Кун ора соч тагига зайтун ёғи суриш соч тўкилишини тўхтатади, сочни қувватлантиради, оқ сочларни тўкади, бош оғриғини енгиллатади.
Эски зайтун ёғи билан бел ва бўғимларни массаж қилиш бўғимларни юмшатади ва оғриқларни камайтиради. Сарамас ва аллергик тери тўкилишларига зайтун ёғи сурилса, тўкилиш озаяди, геморройга сурилса, оғриқни тиндиради ва яхшилайди.
1 ҳовуч майиз 1 литр сув ичида қайнатилиб, сузилади, бу сув 200 гр эски зайтун ёғи билан аралаштирилиб, клизма қилинса, қалин ичак яраларига, геморрой, парапроктит номли қалин ичак фистулинига фойда беради.
Зайтун ёғи билан массаж қилиш мускулларни юмшатади, кўзга суриш кўзни қувватлантиради, қулоққа томизиш қулоқни тозалайди, терига суриш терини порлатади, юмшатади, гўзаллаштиради ва ажинларни йўқотади.
Бўтакўз, жамбул, майдаланган седана ёки арпабодиён билан аралаштириш зайтун ёғи фойдасини орттиради. Керак жойга ва сочга сураётиб, зайтун ёғига бир томчи бинафша, гул ва шунга ўхшаш ҳушбўй ёғлар қўшиш мумкин.
Зайтунёғи ичилса, жигарни юмшатиб, тозалайди, сафрони орттиради, жигар оғриқларини кетказади ва ишлатади, сариқ касаллигидан даволайди, ичакларни дам олдиради, ошқозонга куч беради, яраларини ёпади, гижжаларни туширади, геморройни йўқотади, томирларни очади, холестерин ва қондаги қандни туширади, иммунитетни оширади. Ҳам ичилиб, ҳамда клизма қилинса, ичак тиқилмамаларини кетказади.
Зайтун ёғидан максимум фойда кўриш учун таомни ёғсиз пишириб, устига зайтун ёғи қуйиш керак.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1