Пайғамбар (C.А.В) ҳадис шарифларида айтадилар: «Бир-бирингизга ҳасад қилманг, иғво қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингизга душман бўлманг, бирингиз иккинчингизнинг савдоингизнинг устидан савдо қилмасин, Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди, уни камситмайди. Тақво мана бу ердадир - деб уч марта қалбига ишора қилдилар. Кишининг ёмонлигига ўзининг мусулмон биродарини камситиши кифоя қилади. Ҳар бир мусулмон иккинчи мусулмонга қони, моли, обрўси ҳаромдир» (имом Муслим ривоят қилган). Яна бир ҳадисда Пайғамбар (C.А.В) шундай марҳамат қиладилар: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди, уни душманларига топшириб қўймайди. Кимки биродарининг ҳожатини чиқариш йўлида бўлса, Аллоҳ Таоло унинг ҳожатини чиқаришликда бўлади. Кимки бир мусулмондан бир кулфатни йўқ қилса, Аллоҳ Таоло қиёмат кунида унинг кулфатларидан бирини йўқ қилади. Кимки мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ Таоло у бандани қиёмат кунида айбини ёпади» (имом Муслим ривоят қилган).
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев