Биз ҳар куни беш маҳал намоз ўқиганимизда ўттиз уч мартадан “субҳаналлоҳ”, “алҳамдулиллаҳ” ва “Аллоҳу акбар” зикрларини айтамиз. Унинг қанчалик савобли иш эканидан хабардормиз. Аммо биз қуйида “субҳаналлоҳ”нинг фазилати эмас, балки мазкур жумланинг ўзбек тилига таржима қилиниши ҳақида тўхталиб ўтамиз. Зеро айтаётган зикрларимиз мукаммал бўлиши ва ибодатимизда ихлос ҳосил қила олишимиз учун зикрларнинг маъносини билиш талаб этилади. “Субҳаналлоҳ” жумласи аслида арабча ﺎًﺤْﺒَﺳ – ُﺢَﺒْﺴَﻳ – َﺢَﺒَﺳ сўзидан ясалган бўлиб, у луғатда “дарёда сузмоқ”, “юлдузларнинг осмонда сузиб юриши” каби маъноларни ифодалайди. َﻥﺎَﺤْﺒُﺳ сўзи эса, мазкур феълдан ясалган масдар (ҳаракат номи) ҳисобланади. َﻥﺎَﺤْﺒُﺳ ِﻪﻠﻟﺍ жумласи қисқартирилган шакл бўлиб, у аслида ﺎًﺤﻴِﺒْﺴَﺗ ﻭﺃ ﺎًﻧﺎَﺤْﺒُﺳ َﻪﻠﻟﺍ ُﺢِّﺒَﺳُﺃ шаклига эга. Биздаги диний адабиётларнинг аксариятида “субҳаналлоҳ” сўзи “Аллоҳни поклаб ёд этаман, Аллоҳни поклайман”, деб ўгирилган. Мазкур жумлани бу тарзда таржима қилиш нотўғри. Чунки Аллоҳ азалий пок Зот, У бизнинг поклашимизга муҳтож эмас. Аллоҳнинг айбу нуқсондан Поклигининг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ. У Зот бандалари “субҳаналлоҳ” деганларидан сўнг Пок бўлган эмас ёки бандалар “субҳаналлоҳ” демай қўйсалар У Зотнинг Поклигига путур етмайди.
Ҳадиси қудсийларнинг бирида шундай дейилган: “Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни, Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон ета олмайсизларки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло ета олмайсизларки, Менга фойда берсангизлар!” (Муслим ривояти).
Аслида биз Аллоҳни поклаб ёд этмаймиз, балки Уни пок деб биламиз, ҳар қандай айбу нуқсондан холи эканини тан оламиз, эътироф этамиз, холос.
Яҳудийлар: “Узайр Аллоҳнинг ўғлидир”, насронийлар эса: “Масийҳ Аллоҳнинг ўғлидир” деган даъвони қилишди. Шунингдек, улар фаришталар Аллоҳнинг қизлари, Аллоҳ
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев