Бугунги кунда
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига
фуқаролар тарафидан келаётган савол-
истаклар ва айрим шахслар тарафидан
қабрларни зиёрат қилишда йўл қўйилаётган
камчиликларни инобатга олиб, қабристонни зиёрат қилиш одоби ҳақида ушбуни
эътиборингизга ҳавола қиламиз. Халқимизда кўплаб хайрли анъаналар
мавжуд. Уларнинг энг эътиборлиларидан
бири, ўтган яқинлар руҳини шод этиш
мақсадида қабрларни зиёрат қилишдир. Бу
амал айниқса жума кунлари ва икки ҳайит
арафасида кенг амалга оширилади. Қабристон ва мозорларни зиёрат қилиш инсон
маънавиятини юксалишини эътиборга олиб,
мамлакатимизда ҳар йили 9 майни “Хотира ва
Қадрлаш куни ” сифатида кенг нишонлаш ва
шу куни марҳумларни руҳини шод этиш
анъанасини жорий этилгани энг хайрли ишлардан ҳисобланади. Қабристонни зиёрат қилиш чоғида қуйидагиларни алоҳида эътиборга олиш лозим бўлади. Аввало қабристонга кирганда “Ассалому алайкум ё аҳлал қубур”, яъни: “Сизга салом, э қабристон аҳллари” деб салом бериб кирилади. Қабрларни зиёрат қилиш суннат амалларидандир. Унки Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадисларида шундай деганлар. “Сизларга қабрлар зиёратини таъқиқлаган эдим, мана энди қабрларни зиёрат қилаверинглар, зеро у сизларга охиратни эслатади”(Имом Термизий). Демак қабристонга борганда у ерда ётган марҳамларни аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига угит ва ибрат олиши лозим. Зеро улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли амалларни қилиб бу дунёдан ўтганлар. Ҳозирда ўша қилмишларига яраша бир қадар Аллоҳнинг ажри ёки уқубатига дохил бўлган ҳолда ётурлар. Бу эса ҳар қандай инсонни фикр қилишга ундайди. Қабристон зиёрат қилинган пайтда марҳумлар руҳига бағишлаб тиловати Қурън ва дуойи хаерлар қилинади. Маълумки, азиз- авлиёларнинг мақбараларини, шунингдек, яқинларимизнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш Ислом динида савобли ишлардан саналади. Аммо бунинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Масалан азиз- авлиёларнинг қабрига борилганда Каъба атрофини тавоф қилгндек атрофини айланмасдан, одоб билан бориб тиловат ва дуо қилиб савобини шу қабр соҳибининг руҳига бағишлаб, биздан ва авлодларимиздан шу зотлар каби улуғ инсонлар чиқаргин, деб яратганга илтижо қилинади. Шуни унутмаслигимиз керакка, ҳар бир зиёрат этувчи киши қабрда ётган авлиё ёки бошқа зотлардан мадад сўраб ундан хожатини раво қилишини талаб қилмайди. Ҳар қандай хожатларни раво этишни бевосита фақат Парвардигорнинг ўзидан сўралади. Шунингдек, имкони бўлса қабристонни қибла тарафига ўтиб, қабр аҳлига юзма-юз туриб тиловат дуо қилиш лозим бўлади. Қабрларга шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш, унинг устига ўтириш, босиб бориш, қабр рўпарасида намоз ўқиш солиҳ амаллардан эмас. Қабр йўқолмаслиги учун бир белги сифатида унинг устига тош ёки тахта қўйиш мумкин. Уларга сана ва номларини ёзиб қўйиш мумкин, аммо ҳозирги кунимиздагидек айрим чиқими кўп ва дабдабали қабр тошлари ўрнатиш исроф ҳисобланади. Шариат бундай нарсалардан қайтаради. Вафот этган кишини руҳини шод этадиган амаллар: Қурън ўқиб савобини унинг руҳига бағишлаш, дуойи хайрлар қилиш, эҳсон ва садақалар улашиш кабилардир. Шунингдек қабристонларни қаровсиз қолдирмаслик, балки уларни обод ва озода зиёратгоҳларга айлантириш айни савобли ва ибратли ишлардандир. Аллоҳ таоло ўтганларимизнинг руҳларини шод, охиратларини обод айласин. Ҳожи Абдураззоқ ЮНУС Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев