Акаси, икки опаси, хамда укаси бор. Катта опаси болалигида чилла тушганми, касал. Бироз ақли заиф. Шундай бўлса хам уй ишларини қилар, бировга оғирлиги тушмасди. Ўртанчи опаси жудаям инжиқ.
Розияхон аяни хонадонига кенжа қизини сўраб совчилар келишди. Розияхон ая қариндош-уруғ билан, отаси билан бир маслахат қилайлик,- деди совчиларга. .
Катта қизи Мухаббат ақли заиф туғилгани учун, уни сўраб келган совчи бўлмади. Ўртанчи қизи Олмахон жуда инжиқ қиз. 28 ёшида. Келган совчиларни унисига у деди, бунисига бу деди. Ишқилиб келган совчиларни қайтара-кайтара , энди эса совчи келмай қўйди.
Замирани Ота-онаси қариндош- уруғни йиғиб маслахат қилишди. Қариндош-уруғлари ҳар ким ўзи билганича маслахат беришди. Кейин опаларини тақдирида қисматида бўлса, албатта турмуш кўришади. Лекин ,Замирага келган совчиларга розилик беринг. Опаси ҳали турмушга чиқмади дея Замираниям келган бахтини қайтарманг,- деб маслахат беришди.
Тўй давраси. Хамма шодон. Тўй дастурхони турли нозу-неъматлар билан безатилган. Ёшларга дўст-ёронлар, қавму-қариндош, ёру-биродарлар барча -барчаси умр тилади, бахт тилади. Қайнок қалбингиз ғамдан, шахло кўзларингиз намдан йироқ бўлсин, йўлингизда гуллар очилиб, булбулуллар сайрашиб турсин. Ҳаётингиз сутдек оппок ,сувдай тиник бўлсин ,- деб дунёдаги чиройли тилакларни тилашди.
Замирахон давранинг чиройли келини , чиройини тарифлашга тил ожиз эди.
Ота-онаси кўзда ёш билан Замирага оқ фотиха беришди.
—Қизим борган ерингда тошдай ўрнаш, бахтли-тахтли бўл! Ўғил-қизинг кўп бўлсин. Қайнона -қайнотангни хурматитини жойига қўйиб ,хизматларини беминнат қилгин,- деб панду -насихат қилишиб, янги хонадонга кузатиб қолишди
Кетар бўлдим севар ёрнинг уйига,
Ота-онам мехрибоним хўш қолинг.
Булбул бўлиб қўнсам ёрнинг гулига,
Хозир турган барча жонлар хўш қолинг.
Ота-онам менинг кўнглим олганлар,
Ўйнаб-кулиб менга хамдам бўлганлар.
Эй мехрибонлар қариндошлар туққанлар,
Хозир турган барча жонлар хуш қолинг,- дея янги хонадонга қадам босди.
Замиранинг қайнонаси-ю, кайнотаси жуда яхши инсонлар. Махаллада ўзларига яраша обрў-эътиборга, хурмат- иззатга эга. Оила ахил, тинч. Турмуш ўртоғи Замирани хурмат қиларди. Хар куни эрталаб Замира ховлиларга сув сепиб супуриб, кейин нонушта тайёрлайди. Хаммалари бирга нонушта қилишади. Кейин Турмуш ўртоғи Сардорни "Яхши бориб келинг, кунингиз хайрли ўтсин",- деб ишга кузатади
Сардор хам Хотинини пешонасидан ўпиб, ўзингни эхтиёт қилгин, кечгача соғиниб қоламан-а сени пучугим,- деб бурнини чимчилаб эркалаб ишга кетади.
Замира дастурхонни йиғиштириб, уй ишларига шўнғиб кетади. Қайнона-қайнота фарзандларини бахтини кўриб , уларни дуо қилишади. Замира хаётидан кўнгли тўқ.
Қайнона- кайнатотанинг фарзандларининг бахтидан кўнгиллари хотиржам. Илохим бахтли , ували - жували бўлишсин, илохим ёмон кўзлардан ўзинг асрагайсан Оллохим,- деб дуо қилишарди.
Бу орада опаси Олмахон Туркияга ишлагани кетади. 21-ёшиндаги ногирон қизга қараш учун бир оила ишга олишади. Уша оилада бир неча йил ишлаб ота-онасига хар ойда пул жўнатиб турди.Олмахонни юборган пулига уйларни замонавий услубда ремонт қилишди. Олмахон ўша ерда бир йигит билан танишиб турмуш қилди. Ота-онаси қизини тўйига келиша олмади. Уйда ўтирган ерида қизига бахт тилашди.
Замира бир неча ой ўтиб хомиладор бўлади. Қайнона келини атрофида парвона. Эри Сардор хам Замирани хомиладор деб кўнглига қарар. Кўнгли тусаган нарсани мухайё қиларди . . Оилада жажжигина ширин қизалок.... туғилди. Жаннат деб исм қўйишди қизалокка.
Оила тинч тотув. Замира қизи Жаннат эри Сардор билан тез-тез ота-онасидан хабар олиб турарди. Кунлар шу зайлда ўтарди. Жаннат беш ёшга кирганди. Сардорнинг қариндошларида тўй бўлди. Бутун оила шу қаторда Замира хам кийиниб ,ясаниб, ўзига аро бериб тўйга борди. Замира чиройли қиз. Лекин ўзига бироз пардоз-андоз қилиб кийинса, янада гўзалрок, латофатлирок бўлади. Ўша куни тўйда қўлида фотоаппарат билан тўй даврасини расмга олаётганида Замира йиқилиб тушади. Ўша захоти қўлидаги фотоаппарат тушиб икки бўлакка бўлинади. Замира менга келган бало шу фотоаппаратга урди,- деб ўйлайди.
Ўша тўйдан кейин Замира ўзини бошқача ҳис қила бошлайди. Кундан-кунга ранги- рўйи сўлиб борарди. Тузук овкат хам емасди. Иштахадан хам қолган. Кун ўтган сари нимжон , ўзини кучсиз сеза бошлади. Орадан уч ой ўтди. Бу уч ой ичида Замира таниб бўлмайдиган даражада озиб-тўзиб кетди. Замирани қаратмаган докторлари қолмади. Анализлари хаммаси яхши чиқади. Пешобидаям , қонидаям хеч қандай бирон бир касаллик аломатлари кўринмайди. Докторлар хам хайрон. Хаттоки онкалагический касалхонага бориб хам кўрикдан ўтди. Чунки сўнгги кунларда томоғидан хеч нарса ўтмаётганди.
Кейин отаси қудалари билан маслахат қилиб қизини уйига олиб келди. Докторни файдоси бўлмагандан кейин, эскичасига даволатишга қарор беришди. Нафаси ўткир муллаларга ўқитишди. Табибларга қаратишди. Кейин Замирага дуо-жоду қилинган дейишди. Дуо жодудан халос қилиш учун шахарга бир табибга олиб боришди. Ўша куни Замира бир қадам ҳам юра олмасди. Акаси Замирани уйдан кўтариб чиқиб, машинага ўтказди. Зебо хола деган табиб хотин бир литр қатик ичириб, дуо жодусини қайт орқали чиқартирган. Шунда Зебо хола кеч қолибсизлар. Дуо жоду танина сингибди. Қолгани Оллохдан. Оллохим ўзи буюк, дуо қилинг, дардини берган шифосини хам беради,- деган.
Замира табибдан келганида, ўз оёги билан юриб уйга киради. Буни кўрган отасини кўзларига ёш келади севинганидан. Ўша куни бу хонадонни севинчига бутун қўшнилар шерик бўлишди. Қўни-қўшнилар бу махаллада бир-бири билан жуда аҳил эдилар. Замирани кўргани хар куни қўшнилар у бу нарса пишириб келишар. Замирага шифолар тилаб дуо қилиб кетишарди. Ўша куни бироз нон еди. Овкат еди. Бироз ўзига келгандай бўлди. . Икки -уч кундан кейин яна хеч нарса емай қўйди.
Отаси Исмоил акага раҳми келади инсонни. Қизи касал бўлгандан бери сигарет чекмайдиган одам, тинмай сигарет тутатади. Ухлаган ухламаганини билмайсан. Чунки тонг соат 3-ми 4-ми ховлига чиқиб бошини қуйи қилиб, бир нуқтага тикилиб ўтириб, ўйчан хаёл суради. Хаёлидан нималар ўтаётгани фақат яратганга аён. Яна куни билан уйга келган кетган бор. Улар ёнида ўтиради...
Хар келган бир маслахат беради. Фалон ерда яна бир яхши табиб бор. Шунга хам олиб боринг. Балки у табиб дардига дармон топар дейишади. Шу табибни манзилини сўраб суриштириб табибга олиб боришади. Ёки бориб қизимиз юролмайди. Холсиз. Илтимос ўзингиз бориб бир қараб беринг ,- деб уйга олиб келишади. Қанча табибга кўрсатишди. Файдоси бўлмади. . Яна умид қилиб докторга олиб боришади. Докторлар касалини аниқлай олишмайди. Хамма ички органлари соғлом. Хаттоки хеч нарса емаса хам, қонинда камқонлик йўқ. Мева суви ичар эди. Томоғимда бир нарса бор, шу сувниям зўрға ичаман дерди.
Хаво совук декабрь ойи. Касалхонага ётқизишди. Бир хафта ётди. Ўзгариш йўқ. Уйга рухсат беришди. Онаси Розия аяни қизига қараган сари юрак бағри эзилиб, ичдан унсиз йиғларди. Товба бу қизига келган дард қанақа дард экан. Медицина кучли. Аммо бир он бир ташхиз қўйишолмади қиизига. Қизи жонсиз танадек, фақат тери билан суяги қолган, ётарди гапиришгаям ҳоли йўқ. Қўлига ручка тутқазишади. Дафтарга ёзади. Бирон нима демоқчи бўлса. Қайси она кўз олдида бундай сўлиб бораётган фарзандини кўришга юраги бардош бера олади. Аммо Розия ая сабрли аёл экан. Қизини ёнида бир томчи кўз ёш қилмади. Ҳаммасини ичига ютди.
Қайнонаси хам сўнгги кунларда келинини ёнидан жилмади. Эри Сардор эса Бу хаммаси тушида бўлаётгандай тасаввур қиларди. Қўркинчли туш кўраябман. Тушим тугайди уйгонаман ,- деб ўйларди. Афсус... Бу туш эмасди. Уч кун Замира худди ўликдай хеч нарсани хис қилмай ётди. Фақат юраги уриб турди. Онаси пахтани сувга ботириб, оғзига сув томчилатарди.. На жавоб берди, на кўзини очди, на яқинлари билан розилашди. Ярим кечаси соат бирларда жони узилди. Розия ая билан Исмоил ака учун , юрагининг бир парчаси бўлган қизини ўлигини қучиш, қабрга қўйиш нақадар азоб эди. Тонг отди. Жанозага ҳамма нарса тахт. Аммо жаноза ўқилишига органдан, махалла комитетидан одам келиб рухсат беришмади. Чунки нима сабабдан ўлганлиги хақида маълумот талаб қилишди. Хаво совук декабрь ойининг охири. Оломон жанозага тўпланган. Келганлар жаноза ўқилмай кетиб хам билмайди.
Қизни ўлигини нима сабабдан ўлганлигини аниқлаш учун моргга олиб кетишмоқчи бўлишди.
Онаси бутун қариндошлар, қўшнилар бунга, ўликни олиб кетишларига рухсат беришмади .Шунча дард чеккани етмагандай , ўлгандан кейин хам қийнамоқчимисизлар,-деб .
Шахарга касалхонага кетиб доктордан маълумотнома олиб келишди. Доктор саратон касали деб ноилож ташхиз қўйиб берган. Аммо хеч қандай саратон касалини аломатини топишмаганди докторлар. Замирани ўлими хаммани ўйлантирарди. Нимадан ўлди? Дуо жоду унинг ўлимигача олиб келдими, ёки саратон эдими? Агар саратон бўлса докторлар нега саратонга қарши даволашмади. ? Саротон касалига чалинган дейишмади?
Қизи Жаннат отаси билан қолди. Мана орадан етти йил ўтди. Сардор ҳалигача уйланмади. Жаннат тез-тез момосини бобосини кўргани келиб туради.
Замирани жойлари жаннатда, охиратлари обод бўлсин. 29-бахорни қаршилаб дунёларга тўймай кетган синглим рухларинг шод бўлсин. Қабринг нурга тўлсин!!!
Исмлари ўзгартирилмаган.
Ҳеч бир ота-она болам деб бўзламасин. Хар бир ота-онага фарзандларининг бахти камолини кўриш насиб қилсин. Шунингдек фарзандларининг роҳатини кўриб, рохат сувиндан қониб-қониб ичмакликни Оллох барчамизга муяссар этсин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев