ҲАҚИДА Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат; ҳорғинликми, беморликми, ташвишми,
маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки
тикон киришми етадиган бўлса, албатта,
Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффарот
қилур», дедилар». Икки Шайх ривоят қилишган.
Энг аввал таъкидлаб қўйишимиз лозимки,
ушбу сарлавҳа остида келадиган ҳадиси
шарифлар мусулмонлар амал қилишлари
лозим бўлган диний кўрсатмалар жумласига
киради. Бу ерда шахсий тажриба ёки шунга ўхшаш нарсалар йўқ.
«Тиб китоби»нинг бошида беморликка сабр
қилиш лозимлиги ҳақидаги ҳадиси
шарифларни келтириш ила бу масалада энг
аввало сабр лозимлиги таъкидланмоқда. Ҳар
қандай беморлик ориз бўлганда бемор учун энг зарур бўлган нарсалардан бири сабр
ҳисобланади. Агар сабрсизлик қилинса, дардга
дард қўшилади, шифо топиш кечикади ва яна
бошқа ноқулайликлар ҳам келиб чиқади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев