаги Круассе
шаҳарчасида яшаб қолади.
1845 йили “Сентиментал
тарбия”нинг биринчи варианти-
ни ёзиб тугатган адиб, Италия-
га саёҳат қилади. У ерда “Сен-
Антуаннинг ҳиссиётлари” номли
картинага назари тушади. Картина
ёш, таъсирчан адибни эпонимик
театр учун асарлар ёзишга ундай-
ди.
1846 йили Г.Флобернинг отаси,
орадан кўп ўтмай тўлғоқ азобига
дош беролмаган синглиси оламдан
ўтади. Бу икки жудолик ижодкор-
нинг ҳаётини остин-устун қилиб
юборади. Боз устига, туғилибоқ
етим қолган жияни унинг қўлида
қолиб, тоғасининг бағрида ўсиб-
улғаяди.
Гюстав Флобер 1849-1852 йил-
лар оралиғида дўсти Максим дю
Камп билан Шарқ бўйлаб узоқ
саёҳат уюштиради. Саёҳатни
Миср, Фаластин, Ливандан бош-
лаб, Константинополь ва Италия
орқали ортга қайтади. Истеъдодли
адибнинг кейинги асарлари куза-
тишлар, тадқиқотлар натижасида
дунёга келади. Флобернинг энди-
ги асарлари илгаригиларидан кўра
анча мукаммал ёзилади, унинг
қалами чархланиб, ҳақиқий роман-
навис сифатида ном қозона бош-
лайди. 1851 йилда дю Кампнинг
маслаҳатига кўра Флобер ўзининг
йирик асари “Бовари хоним”га қўл
уради. Ёзувчига ҳақиқий шуҳрат
олиб келган реалистик ва психо-
логик руҳдаги бу роман, беш йил
деганда ёзиб тугатилади. Асарда
тарихда муносиб ўрин эгаллаган
“Иккинчи империя”нинг олийна-
саб вакиллари, Париж зодагонла-
ри ҳаётидан лавҳалар келтирила-
ди. Ўша кезларда Флобер таниқли
француз адибаси Жорж Санд би-
лан танишади. Ижодкор ўзи яшаб
турган Круассе ва пойтахт Париж
ўртасида мунтазам қатнаб тура-
ди, юзлаб адабиёт аҳиллари би-
лан алоқалар ўрнатишга ҳаракат
қилади ва бунга эришади ҳам. Ху-
сусан, ака-ука Гонкурлар, Сент-
Бёв, Шарль Бодлер, Тургенев ва
малика Матильдалар билан до-
имий мулоқотда бўлади.
Ўша йилларда ёзувчи “Салам-
бо” асарини ёзишга киришади. Бу
асарнинг яратилишига милоддан
аввалги учинчи асрда бўлиб ўтган
Картаж инқилоби сабаб бўлади.
Флобер Картажни кўриш ва тари-
хий воқеалар тафсилотини жойида
ўрганиш учун Тунисга жўнайди.
Узоқ уринишлардан сўнг 1862
йилда асар тайёр ҳолга келади.
Орадан икки йил ўтиб, адиб “Сен-
тиментал тарбия”нинг охирги
талқинини ёзишга киришади. 1848
йилги инқилобнинг авж олиши, ку-
рашчиларнинг руҳий кечинмалари
ва яна мағлубият алами ифодалан-
ган мазкур романда таржимаи ҳол
чизгиларидан фойдаланилган. Ро-
ман нашрдан чиққач, танқидчилар
ўта салбий муносабат билдиради-
лар, асарни ҳеч ким “қучоқ очиб”
кутиб олмайди, бунинг натижаси
ўлароқ кўпгина нусхалар сотил-
май қолади.
Эл орасида танилиб қолган Фло-
бер киборона ҳаётини давом этти-
ради, мамлакат императори билан
яқиндан танишади, “Фахрий леги-
он ордени” билан тақдирланади.
Жан-Жак Повер ва Жак-Луи Ду- шинларнинг қаламига мансуб
“Флобернинг ишқий ҳаёти” номли
китобда ёзилишича, Гюстав бир
пайтлар болаликдаги дўсти Аль-
фред де Пуатвеннинг опаси, Ги де
Мопассаннинг онаси билан анчай-
ин яқин муносабатда бўлган экан.
Нима бўлганда ҳам, Г.Флобер ёш
Мопассанни ўзига яқин олиб,
адабиёт соҳасида унга йўл-йўриқ
кўрсатади, кўп маслаҳатлар бера-
ди. Флобер Мопассанга: “Бир пред-
метни бошқа предметлардан ажра-
тиб турадиган муҳим фарқларини
билиб олгунингизга қадар ва уни
сўз билан ифодалай олгунингизга-
ча ўрганинг, ўрганаверинг!” – дея
васият қилган экан.
1870 йилларда ҳаёт ташвишла-
ри ва изтироблари остида адиб-
нинг анча қадди букилиб қолади.
Франция-Пруссия уруши натижа-
сида Флобер бошпанасиз қолади,
онаси вафот этади. Бу давр унинг
учун иқтисодий инқирозлар дав-
ри ҳам бўлади. Лекин ҳаётнинг
бу зарбалари адиб ижодига таъ-
сир ўтказолмайди. Унинг бадиий
асарлари силсиласи яна икки юк-
сак ижод намунаси ҳисобланмиш
“Уч эртак” новеллалар тўплами
ва “Бовар ва Рекюше” романлари
ҳисобига бойийди.
Адиб умрининг сўнгги йил-ларини қайғу ичра ўтказди.
Дўстларининг вафоти, иқтисодий
тақчиллик, шу билан бирга, са-
ломатлигидаги муаммолар унинг
қаттиқ тушкунликка тушишига
сабаб бўлди. Улуғ адиб 1880 йил 8
майда мияга қон қуюлиши туфай-
ли оламдан ўтади.
Флобернинг кўплаб машҳур
адабий маслакдошлари уни ўз
устозлари деб билишади. Хусу-
сан, Эмиль Золя, Альфонс Доде,
Эдмон де Гонкур, Теодор де Бан-
вел ва Ги де Мопассанлар Фло-
бернинг фаолиятини юқори
баҳолаганлар. Унинг предметлар-
ни ифодалаш маҳоратини санъат
даражасига чиқарган буюк ижод-
кор ҳисоблаганлар. Флобернинг
ўзига хос хусусиятга эга ижо-
дини, ҳеч ким билан адаштириб
бўлмайдиган бадиий тасвир ус-
лубини юксак қадрлаган Марсел
Пруст шундан ёзади: “Дунёга фай-
ласуфона қараган Иммануил Кант
категориялари билиш назарияси-
да қандай янгилик бўлган бўлса,
Флобернинг услуб борасидаги но-
ваторлиги атрофдаги нарсаларни
кўра билишимизни деярли шундай
янгилади”. Флобернинг буюклиги
ҳам айнан мана шунда!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев