... ~ Уйинчокларимни беринг
укамга...
.... ~ мен уммон ортига сузиб
кетаман.....
...... ~ Улди деб айтманглар мени дадамга....
...... ~ Жаннатнинг богида сизни
кутаман.....
..... ~ Шу экан кисматим шу экан
куним....
...... ~ Такдирни айблаб энди
нетаман.......
...... ~ Ташвишга сомасин энди
улимим.....
....... ~ Жаннатнинг богида сизни
кутаман....
..... ~ Охиста калкийди денгиз
тулкини....
........ ~ бешикда ётгандек сокин
ётаман......
...... ~ Мен бугун хуш курдим мангу
уйкуни....
....... ~ Жаннатнинг богида сизни
кутаман.....
....... ~ Алвидо тириклик Алвидо
олам......
....... ~ Энди мен коронгу гурда
ётаман.....
...... ~ Хурсиниб каргаманг килмасин
алам.....
..... ~ Жаннатнинг богида сизн
- Like26
Ғанимларим яшасин
Сўзларини товлаган,
Камчилигим овлаган,
Менга чуқур ковлаган,
Ғанимларим яшасин.
Паҳта ўраб тош отган,
Сирларим арзон сотган,
Билиб гуноҳга ботган,
Ғанимларим яшасин.
Эътирофим ёпгувчи,
Тирноқдан кир топгувчи,
Итдай ҳуриб қопгувчи,
Ғанимларим яшасин.
Боши айниб дайдиган,
Ўзим-ўзим дейдиган,
Одам гуштин ейдиган,
Ғанимларим яшасин.
Тили билан юрувчи,
Ғийбатдан уй қурувчи,
Ҳакдан юзин бурувчи,
Ғанимларим яшасин.
Иғволардан қур қасир,
Уяти йўқ ,бетасир,
Бир асрмас,минг аср,
Ғанимларим яшасин.
Король Артур.
- Like64
Замира оиланинг учинчи қизи. Акаси, икки опаси, хамда укаси бор. Катта опаси болалигида чилла тушганми, касал. Бироз ақли заиф. Шундай бўлса хам уй ишларини қилар, бировга оғирлиги тушмасди. Ўртанчи опаси жудаям инжиқ.
Розияхон аяни хонадонига кенжа қизини сўраб совчилар келишди. Розияхон ая қариндош-уруғ билан, отаси билан бир маслахат қилайлик,- деди совчиларга. .
Катта қизи Мухаббат ақли заиф туғилгани учун, уни сўраб келган совчи бўлмади. Ўртанчи қизи Олмахон жуда инжиқ қиз. 28 ёшида. Келган совчиларни унисига у деди, бунисига бу деди. Ишқилиб келган совчиларни қайтара-кайтара , энди эса совчи келмай қўйди.
Замирани Ота-онаси қариндош- уруғни йиғиб маслахат қилишди. Қариндош-уруғлари
- Like15
added February 6 2022 at 20:39
10 Comments
2 Shares
0 likes
- Like0
added October 22 2021 at 03:52
The video was deleted or is not publicly available
- Like1
added May 19 2021 at 00:14
Бу шеьримиз бева опа-сингилларимизга аталади химматини чеки юк ОЛЛОХим уларнихам бахтини очсин ОМИЙН
Келинчак уйида баxт топмай,
Кўз очиб кўрган эрига ёқмай,
Висол қайиғида ҳеч қанча оқмай,
Эр сабаб уйига қайтган аёллар!
Дардини сувга айтган аёллар!
Айбми аёлда омад бўлмаса.?
Оқ сийна, хипчабел, қомад бўлмаса.?
Отаси ортидан даромад бўлмаса.?
Куёвнинг онгида шайтон хаёллар.
Шу сабаб эридан қайтган аёллар!
Дардини айтмасдан ичига ютиб,
Ўзга бир шахзода келишин кутиб,
Нозик билагига кўз ёшин суртиб,
Тунлари ухлолмай ётган аёллар!
Тақдирдан энсаси қотган аёллар!
Ёрига бир бора қулоқ тишлатиб,
Ёри хам бир кеча- кундуз ишлатиб,
Умр бахорини қишда қишлатиб,
"Аёл" деб тамға босган аёллар!
Ёшлигини дорга осган аёллар!
Бахт сўраб жойнамоз тушмас қўлидан,
Қочмоқчи бўлади хижрон чўлидан,
Тутмоқчи бўлиб бахтнинг қўлидан,
Эридан жафо топган аёллар!
Этагидан итлар қопган аёллар!
Ортидан кулади дўсту девона,
Ўзини уйида ўзи бегона,
Хаттоки тушунмас отаю- она,
Ёр кутиб кўзлари гирён аёллар!
Армони ёр билан ошён аёллар!
Бева хам кимнингдир арзандаси,
Худойимнинг суйган бир бандаси,
Бу хам бир хаётнинг аччиқ хандаси,
Қўшниси жеркиниб турган аёллар!
Уйида беркиниб юрган аёллар!
Қизини тўйига айтмас аммаси.
"Тул" дея ирим қилар хаммаси.
Умрбод ўчмаса керак тамғаси.
Шунда хам худога солмас аёллар!
Қизларни тўйига бормас аёллар!
Дунёда хеч ким бўлмас у томон,
Дунёга келганига пушаймон,
Дунёда сирдош бўлмаса ёмон,
Қалби учун қабр қурган аёллар!
Хижрон билан давр сурган аёллар!
Таом бедармон, қувват йўқ белда.
Ҳомила туғилмай киради ерга.
Айбни ағдармай айбдор эрга.
Қайнонага ёмон бўлган аёллар!
Шунда хам эр томон бўлган аёллар!
Боласиз бешик тебратиб тунда,
Хаёлда аллалар айтади кунда,
Худойим "ол қулим" деворса шунда,
Бахт топиш хеч гап эмас аёллар!
Бир кетса қайтиб келмас аёллар!
Янгаси чоллардан куёв топади,
Хотини борлардан куёв топади,
Эшитиб кўнглига оғир ботади,
Тақдир ўйинидан хайрон аёллар!
Эр сабаб умри вайрон аёллар!
Ёш туриб сочига оқ оралаган,
Тенгдошлари аллақачон болалаган,
Гудаклари бор уйга мўралаган,
Фарзанд орзусида юрган аёллар!
Боласиз ўттизга кирган аёллар!
Ўзини чалғитиб китоб ўкийди.
Гоҳида ғамгин шеърлар тўқийди.
Тунда ёзиб тонгда ўзи ўқийди.
Шеърлари ўзидан ортмас аёллар!
Ёнида эр киши ётмас аёллар!
Оллохнинг бандаси бахтин топади,
Бир куни бир жойда тошдек қотади,
Эр эса дўзахда касрин тортади,
Зинога чап бериб қочган аёллар!
Оллох деб кафтини очган аёллар!
Биринчи эридан қалби чилпарчин,
Иккинчи эри учун Ойбарчин,
Ишқилиб севгиси бўлсинда чин,
Турмушдан қўрқиб қолган аёллар!
Ёмонига йўлиқиб қолган аёллар!
Алпомишдек йигитга ёр бўлинг,
Чақалоққа этаги бисёр бўлинг,
Иккинчи турмушда ҳушёр бўлинг,
Ёлғизликни енгиб чиққан аёллар!
Бахти кулиб тенги чиққан аёллар..!!!
0 Comments
4 Shares
68 likes
- Like29
loading...
Show more