Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч- қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир“. [4:138-139] Жамиятда мунофиқлик тарқалиши хавфли офатлардан ҳисобланади, аммо ундан-да хавфлироғи - мунофиқларнинг кофирлар билан дўстлашишидир. Қачонки мунофиқ ва уни дўст тутувчининг маркази юксалса, бунинг қаршисида уммат сукут сақласа, бу ҳолат унга офат ва мусибатлар тегадиган ҳалокатли хавфга айланади. Мунофиқлик ҳалокат эканлигида, кофирлар билан дўстлашиш эса муқаррар ёмонлик эканлигида шубҳа йўқ. Мана бу оятларда Аллоҳ Субҳонаҳу мунофиқларга тайёрлаб қўйган аламли азобни ва дўстларининг ҳузурида бор деб гумон қилган азизликка етиш ўрнига ўзларига улар томонидан келиб тушажак хору зорликни баён қиляпти. Натижада орзулари - агар англашса - қилмишлари сабабли ҳасратга айланади. 1. Аллоҳ Субҳонаҳу биринчи оятда «Мунофиқларга «хушхабар» беринг», демоқда. Аслида бу сўз мунофиқларни ниҳоятда хорлаш ва сазо бериш учун айтилган. Зеро, хушхабар - хушхабар берилган одамни қувонтирувчи ва хурсанд қилувчи хабардир. Мухотабни унга ёмонлик юз беришидан хабардор қилиш ўрнида келтирилганда эса - мунофиқнинг қора тақдирига кучли далолат қилган ҳолда - ниҳоятда сазо ва хорлаш учун бўлади. Зеро, Аллоҳ Субҳонаҳу унга ниҳоятда аламли азоб тайёрлаб қўйган : ﺎًﻤﻴِﻟَﺃ ﺎًﺑﺍَﺬَﻋ ْﻢُﻬَﻟ َّﻥَﺄِﺑ َﻦﻴِﻘِﻓﺎَﻨُﻤْﻟﺍ ْﺮِّﺸَﺑ -138, – „Бундай мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» бериб қўйинг!“ [4:138] У жаҳаннам бўлиб, жуда ёмон оқибатдир. 2. Сўнгра Аллоҳ Субҳонаҳу мунофиқларнинг сифати ва ҳолатлари воқесини баён қилади. Улар куч-қудрати бор кофирлар билан дўстлашиб, ундан буларга ҳам улашишади, деб ўйлаб, кофирлар бунга қодир, деган гумонга бориб, уларни дўст қилиб олмоқда. Аслида эса улар бундай қилишолмайди, балки ёрдам берувчилардан ўз мақсадларида фойдаланиб, уларни ишлатишади, сўнгра - шунча ишдан кейин - данакни улоқтиргани сингари - уларни ҳам улоқтириб юборади. Аллоҳнинг Китоби уларнинг ҳолини баён қилиб беради : ِﺕﻮُﺒَﻜﻨَﻌْﻟﺍ ِﻞَﺜَﻤَﻛ َﺀﺎَﻴِﻟْﻭَﺃ ِﻪَّﻠﻟﺍ ِﻥﻭُﺩ ْﻦِﻣ ﺍﻭُﺬَﺨَّﺗﺍ َﻦﻳِﺬَّﻟﺍ ُﻞَﺜَﻣ ﺍﻮُﻧﺎَﻛ ْﻮَﻟ ِﺕﻮُﺒَﻜْﻨَﻌْﻟﺍ ُﺖْﻴَﺒَﻟ ِﺕﻮُﻴُﺒْﻟﺍ َﻦَﻫْﻭَﺃ َّﻥِﺇَﻭ ﺎًﺘْﻴَﺑ ْﺕَﺬَﺨَّﺗﺍ َﻥﻮُﻤَﻠْﻌَﻳ -41, – „Аллоҳдан ўзга «дўст»ларни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйдан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта, уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди!“ [29:41] 3. Аллоҳ Субҳонаҳу оятнинг охирида азизликнинг ҳаммаси Ўзиники эканлигини ва у ҳеч қачон кофирники бўлмаган ва ҳаргиз бўлмаслигини баён қилади. Улар ҳар қанча туғёнга кетиб, ҳадларидан ҳар қанча ошмасин, Аллоҳнинг ва Унинг мўмин бандаларининг ҳузурида улар хордир : َﺓَّﺰِﻌْﻟﺍ ْﻢُﻫَﺪْﻨِﻋ َﻥﻮُﻐَﺘْﺒَﻳَﺃ „ – Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?!“ [4:139] Бу қоралаш сўроғидир, яъни улар қандай қилиб азизлик бўлмаган кимсалардан азизлик истайди, деганидир. Ибн Аббос (Р.А)«уларнинг ҳузуридан дейилиши Бану Қайнуқоъ яҳудийлари ҳузуридан эканлигини англатади», дедилар. Чунки мунофиқларнинг етакчиси Абдуллоҳ ибн Убай улар билан дўст тутинган эди. Бу эса қоралаш сўроғидир. «Зеро, бор азизлик Аллоҳникидир» жумласи ниҳоятда аниқ бўлиб, таъкидлаш, чеклаш ва таъмим ўрнидадир. Демак, кофирлар учун озгина бўлса-да ҳақиқий азизликдан ҳеч нарса қолмади, балки у бекаму-кўст, холис, тўлиқ ва мукаммал шаклда Аллоҳникидир. Аллоҳ эса уни Ўзи рози бўлган бандаларига инъом этади. У ташқи кўриниши азизлик, аслида эса хорлик бўлиб, эгасини дунёда бахтсизликка, охиратда эса жаҳаннамга элтадиган эмас, балки ҳақиқий азизлик бўлиб, эгасини бу дунёда очиқ ғалабага, охиратда эса жаннатга элтади. Кимки Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан азизлик истаса, албатта хор бўлгай. Зеро, Ислом азизликдир. Ёлғиз Исломгина ҳақдир, фақатгина у инсонларни хорлик қаъридан азизлик чўққиларига юксалтирур. Аллоҳ Субҳонаҳудан бизни Ислом билан азиз этишини, Ислом билан қудратли қилишини, Ислом билан нусрат беришини ва биз учун танлаган динимизда бизга имконият беришини сўраб қоламиз. У беайб эгам ва ажойиб ёрдамчидир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев