100-оятгача)
ﺃَﻓَﺘَﻄْﻤَﻌُﻮﻥَ ﺃَﻥ ﻳُﺆْﻣِﻨُﻮﺍْ ﻟَﻜُﻢْ
ﻭَﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ ﻓَﺮِﻳﻖٌ ﻣِّﻨْﻬُﻢْ
ﻳَﺴْﻤَﻌُﻮﻥَ ﻛَﻼَﻡَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺛُﻢَّ
ﻳُﺤَﺮِّﻓُﻮﻧَﻪُ ﻣِﻦ ﺑَﻌْﺪِ ﻣَﺎ ﻋَﻘَﻠُﻮﻩُ
ﻭَﻫُﻢْ ﻳَﻌْﻠَﻤُﻮﻥَ
75 . Уларнинг иймон
келтиришларини тамаъ
қиласизларми? Ва ҳолбуки,
улардан бир гуруҳлари
Аллоҳнинг каломини эшитар
эдилар ва сўнгра уни
тушунганларидан кейин билиб
туриб бузар эдилар. (Иймон
ўзига яраша поклик,
мусаффолик, нурни қабул
қилиб олишга истеъдод талаб
қилади. Аммо яҳудийларда бу
нарсага яқинлик ҳеч
сезилмаяпти. Уларнинг энг
яхши вакиллари бўлмиш
диний олимларики Аллоҳнинг
каломини эшитиб, уни
тушуниб етгандан сўнг, билиб
туриб бузсалар, қолганлари
нима ҳам қилар эди.)
ﻭَﺇِﺫَﺍ ﻟَﻘُﻮﺍْ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍْ ﻗَﺎﻟُﻮﺍْ
ﺁﻣَﻨَّﺎ ﻭَﺇِﺫَﺍ ﺧَﻼَ ﺑَﻌْﻀُﻬُﻢْ ﺇِﻟَﻰَ
ﺑَﻌْﺾٍ ﻗَﺎﻟُﻮﺍْ ﺃَﺗُﺤَﺪِّﺛُﻮﻧَﻬُﻢ ﺑِﻤَﺎ
ﻓَﺘَﺢَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢْ ﻟِﻴُﺤَﺂﺟُّﻮﻛُﻢ ﺑِﻪِ
ﻋِﻨﺪَ ﺭَﺑِّﻜُﻢْ ﺃَﻓَﻼَ ﺗَﻌْﻘِﻠُﻮﻥَ
76 . Улар иймон
келтирганларни учратсалар,
иймон келтирдик, дейдилар.
Баъзилари баъзилари билан
холи қолсалар: «Уларга Аллоҳ
сизга очган нарса ҳақида
Роббингиз ҳузурида ҳужжат
талашишлари учун
гапиряпсизми? Ақлни
ишлатмайсизми?» дейдилар.
(Шунақа сифат эгаларининг
иймонга келишидан умидвор
бўлса бўладими? Улар
иккиюзлама қавмдир.
Мусулмонлар билан учрашиб
қолганда, иймонга келдик,
Муҳаммад алайҳиссаломга
уммат бўлдик, дейишади.
Чунки Тавротда у киши
ҳақларида башоратлар бор ва
яҳудийлар у зотнинг
Пайғамбар бўлиб
келишларини кутаётган
эдилар. Аллоҳ таоло ўша
Пайғамбар туфайли бизни
душманларимизга ғолиб
қилади, дейишар эди... Аммо
ўзлари бир-бирлари билан
ёлғиз қолганларида, бу
ҳақиқатни ошкор қилганларни
сўка бошлар эдилар.)
ﺃَﻭَﻻَ ﻳَﻌْﻠَﻤُﻮﻥَ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻠّﻪَ ﻳَﻌْﻠَﻢُ ﻣَﺎ
ﻳُﺴِﺮُّﻭﻥَ ﻭَﻣَﺎ ﻳُﻌْﻠِﻨُﻮﻥَ
77 . Аллоҳ уларнинг сир
тутгану ва ошкор қилган
нарсаларини, албатта,
билишини англамайдиларми?
(Зикр қилинган бу ҳол
яҳудийларнинг диний
олимларига оид.)
ﻭَﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺃُﻣِّﻴُّﻮﻥَ ﻻَ ﻳَﻌْﻠَﻤُﻮﻥَ
ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ ﺇِﻻَّ ﺃَﻣَﺎﻧِﻲَّ ﻭَﺇِﻥْ ﻫُﻢْ ﺇِﻻَّ
ﻳَﻈُﻨُّﻮﻥَ
78 . Уларнинг ичида китобдан
бехабар, хомхаёлдан бошқани
билмайдиган омийлар бор.
Улар фақат гумон қиладилар
халос. (Яъни, яҳудийлар ичида
Тавротдан бехабар, унда нима
гап борлигини билмайдиган
саводсиз омийлар ҳам бор.
Ўша омийларнинг билгани
фақат хомхаёл, холос. Турли
нарсаларни гумон қилиб, ўша
гумонига ишониб юраверади.
Бу омийларнинг шундай ҳолга
тушиб қолишига нима сабаб?
Асосий сабабларидан бири–
залолатга кетган уламолар.)
ﻓَﻮَﻳْﻞٌ ﻟِّﻠَّﺬِﻳﻦَ ﻳَﻜْﺘُﺒُﻮﻥَ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ
ﺑِﺄَﻳْﺪِﻳﻬِﻢْ ﺛُﻢَّ ﻳَﻘُﻮﻟُﻮﻥَ ﻫَـﺬَﺍ ﻣِﻦْ
ﻋِﻨﺪِ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻟِﻴَﺸْﺘَﺮُﻭﺍْ ﺑِﻪِ ﺛَﻤَﻨﺎً ﻗَﻠِﻴﻼً
ﻓَﻮَﻳْﻞٌ ﻟَّﻬُﻢ ﻣِّﻤَّﺎ ﻛَﺘَﺒَﺖْ ﺃَﻳْﺪِﻳﻬِﻢْ
ﻭَﻭَﻳْﻞٌ ﻟَّﻬُﻢْ ﻣِّﻤَّﺎ ﻳَﻜْﺴِﺒُﻮﻥَ
79 . Китобни ўз қўли билан
ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога
сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг
ҳузуридан», дейдиганларга
ҳалокат бўлсин! Уларга
қўллари билан ёзган
нарсаларидан ҳалокат бўлсин!
Уларга топган фойдаларидан
ҳалокат бўлсин! (Ояти карима
зикр қилган «арзон баҳо»
ҳақида Имом Ҳасан Басрий:
«Арзон баҳо–дунё ва унинг
нарсаларидир» деган эканлар.
Дунёга молу бойлик, мансаб ва
бошқалар киради.)
ﻭَﻗَﺎﻟُﻮﺍْ ﻟَﻦ ﺗَﻤَﺴَّﻨَﺎ ﺍﻟﻨَّﺎﺭُ ﺇِﻻَّ ﺃَﻳَّﺎﻣﺎً
ﻣَّﻌْﺪُﻭﺩَﺓً ﻗُﻞْ ﺃَﺗَّﺨَﺬْﺗُﻢْ ﻋِﻨﺪَ ﺍﻟﻠّﻪِ
ﻋَﻬْﺪﺍً ﻓَﻠَﻦ ﻳُﺨْﻠِﻒَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻬْﺪَﻩُ ﺃَﻡْ
ﺗَﻘُﻮﻟُﻮﻥَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻣَﺎ ﻻَ
ﺗَﻌْﻠَﻤُﻮﻥَ
80 . Ва улар: «Бизга (дўзах) ўти
ҳеч тегмайди, тегса ҳам
саноқли кунларгина тегади»,
дедилар. Сен: «Аллоҳдан аҳд
олдингизми? Зотан, Аллоҳ
аҳдига ҳеч хилоф қилмайди.
Ёки Аллоҳнинг номидан
билмаган нарсангизни
гапиряпсизми?» деб айт.
ﺑَﻠَﻰ ﻣَﻦ ﻛَﺴَﺐَ ﺳَﻴِّﺌَﺔً ﻭَﺃَﺣَﺎﻃَﺖْ
ﺑِﻪِ ﺧَﻄِﻴـﺌَﺘُﻪُ ﻓَﺄُﻭْﻟَـﺌِﻚَ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ
ﺍﻟﻨَّﺎﺭِ ﻫُﻢْ ﻓِﻴﻬَﺎ ﺧَﺎﻟِﺪُﻭﻥَ
81 . Йўқ! Ким гуноҳ қилса ва
уни хатолари ўраб олган
бўлса, ана ўшалар дўзах
эгаларидир. Улар унда абадий
қолурлар.
ﻭَﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁﻣَﻨُﻮﺍْ ﻭَﻋَﻤِﻠُﻮﺍْ
ﺍﻟﺼَّﺎﻟِﺤَﺎﺕِ ﺃُﻭﻟَـﺌِﻚَ ﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ
ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ ﻫُﻢْ ﻓِﻴﻬَﺎ ﺧَﺎﻟِﺪُﻭﻥَ
82 . Ва иймон келтириб, яхши
амалларни қилганлар, ана
ўшалар жаннат эгаларидир.
Улар унда абадий қолурлар.
ﻭَﺇِﺫْ ﺃَﺧَﺬْﻧَﺎ ﻣِﻴﺜَﺎﻕَ ﺑَﻨِﻲ ﺇِﺳْﺮَﺍﺋِﻴﻞَ
ﻻَ ﺗَﻌْﺒُﺪُﻭﻥَ ﺇِﻻَّ ﺍﻟﻠّﻪَ ﻭَﺑِﺎﻟْﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻦِ
ﺇِﺣْﺴَﺎﻧﺎً ﻭَﺫِﻱ ﺍﻟْﻘُﺮْﺑَﻰ
ﻭَﺍﻟْﻴَﺘَﺎﻣَﻰ ﻭَﺍﻟْﻤَﺴَﺎﻛِﻴﻦِ ﻭَﻗُﻮﻟُﻮﺍْ
ﻟِﻠﻨَّﺎﺱِ ﺣُﺴْﻨﺎً ﻭَﺃَﻗِﻴﻤُﻮﺍْ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓَ
ﻭَﺁﺗُﻮﺍْ ﺍﻟﺰَّﻛَﺎﺓَ ﺛُﻢَّ ﺗَﻮَﻟَّﻴْﺘُﻢْ ﺇِﻻَّ
ﻗَﻠِﻴﻼً ﻣِّﻨﻜُﻢْ ﻭَﺃَﻧﺘُﻢ ﻣِّﻌْﺮِﺿُﻮﻥَ
83 . Бани Исорилдан Аллоҳдан
бошқага ибодат этмайсиз, ота-
онага, қариндошларга,
етимларга, мискинларга
яхшилик қиласиз, одамларга
яхши гаплар айтинг, намозни
қоим қилинг, закот беринг, деб
аҳду паймон олганимизни
эсланг. Сўнгра озгинангиздан
бошқангиз юз ўгириб, ортга
қараб кетдингиз. (Мулоҳаза
қилинса, Аллоҳ таоло Бани
Исроилдан аҳду паймон олган
ишлар Ислом дини ҳам
буюрган ишлардир. Шундан
ҳамма самовий динларнинг
бирлиги келиб чиқади. Тавҳид
ақидасининг асоси–Аллоҳдан
бошқага ибодат қилмаслик–
аҳду паймон олинган
ишларнинг бошида саналяпти.
Ота-онага яхшилик қилиш ҳар
бир фарзанднинг муқаддас
бурчи ҳисобланади.
Қариндошларнинг
қариндошлик ҳаққи бор,
уларга ҳам яхшилик қилиш
лозим. Етимлар–боқувчисиз
қолган ёш болалардир.
Жамиятда уларнинг ҳам ҳаққи
бор. Шунингдек, мискинлар
ҳам турли сабабларга кўра,
ҳаёти ноқулай ҳолларга
тушиб қолган шахслардир,
уларга ҳам яхшилик кўрсатиш
инсоннинг инсонийлик бурчи
ҳисобланади.)
ﻭَﺇِﺫْ ﺃَﺧَﺬْﻧَﺎ ﻣِﻴﺜَﺎﻗَﻜُﻢْ ﻻَ
ﺗَﺴْﻔِﻜُﻮﻥَ ﺩِﻣَﺎﺀﻛُﻢْ ﻭَﻻَ
ﺗُﺨْﺮِﺟُﻮﻥَ ﺃَﻧﻔُﺴَﻜُﻢ ﻣِّﻦ
ﺩِﻳَﺎﺭِﻛُﻢْ ﺛُﻢَّ ﺃَﻗْﺮَﺭْﺗُﻢْ ﻭَﺃَﻧﺘُﻢْ
ﺗَﺸْﻬَﺪُﻭﻥَ
84 . Сизлардан бир-
бирингизнинг қонларингизни
тўкмайсиз ва диёрингиздан
чиқармайсиз, деб аҳду
паймонингизни олганимизни
эсланг. Сўнгра гувоҳлик бериб
туриб иқрор бўлдингиз.
ﺛُﻢَّ ﺃَﻧﺘُﻢْ ﻫَـﺆُﻻﺀ ﺗَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ
ﺃَﻧﻔُﺴَﻜُﻢْ ﻭَﺗُﺨْﺮِﺟُﻮﻥَ ﻓَﺮِﻳﻘﺎً
ﻣِّﻨﻜُﻢ ﻣِّﻦ ﺩِﻳَﺎﺭِﻫِﻢْ ﺗَﻈَﺎﻫَﺮُﻭﻥَ
ﻋَﻠَﻴْﻬِﻢ ﺑِﺎﻹِﺛْﻢِ ﻭَﺍﻟْﻌُﺪْﻭَﺍﻥِ ﻭَﺇِﻥ
ﻳَﺄﺗُﻮﻛُﻢْ ﺃُﺳَﺎﺭَﻯ ﺗُﻔَﺎﺩُﻭﻫُﻢْ ﻭَﻫُﻮَ
ﻣُﺤَﺮَّﻡٌ ﻋَﻠَﻴْﻜُﻢْ ﺇِﺧْﺮَﺍﺟُﻬُﻢْ
ﺃَﻓَﺘُﺆْﻣِﻨُﻮﻥَ ﺑِﺒَﻌْﺾِ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ
ﻭَﺗَﻜْﻔُﺮُﻭﻥَ ﺑِﺒَﻌْﺾٍ ﻓَﻤَﺎ ﺟَﺰَﺍﺀ
ﻣَﻦ ﻳَﻔْﻌَﻞُ ﺫَﻟِﻚَ ﻣِﻨﻜُﻢْ ﺇِﻻَّ ﺧِﺰْﻱٌ
ﻓِﻲ ﺍﻟْﺤَﻴَﺎﺓِ ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﻭَﻳَﻮْﻡَ
ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻳُﺮَﺩُّﻭﻥَ ﺇِﻟَﻰ ﺃَﺷَﺪِّ
ﺍﻟْﻌَﺬَﺍﺏِ ﻭَﻣَﺎ ﺍﻟﻠّﻪُ ﺑِﻐَﺎﻓِﻞٍ ﻋَﻤَّﺎ
ﺗَﻌْﻤَﻠُﻮﻥَ
85 . Сўнгра сиз ўзингизни
ўзингиз ўлдирасиз ва бир
гуруҳингизни диёридан
чиқарасиз ҳамда уларга қарши
гуноҳ ва душманлик йўлида
ёрдам берасиз. Агар улар асир
бўлсалар, қутқариб оласиз. Ва
ҳолбуки, уларни чиқариш
ҳаром эди. Ёки китобнинг
баъзисига иймон келтириб,
баъзисига куфр
келтирасизми?! Сизлардан
ўшани қилганларнинг жазоси
бу дунёда фақат расво
бўлишликдир, қиёмат кунида
эса, энг шиддатли азобга
қайтарилурлар. Аллоҳ
қилаётганингиздан ғофил эмас.
ﺃُﻭﻟَـﺌِﻚَ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺍﺷْﺘَﺮَﻭُﺍْ ﺍﻟْﺤَﻴَﺎﺓَ
ﺍﻟﺪُّﻧْﻴَﺎ ﺑِﺎﻵَﺧِﺮَﺓِ ﻓَﻼَ ﻳُﺨَﻔَّﻒُ
ﻋَﻨْﻬُﻢُ ﺍﻟْﻌَﺬَﺍﺏُ ﻭَﻻَ ﻫُﻢْ
ﻳُﻨﺼَﺮُﻭﻥَ
86 . Ана ўшалар дунё ҳаётини
охиратга сотиб олганлардир.
Улардан азоб енгиллатилмас
ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
ﻭَﻟَﻘَﺪْ ﺁﺗَﻴْﻨَﺎ ﻣُﻮﺳَﻰ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏَ
ﻭَﻗَﻔَّﻴْﻨَﺎ ﻣِﻦ ﺑَﻌْﺪِﻩِ ﺑِﺎﻟﺮُّﺳُﻞِ
ﻭَﺁﺗَﻴْﻨَﺎ ﻋِﻴﺴَﻰ ﺍﺑْﻦَ ﻣَﺮْﻳَﻢَ
ﺍﻟْﺒَﻴِّﻨَﺎﺕِ ﻭَﺃَﻳَّﺪْﻧَﺎﻩُ ﺑِﺮُﻭﺡِ ﺍﻟْﻘُﺪُﺱِ
ﺃَﻓَﻜُﻠَّﻤَﺎ ﺟَﺎﺀﻛُﻢْ ﺭَﺳُﻮﻝٌ ﺑِﻤَﺎ ﻻَ
ﺗَﻬْﻮَﻯ ﺃَﻧﻔُﺴُﻜُﻢُ ﺍﺳْﺘَﻜْﺒَﺮْﺗُﻢْ
ﻓَﻔَﺮِﻳﻘﺎً ﻛَﺬَّﺑْﺘُﻢْ ﻭَﻓَﺮِﻳﻘﺎً ﺗَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ
87 . Ва батаҳқиқ, Мусога
китобни бердик ва унинг
ортидан Пайғамбарларни
кетма-кет юбордик. Ва Ийсо
ибн Марямга равшан
(мўъжизалар)ни бердик ва уни
руҳул қудс билан қўлладик.
Ҳар қачон Пайғамбар сизнинг
ҳавою нафсингизга
ёқмайдиган нарса келтирса,
мутакаббирлик қилиб,
баъзиларини ёлғончига
чиқариб, баъзиларини
ўлдираверасизми?!
ﻭَﻗَﺎﻟُﻮﺍْ ﻗُﻠُﻮﺑُﻨَﺎ ﻏُﻠْﻒٌ ﺑَﻞ ﻟَّﻌَﻨَﻬُﻢُ
ﺍﻟﻠَّﻪ ﺑِﻜُﻔْﺮِﻫِﻢْ ﻓَﻘَﻠِﻴﻼً ﻣَّﺎ
ﻳُﺆْﻣِﻨُﻮﻥَ
88 . Ва улар: «Қалбимиз
ғилофланган», дейишади. Йўқ,
ундай эмас, куфрлари сабабли
Аллоҳ уларни лаънатлаган.
Бас, озгинагина иймон
келтирадилар. (Яҳудийлар
Исломга даъват
қилинганларида: «Бизнинг
қалбимиз ғилофланган, янги
даъват кирмайди, янги
даъватчини қабул қилмайди»,
деб айтишар эдилар. Аллоҳ
таоло ушбу оятда уларнинг бу
гаплари ёлғон эканини фош
этиб, ҳақиқатни баён
қилмоқда. Ҳақиқат нима?
Ҳақиқат шулки, улар аввалдан
куфр келтириб, иймондан
қочиб юрганлари учун Аллоҳ
уларни лаънатлаб, яъни,
раҳматидан қувиб, ҳидоят
неъматидан маҳрум этган. Шу
сабабдан улар иймонга кела
олмайдмлар. Агар мабодо
келсалар ҳам, жуда оз
келадилар.)
ﻭَﻟَﻤَّﺎ ﺟَﺎﺀﻫُﻢْ ﻛِﺘَﺎﺏٌ ﻣِّﻦْ ﻋِﻨﺪِ
ﺍﻟﻠّﻪِ ﻣُﺼَﺪِّﻕٌ ﻟِّﻤَﺎ ﻣَﻌَﻬُﻢْ ﻭَﻛَﺎﻧُﻮﺍْ
ﻣِﻦ ﻗَﺒْﻞُ ﻳَﺴْﺘَﻔْﺘِﺤُﻮﻥَ ﻋَﻠَﻰ
ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﻓَﻠَﻤَّﺎ ﺟَﺎﺀﻫُﻢ ﻣَّﺎ
ﻋَﺮَﻓُﻮﺍْ ﻛَﻔَﺮُﻭﺍْ ﺑِﻪِ ﻓَﻠَﻌْﻨَﺔُ ﺍﻟﻠَّﻪ
ﻋَﻠَﻰ ﺍﻟْﻜَﺎﻓِﺮِﻳﻦَ
89 . Уларга Аллоҳнинг
ҳузуридан ўзларидаги нарсани
тасдиқловчи китоб келганда,
ва ҳолбуки, кофирларга қарши
(ундан) ёрдам кутардилар,
ўзлари билган нарса келганда,
унга куфр келтирдилар.
Кофирларга Аллоҳнинг
лаънати бўлсин. (Ибн Касир
раҳматуллоҳи алайҳи ривоят
қиладиларки, яҳудийлар Авс
ва Хазраж қабилаларига
қарши, яқинда бизнинг
китобларимиз хабарини
берган Пайғамбар чиқади, биз
унга иймон келтириб,
сизларнинг устингиздан ғалаба
қозонамиз, дер эдилар. Аллоҳ
таоло Пайғамбарни араблар
ичидан танлаб юборгач эса, у
кишига куфр келтирдилар.
Аввалги гапларини ўзлари
инкор қилдилар. Шунда Муоз
ибн Жабал, Башир ибн ал-
Барраа ибн Маъруф ва Довуд
ибн Саламалар уларга қарата:
«Эй яҳудийлар жамоаси,
Аллоҳдан қўрқинглар!
Мусулмон бўлинглар! Биз
ширк аҳли бўлган давримизда,
бизга қарши у кишидан ёрдам
топишингизни айтар
эдингизлар. У кишининг
Пайғамбар қилиб юборилиши
хабарини берар эдингизлар.
Сифатларини айтиб берар
эдингизлар», дедилар. Бунга
жавобан Бани Назийр
яҳудийларидан Салом ибн
Мушкам дегани: «У биз билган
нарсани олиб келди. Биз сизга
айтган бу эмас», деди.)
ﺑِﺌْﺴَﻤَﺎ ﺍﺷْﺘَﺮَﻭْﺍْ ﺑِﻪِ ﺃَﻧﻔُﺴَﻬُﻢْ ﺃَﻥ
ﻳَﻜْﻔُﺮُﻭﺍْ ﺑِﻤَﺎ ﺃﻧَﺰَﻝَ ﺍﻟﻠّﻪُ ﺑَﻐْﻴﺎً ﺃَﻥ
ﻳُﻨَﺰِّﻝُ ﺍﻟﻠّﻪُ ﻣِﻦ ﻓَﻀْﻠِﻪِ ﻋَﻠَﻰ ﻣَﻦ
ﻳَﺸَﺎﺀُ ﻣِﻦْ ﻋِﺒَﺎﺩِﻩِ ﻓَﺒَﺂﺅُﻭﺍْ
ﺑِﻐَﻀَﺐٍ ﻋَﻠَﻰ ﻏَﻀَﺐٍ
ﻭَﻟِﻠْﻜَﺎﻓِﺮِﻳﻦَ ﻋَﺬَﺍﺏٌ ﻣُّﻬِﻴﻦٌ
90 . Улар ўзларини сотган
нарса, Аллоҳ бандаларидан
хоҳлаганига Ўз фазлидан
туширганига ҳасад қилиб,
Аллоҳ туширган нарсага куфр
келтирмоқлик, қандоқ ҳам
ёмон. Улар ғазабнинг устига
ғазабни лозим тутдилар.
Кофирларга хор қилувчи азоб
бордир.
ﻭَﺇِﺫَﺍ ﻗِﻴﻞَ ﻟَﻬُﻢْ ﺁﻣِﻨُﻮﺍْ ﺑِﻤَﺎ ﺃَﻧﺰَﻝَ
ﺍﻟﻠّﻪُ ﻗَﺎﻟُﻮﺍْ ﻧُﺆْﻣِﻦُ ﺑِﻤَﺎ ﺃُﻧﺰِﻝَ
ﻋَﻠَﻴْﻨَﺎ ﻭَﻳَﻜْﻔُﺮﻭﻥَ ﺑِﻤَﺎ ﻭَﺭَﺍﺀﻩُ
ﻭَﻫُﻮَ ﺍﻟْﺤَﻖُّ ﻣُﺼَﺪِّﻗﺎً ﻟِّﻤَﺎ ﻣَﻌَﻬُﻢْ
ﻗُﻞْ ﻓَﻠِﻢَ ﺗَﻘْﺘُﻠُﻮﻥَ ﺃَﻧﺒِﻴَﺎﺀَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﻣِﻦ
ﻗَﺒْﻞُ ﺇِﻥ ﻛُﻨﺘُﻢ ﻣُّﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ
91 . Агар уларга: «Аллоҳ
туширган нарсага иймон
келтиринг», дейилса, «Бизга
туширилган нарсага иймон
келтирамиз», дейишади. Ва
ундан кейинги нарсага куфр
келтиришади. Ҳолбуки, у
улардаги нарсани тасдиқловчи
ҳақдир. Айт: «Агар мўмин
бўлсангиз, нимага илгари
Аллоҳнинг Пайғамбарларини
ўлдирдингиз?!»
ﻭَﻟَﻘَﺪْ ﺟَﺎﺀﻛُﻢ ﻣُّﻮﺳَﻰ ﺑِﺎﻟْﺒَﻴِّﻨَﺎﺕِ
ﺛُﻢَّ ﺍﺗَّﺨَﺬْﺗُﻢُ ﺍﻟْﻌِﺠْﻞَ ﻣِﻦ ﺑَﻌْﺪِﻩِ
ﻭَﺃَﻧﺘُﻢْ ﻇَﺎﻟِﻤُﻮﻥَ
92 . Ва батаҳқиқ, Мусо сизларга
равшан (мўъжиза)лар ила
келди. Сўнгра сиз ундан кейин
золим бўлган ҳолингизда
бузоқни (худо) тутдингиз.
ﻭَﺇِﺫْ ﺃَﺧَﺬْﻧَﺎ ﻣِﻴﺜَﺎﻗَﻜُﻢْ ﻭَﺭَﻓَﻌْﻨَﺎ
ﻓَﻮْﻗَﻜُﻢُ ﺍﻟﻄُّﻮﺭَ ﺧُﺬُﻭﺍْ ﻣَﺎ
ﺁﺗَﻴْﻨَﺎﻛُﻢ ﺑِﻘُﻮَّﺓٍ ﻭَﺍﺳْﻤَﻌُﻮﺍْ ﻗَﺎﻟُﻮﺍْ
ﺳَﻤِﻌْﻨَﺎ ﻭَﻋَﺼَﻴْﻨَﺎ ﻭَﺃُﺷْﺮِﺑُﻮﺍْ ﻓِﻲ
ﻗُﻠُﻮﺑِﻬِﻢُ ﺍﻟْﻌِﺠْﻞَ ﺑِﻜُﻔْﺮِﻫِﻢْ ﻗُﻞْ
ﺑِﺌْﺴَﻤَﺎ ﻳَﺄْﻣُﺮُﻛُﻢْ ﺑِﻪِ ﺇِﻳﻤَﺎﻧُﻜُﻢْ ﺇِﻥ
ﻛُﻨﺘُﻢْ ﻣُّﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ
93 . Сиздан аҳду
паймонингизни олиб,
устингизга Турни кўтариб:
«Сизга Биз берган нарсани
қувват билан тутинг ва
тингланг», деганимизни эсланг.
Улар: «Тингладик ва исён
қилдик», дедилар. Куфрлари
сабабли қалбларига бузоқ
ўрнаштирилди. Айт: «Агар
мўмин бўлсангиз сизнинг
иймонингиз қандай ҳам ёмон
нарсага буюради!» (Бани
Исроилнинг хиёнаткорлиги,
алдамчилиги ва бошқа
кирдикорларни назарда тутган
ҳолда Аллоҳ таоло улардан
таъкидланган,
ҳужжатлаштирилган аҳду
паймон олган ва устиларига
Тур тоғини кўтариб туриб:
«Сизга Биз берган нарсани
қувват билан тутинг ва
тингланг», деб айтган эди.
Иймони бор халққа шу етарли
бўлиши керак эди. Аммо Бани
Исроил нима қилди?! Улар
тилда «эшитдик», дейишди,
аммо амаллари билан, «исён
қилдик», дейишди. Яъни, тил
бошқа, амал бошқа бўлди.)
ﻗُﻞْ ﺇِﻥ ﻛَﺎﻧَﺖْ ﻟَﻜُﻢُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭُ ﺍﻵَﺧِﺮَﺓُ
ﻋِﻨﺪَ ﺍﻟﻠّﻪِ ﺧَﺎﻟِﺼَﺔً ﻣِّﻦ ﺩُﻭﻥِ
ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻓَﺘَﻤَﻨَّﻮُﺍْ ﺍﻟْﻤَﻮْﺕَ ﺇِﻥ ﻛُﻨﺘُﻢْ
ﺻَﺎﺩِﻗِﻴﻦَ
94 . Айт: «Агар Аллоҳнинг
ҳузуридаги охират ҳовлиси
бошқа одамларсиз холис сизга
бўладиган бўлса, гапингизда
ростгўй бўлсангиз, ўлимни
орзу қилинг».
ﻭَﻟَﻦ ﻳَﺘَﻤَﻨَّﻮْﻩُ ﺃَﺑَﺪﺍً ﺑِﻤَﺎ ﻗَﺪَّﻣَﺖْ
ﺃَﻳْﺪِﻳﻬِﻢْ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ ﻋَﻠِﻴﻢٌ ﺑِﺎﻟﻈَّﺎﻟِﻤﻴﻦَ
95 . Улар қўллари тақдим
қилган нарсалар сабабидан,
уни абадий, ҳеч-ҳеч орзу
қилмаслар ва Аллоҳ зулм
қилувчиларни билувчи
зотдир. (Оятдаги «қўллари
тақдим қилган нарсалар»
жумласи, «гуноҳлар»
маъносида келгандир. Араб
тилида бирор нарсанинг
аҳамиятини бўрттириб
кўрсатилмоқчи бўлинса, ушбу
услуб ишлатилади. Демак,
яҳудийлар ўлимни орзу қила
олмайдилар. Чунки улар
ўзларининг гуноҳларини яхши
биладилар. Ушбу гуноҳлар
билан ҳеч-ҳеч жаннатга кириб
бўлмайди. Ўлсалар, беш
кунлик дунёнинг матосидан
ажралиб қолишларидан
қўрқиб, бу дунё ҳаётига
маҳкам ёпишиб оладилар.)
ﻭَﻟَﺘَﺠِﺪَﻧَّﻬُﻢْ ﺃَﺣْﺮَﺹَ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ
ﻋَﻠَﻰ ﺣَﻴَﺎﺓٍ ﻭَﻣِﻦَ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ
ﺃَﺷْﺮَﻛُﻮﺍْ ﻳَﻮَﺩُّ ﺃَﺣَﺪُﻫُﻢْ ﻟَﻮْ ﻳُﻌَﻤَّﺮُ
ﺃَﻟْﻒَ ﺳَﻨَﺔٍ ﻭَﻣَﺎ ﻫُﻮَ ﺑِﻤُﺰَﺣْﺰِﺣِﻪِ
ﻣِﻦَ ﺍﻟْﻌَﺬَﺍﺏِ ﺃَﻥ ﻳُﻌَﻤَّﺮَ ﻭَﺍﻟﻠّﻪُ
ﺑَﺼِﻴﺮٌ ﺑِﻤَﺎ ﻳَﻌْﻤَﻠُﻮﻥَ
96 . Уларнинг ҳаётга энг ҳирс
қўйган одамлар эканлигини
биласан. Мушриклардан
бирлари минг йил умр
кўришни суяди. Аммо узоқ
умр кўриши уни азобдан
қутқармайди. Ва Аллоҳ
уларнинг қилаётганларини
кўрувчидир.
ﻗُﻞْ ﻣَﻦ ﻛَﺎﻥَ ﻋَﺪُﻭّﺍً ﻟِّﺠِﺒْﺮِﻳﻞَ
ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﻧَﺰَّﻟَﻪُ ﻋَﻠَﻰ ﻗَﻠْﺒِﻚَ ﺑِﺈِﺫْﻥِ ﺍﻟﻠّﻪِ
ﻣُﺼَﺪِّﻗﺎً ﻟِّﻤَﺎ ﺑَﻴْﻦَ ﻳَﺪَﻳْﻪِ ﻭَﻫُﺪًﻯ
ﻭَﺑُﺸْﺮَﻯ ﻟِﻠْﻤُﺆْﻣِﻨِﻴﻦَ
97 . Жиброилга душман
бўлганларга айт, албатта у
(Қуръон)ни сенинг қалбингга
Аллоҳнинг изни билан, ўзидан
олдингини тасдиқловчи ва
мўминлар учун ҳидоят ва
башорат қилиб туширди.
(«Жиброилга душман
бўлганлар»–яҳудийлардир.
Улар Жиброил фаришта
алайҳиссаломни ўзларига
душман ҳисоблашар эдилар.
Бунга далил ўлароқ Имом
Аҳмад Ҳанбал ривоят
қилишича яҳудийлар
Пайғамбаримиз Муҳаммад
алайҳиссалом билан узоқ
суҳбат қурган эдилар. Шунда,
«Улар: «Ҳар бир
Пайғамбарнинг унга хабар
келтирадиган фариштаси
бўлади. Бизга айт-чи, сенинг
соҳибинг ким?» дедилар. У
киши: «Жиброил
алайҳиссалом», дедилар. Улар:
«Жиброил урушни, жангни,
азобни туширади, бизнинг
душманимиз, агар раҳмат,
ёмғир ва набототларни олиб
тушадиган Микоил деганингда,
яхши бўларди», дедилар.)
ﻣَﻦ ﻛَﺎﻥَ ﻋَﺪُﻭّﺍً ﻟِّﻠّﻪِ ﻭَﻣَﻶﺋِﻜَﺘِﻪِ
ﻭَﺭُﺳُﻠِﻪِ ﻭَﺟِﺒْﺮِﻳﻞَ ﻭَﻣِﻴﻜَﺎﻝَ ﻓَﺈِﻥَّ
ﺍﻟﻠّﻪَ ﻋَﺪُﻭٌّ ﻟِّﻠْﻜَﺎﻓِﺮِﻳﻦَ
98 . Ким Аллоҳга, унинг
фаришталарига,
Пайғамбарларига, Жиброилга
ва Микоилга душман бўлса,
албатта, Аллоҳ кофирларнинг
душманидир.
ﻭَﻟَﻘَﺪْ ﺃَﻧﺰَﻟْﻨَﺎ ﺇِﻟَﻴْﻚَ ﺁﻳَﺎﺕٍ ﺑَﻴِّﻨَﺎﺕٍ
ﻭَﻣَﺎ ﻳَﻜْﻔُﺮُ ﺑِﻬَﺎ ﺇِﻻَّ ﺍﻟْﻔَﺎﺳِﻘُﻮﻥَ
99 . Батаҳқиқ, сенга равшан
оятларни туширдик, уларга
фақат фосиқларгина куфр
келтирадир.
ﺃَﻭَﻛُﻠَّﻤَﺎ ﻋَﺎﻫَﺪُﻭﺍْ ﻋَﻬْﺪﺍً ﻧَّﺒَﺬَﻩُ
ﻓَﺮِﻳﻖٌ ﻣِّﻨْﻬُﻢ ﺑَﻞْ ﺃَﻛْﺜَﺮُﻫُﻢْ ﻻَ
ﻳُﺆْﻣِﻨُﻮﻥَ
100 . Ҳар қачон аҳд
қилишсалар, улардан бир
гуруҳи уни бузаверадими?!
Йўқ! Уларнинг кўплари иймон
келтирмаслар.
..!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев