[4:103] 411, ِﻞْﻴَّﻠﻟﺍ َﻦِﻣ ﺎًﻔَﻟُﺯَﻭ ِﺭﺎَﻬَّﻨﻟﺍ ِﻲَﻓَﺮَﻃ َﺓَﻼَّﺼﻟﺍ ِﻢِﻗَﺃَﻭ - – „Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечадан бир бўлагида намозни тўкис адо қилинг“. [11:114] ِﺮْﺠَﻔْﻟﺍ َﻥﺁْﺮُﻗَﻭ ِﻞْﻴَّﻠﻟﺍ ِﻖَﺴَﻏ ﻰَﻟِﺇ ِﺲْﻤَّﺸﻟﺍ ِﻙﻮُﻟُﺪِﻟ َﺓَﻼَّﺼﻟﺍ ِﻢِﻗَﺃ 87, ﺍًﺩﻮُﻬْﺸَﻣ َﻥﺎَﻛ ِﺮْﺠَﻔْﻟﺍ َﻥﺁْﺮُﻗ َّﻥِﺇ - – „Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қилинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (тўкис адо қилинг). Зеро тонгги ўқиш (кеча ва кундуз фаришталари) ҳозир бўладиган намоздир“. [17:78] * * * Бухорий ва Муслим ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (С.А.В): «Ислом беш нарса асосига қурилган» - дедилар, шулар орасида - «намозни адо этиш» ҳам бор. «(Ислом) ишининг боши мусулмон бўлиш. Унинг устунлари намоз. Ислом ўркачининг чўққиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир» (бу ҳадисни Термизий Муоз ибн Жабалдан ривоят қилиб, ҳасан саҳиҳ деган). «Қиёмат куни бандадан биринчи талаб қилинадиган нарса намоздир. Агар (банданинг) намози яроқли чиқса, у нажот топади ва зафарга эришади. Агар унинг намози яроқсиз чиқса, ноумид бўлади ва зиёнкорлардан бўлади» (бу ҳадисни ҳам Термизий Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб, ҳасан деган). «Аллоҳ бандаларга беш вақт намозни фарз қилди. Кимки уларни енгил санамай ва қолдирмай адо этса, у банда Аллоҳ уни жаннатга киритиши ҳақидаги аҳдни қўлга киритган бўлади. Кимки уларни адо этмаса, у банда Аллоҳнинг аҳдини қўлга киритмаган бўлади. Аллоҳ у бандани хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечириб юборади» (Ушбу ҳадисни Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, ибн Можа, Молик ва ибн Ҳиббонлар Убода ибн Сомитдан ривоят қилишган).
#новости
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев