• Аллоҳим!
Закариёни Яҳё билан хурсанд қилганингдек бизни ҳам солиҳ фарзанлар билан хурсанд қил!
• Аллоҳим!
Юнусни балиқ қорнидаги торликдан чиқарганинг каби бизни ҳам ҳаёт торлиги ва қоронғуликларидан чиқар!
• Аллоҳим!
Айюбга мусибатлари чоғида сабр илҳом қилганингдек бизга ҳам мусибатлар қаршисида сабр илҳом эт!
• Аллоҳим!
Ийсони осилишдан қутқарганинг каби, бизни ҳам бандаларинг зулмидан қутқар!
• Аллоҳим!
Юсуфни фитналар ва шаҳват ёмонликларидан ҳимоя қилганингдек, бизни ҳам дунё фитналари ва шаҳватларидан ҳимояла!
• Аллоҳим!
Иброҳимга оловни салқин ва саломатлик қилганингдек, бизга ҳам дунё ва охират оловларини салқин ва саломат айла!
• Аллоҳим!
🌷Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тун қоронғусида сайр қилдириб, ойдин меърожга олиб чиққанингдек, бизларни ҳам ЖАҲОЛАТ зулумотларидан маърифат нурафшонлигига, нафсоний тутқунликлар хорлигидан "РОЗИЛИГИНГ" меърожига олиб чиқ!
• Амийн!
• Амийн🤲🌹🍀
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев