ўз ниҳоясига етди. Унда Қаршининг
" Насаф " жамоаси 2: 1 ҳисобида ғалаба
қозониб , ўз тарихида биринчи бор
мамлакат кубогини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки , учрашув тўлалигича
" Насаф " устунлигида ўтди ва бу амалда
ҳам ўз исботини топди. Кетма -кет
ҳужумлар иккинчи бўлимнинг иккинчи
ярмига келибгина ўз мевасини бера
бошлади. Дастлаб , Артур Геворкян жарима
зарбасини моҳирона ва аниқ амалга
ошириб , ҳисобни очди. Бу вазиятда
Зуҳуров тўп йўналишини фақатгина
томоша қилиб қолди.
Орадан кўп ўтмай , бурчакдан узатилган
тўп яна " Бунёдкор " дарвозасига бориб
тушди. Шерзод Аъзамов ўзининг кучли
зарбаси билан дарвозани ишғол қилди .
Бироздан сўнг Шерзод " дубл " га эришди . У
энди бу сафар " Насаф " дарвозасига тўпни
йўналтириб юборди. Сатонинг зарбаси йўл-
йўлакай унга тегди ва дарвозага бориб
тушди — 1: 2
Учрашув сўнгги сонияларгача мухлисларни
ҳаяжонда ушлаб турди . Бироқ ёмғир
остида кечган беллашув шу тариқа
" аждарлар " нинг ғалабаси билан
якунланди.
Ушбу ғалаба билан " Насаф " мухлислари ,
футболчилари ва раҳбариятини
муборакбод этамиз . Ғалабалар сизга ёр
бўлсин.
Ўзбекистон кубоги . Финал
"Бунёдкор" - "Насаф " - 1: 2
Голлар : Шерзод Аъзамов 81 ( Автогол ) —
Артур Геворкян , 72, Шерзод Аъзамов , 75
"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Акмал
Шораҳмедов, Анвар Ғафуров , Шакир Зуаги ,
Сато Минори, Иван Милошович, Достонбек
Ҳамдамов, Забиҳулло Ўринбоев, Рустамжон
Ашурметов , Элдор Шомиуродов , Акромжон
Комилов
"Насаф ": Элдорбек Суюнов, Шерзод
Аъзамов, Мақсуд Каримов , Шуҳрат
Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев , Шоҳруҳ
Гадоев, Эркин Бойдуллаев , Одил
Ҳамробеков , Баҳром Абдураҳимов, Илҳом
Шомуродов, Артур Геворкян
Четлатиш : А . Комилов , 64.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев