Эмульгаторлар озиқ-овқатга қўшилувчи кимёвий моддалар бўлиб, уни ишлаб чиқарувчилар айрим маҳсулотларга турли мақсадларда қўшадилар. Эмульсиялар бир-бирига ҳамжинс бўлган икки суюқликдан иборат моддадир. Олимлар айтишича, икки модда бир-бирига бутунлай киришиб кетмайди, балки уларда ўндан йигирма микрометргача ҳажмда нуқталар қолиб кетади. Безаш моддалари, озуқа аралашмалари, ускуна ёғлари ва ранглар эмульгаторлар ҳисобланади.
Эмульгаторлаарнинг айримлари маҳсулотдан ҳам қимматроқ бўлади. Улар маҳсулот рангининг чиройли, таъмининг ёқимли ва шаклининг гўзал бўлишини ҳамда ўзининг айнимаслигини таъминлаб беради. Истеъмолда энг кўп қўшиладиган эмульгатор йод бўлиб, уни буқоқ касаллигига қарши ишлатилади. Нон маҳсулотларига қўшиладиган хамиртуриш номли эмульгаторлар уларнинг кўпчиб, юмшоқ бўлишини таъминлаб беради. Айрим эмульгаторлар бошқа озиқ-овқатлардан олинади, айримлари эса ихтиро қилинади. Айримлар мазкур қўшимчаларни инсоннинг саломатлигига зарарли деб ўйлайдилар, ваҳоланки ушбу кимёвий моддаларнинг кўпи инсонлар бир неча асрлардан бери истеъмол қилиб келаётган озуқаларнинг ичида табиий равишда пайдо бўлади.
Озиқ-овқатларга қўшиладиган қўшимчаларнинг тури юздан ортиқ бўлиб, уларни олти синфга бўлиш мумкин.
1. Сақловчи.
2. Мукаммаллаштирувчи.
3. Таъм берувчи.
4. Ранг берувчи.
5. Қуйуқлаштирувчи ва қотирувчи.
6. Эмульсия, стабилизатор ва қуйуқлаштирувчилар, ҳамда кислота ва алкоголлар.
• Сақловчиларга мисол туз бўлиб, озиқ овқатларни айнитадиган бактерияларнинг пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Сақловчи моддалар антиоксидинларга қарши бўлиб, ёғ ва ёғ моддаларининг айнишини ҳамда озуқа рангининг бузилишини олдини олади.
• Мукаммаллаштирувчиларга озуқалардаги “Б” витаминини кўпайтириш учун қўшиладиган темирлар, маъданлар ва витаминлар мисол бўла олади. “Б” витамини унга ҳам қўшилади. Нархи эса уннинг нархидан қиммат туради. Ун ва бошқа маҳсулотларга бу витаминни қўшиш жуда ҳам фойдалидир. Сутга қўшиладиган “Д” витамини болаларда учрайдиган “рахит”, “суяк мўртлиги” касалликларининг олдини олади.
• Таъм берувчи эмульгаторлар табиий мевалар ва зираворларни ўз ичига олади. Бундан ташқари уларнинг музқаймоққа қўшиладиган “ванилин” га ўхшаш табиий бўлмаган кимёвийлари ҳам бор. “mono натрий” каби айрим моддаларнинг ўзида таъм ва хид бўлмасада, табиий озуқаларнинг мазасини яхшилашга ёрдам беради.
• Ранг берувчи эмульгаторлар кимёвий озуқаларни табиий озуқаларга ўхшатиш учун ишлатилади. Кимёвий маргарин ишлаб чиқарувчилар уни сарёғга ўхшатиш учун сариқ ранг қўшадилар. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларни консервалаш жараёнида табиий озуқа рангини тиклаш учун ҳам айрим маҳсулотларга керакли рангларни қўшадилар. Апелсинга ўхшаш айрим рангли эмульгаторларни маҳсулотни янада чиройли бўлиши учун ҳам қўшадилар.
• Эмулсиялар, стабилизаторлар ва қуйуқлаштирувчилар эса маҳсулот ичидаги аралашмаларни бир бирига осонлик билан аралашиши учун ишлатилади. Музқаймоқларга қўшиладиган “Алжин” эмульгатори маҳсулот ичидаги аралашмаларни бир- бирига қўшилиб, қотишини таъминлайди. Стабилизаторлар ичида сутли шоколадга энг кўп ишлатиладиган “крожинин” маҳсулотни қуйқумлашиб қолишдан сақлайди. Пектин ва желатинлар эса мева мурабболари ва коктейлларга солинади.
• Кислота ва спиртлар айрим озуқаларда кимёвий мувозанатни ушлаб туришга хизмат қилади. Спирт зайтун ва нўхотга ўхшаш озуқалардаги кучли кислоталар таъсирини йўқотади. Лимон кислотаси мева шарбатларида чучуклик таъмини пайдо қилганидек, айрим кислоталар таомларда ўзгача бир таъм пайдо қилади. Карбоник кислотаси эса шарбатларни газлаштириш учун қўлланилади.
Маълум ҳукуматлар озиқ овқатларга қўшиш мумкин бўлган моддалар учун қатъий чегаралар белгилайдилар. Қонунлар ҳам озуқаларга моддалар қўшиш жараёнини тартибга соладиган махсус асосларни белгилаб беради. Лекин мамлакатларда бу қонунлар бир- биридан фарқ қилади. Ушбу қоидаларга кўра айрим озуқаларга маълум моддаларнигина қўшиш мумкин. Масалан, Европа ҳамжамияти умумий шаклда қўлланиладиган қўшимчаларнинг Европа ва умуман дунёда зарарсиз бўлганлари мундарижасини тайёрлаган. Озуқаларнинг умумий ҳолда зарарсиз бўлишлиги ҳайвонлар устида олиб борилган тажрибаларга асосланган. Ушбу тажрибаларга таяниб инсон учун кунда озуқаларга қўшиладиган моддалардан етарли миқдори билиб олингандир. Бу борада энг кўп изланиш олиб бораётган ташкилот - “JECFA”дир.Эмульгаторларнинг хусусиятлари:
• Даволовчи моддаларни организмга яхши сингиши учун парчалаб бериш.
• Ёғ ва ёғга ўхшаш ҳидли маҳсулотларда ёқимсиз таъм ва ҳидларни йўқ қилиш.
• Дори таъсирини узайтириш ҳамда қобилиятига кўра функциясини орттириш.
• Сув салоҳияти арзон ҳамда даволовчи моддаларни парчаланишида кучли таъсирга эга манба ҳисобланади.
Эмульгаторлар ўз таркибидаги суюқлик ҳолатига кўра иккига бўлинади:
• Сувнинг ичида ёғ мавжуд бўлиши. Бунда зохирий ҳолат эгаси сув, ичкиси эса ёғдир. Бунга сут мисол бўла олади, бу шаклда моддалардан сувни жозибадорлиги қозонадиган гуммиарабикалар ишлатилади.
• Ёғнинг ичида сув бўлиши. Бу юқоридагининг акси бўлиб, ёғнинг жозибалигини қаршилайдиган жун ёғи ва асал муми каби моддаларда қўлланилади. Бунга пишлоқ мисол бўла олади.
ТАОМ ВА ИЧИМЛИКЛАРГА ҚЎШИЛАДИГАН ЭМУЛЬГАТОРЛАР
Инсон истеъмол қилганда саломатлигига зарар келтирадиган, келиб чиқиши номаьлум бўлган, озиқ -овқат саноатида қўшиладиган эмульгаторларнинг шаръий ҳукми қандай?
Бугунги кунда кўп учраётган муаммолардан бири озиқ-овқат ва дори-дармонларда ишлатилаётган эмульгаторларнинг ҳукмидир. “WIKIPEDIA” номли энциклопедия эмульгаторни шундай тарифлайди: “Озуқага сифатини ўзгартириш учун, табиий рецептида бўлмаган ва мақсадли тайёрлов жараёнининг ҳар қандай босқичида аралашма ичига қўшиладиган моддадир”. Жумладан у маҳсулотни чиройли сақлаш, хиссий ва табиий сифатларини яхшилаш, яхши сақланмаслик натижасида соғлиққа зарар келтирадиган турли заҳарланишлардан ҳимоя қилиш мақсадларида қўшилади. Эмульгаторлар маҳсулотларнинг кўринишини чиройли килиш билан бирга мазасини ҳам яхшилашда катта рол ўйнайди. Эмульгаторлар қаторига жуда кўп модда турларини киритиш мумкин.
Лекин айрим бир эмульгаторларнинг углеводородлар, бензопирен ва айрим анилин ранглари афлатоксиниларга ўхшаб рак касаллигига олиб борувчи модда эканлиги хеч кимга сир эмас. Селфоксимин ва метионин, хлорид азоти каби айрим моддалар ўзаро қўшилиш натижасида заҳар пайдо қилиши бунга мисол бўлади. Мутахассис олимлар ушбу моддаларни кучукда тажрибадан ўтқазишганда колики касаллигини келтириб чиқарган. Бу касалликнинг келиб чиқишига селфоксимин ва метионин моддалари сабаб бўлган. Бу маълумотларнинг барчаси доктор Иброҳим Афананинг эмульгаторлар ҳақидаги марузаларида келтирилган. Бундан ташқари ушбу моддаларнинг бир қанча салбий томонлари мавжуд бўлиб, уларнинг айримларини қисқача келтирамиз:
1. Озуқадаги айрим айбларни беркитишга хизмат қилиши.
2. Гоҳида маҳсулотнинг сифати зоҳирий кўринишни чиройли қилишга хизмат этиши.
3. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар эмульгаторларга суяниб, маҳсулотлардаги саломатликка риоя қилиш шартларига бепарво бўлишлари.
4. Маҳсулотлардаги кимёвий жозибадорлик инсонларни, айниқса болаларни миқдордан кўп, зарар қиладиган даражада истеъмол қилишларига олиб бориши.
5. Айрим эмульгаторлар узоқ муддатли заҳарли таъсирга эга эканлиги.
6. Айрим бир ишлаб чиқарувчилар керакли меъёрга риоя қилмаслиги ва эмульгаторларнинг келиб чиқишига эътибор қилмаслиги. Масалан ҳайвон ёғидан олинган деб қайси ҳайвондан олинганлигига, желатинни ҳайвонданми ёки ўсимликдан олинганлигини эътибор қилиб аниқланмаслиги. Масаланинг асосий чигал томони ушбу эмульгаторларга ингилизча ҳарф билан “Е” ни қўйиб, ортидан узундан узун сон қўйилишидир. Ушбу моддаларни фақат тўрт асосий қисмга бўлиш мумкин.
I. Е100 дан Е199 гача ранг моддалари.
II. Е 200 Е 299 гача сақловчи моддалар.
III. Е 300 Е 399 гача антиоксидантлар.
IV. Е 400 Е 499 гача эмульсия ва стабилизаторлар.
Дори дармон ишлаб чиқаришга алоқадор ҳукмлар
Азҳар Университети қонунчилик ва шариат факультетининг фиқҳий масалаларни мувофиклаштириш қисми раиси, устоз доктор Абдулфаттоҳ Маҳмуд Идриснинг муқаддимаси
Баҳснинг хулосаси
Мусулмон давлатларга бошқа сохаларда бўлгани каби дори дармон саноатида ҳам шаръий ҳаром бўлган нарсалар кириб келди. Бу моддалар ишлаб чиқариш жараёнида бутунлай хусусиятини йуқотмасдан, балки ишлаб чиқарилувчи нарсалар билан аралашади холос. Улар гарчи кўринишини йўқотсада ўз хусусият ва моддаларини сақлаб қолади. Ҳолбуки шариатдаги истиҳола номли ҳукм нарсани нажасликдан покликка ва ҳаромликдан ҳалолликка айланишига айтилади. Бу масаланинг ўзида ҳам уламоларнинг қарашлари турлидир. Ушбу дори дармонларни ишлаб чиқариш ҳукми муолажадаги истеъмолга бевосита боғлиқдир. Барча фуқаҳолар ишлаб чиқаришда нажас ва ҳаром қўшилиб, уларнинг айни йўқ бўлиб кетадими йўқми, даволанишда унинг ўрнини босадиган ҳалоли мавжуд бўлса, уларга зарурат йўқлигидан айрим фармацевтик маҳсулотларнинг ҳаромлигига иттифоқ қилишди.
Зарурат бўлганда, ундан бошқа мубоҳ дорилар даволаш учун топилмаган пайтда уларни истеъмол этиш ҳукмида ихтилоф қилишди. Ушбу фикрларнинг ичида шундай ҳолатларда барча зарурат шартлари топилганда истеъмол қилишнинг жоизлигини баён қилган фикр кучлироқдир. Шундан келиб чиқиб, даволаш учун ҳалол дори дармонлар топилганда ҳаром ва нажосатдан иборат дори дармон маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин эмас. Аммо ушбу ҳаром маҳсулотларни истеъмол қилишга зарурат ҳолати топилганда ва барча шартлари тўла бўлса,“заруратлар миқдори билан ўлчанади”, деган қоидага биноан ушбу ҳаром маҳсулотларни зарурат ҳолатини у билан тўлдирадиган миқдорда ишлаб чиқариш албатта жоиздир. Бугун ушбу ҳаром ва нажосатдан иборат маҳсулотлар ўрнини босадиган ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкинлиги хеч кимга махфий эмас. Ҳаром ё нажас аралашган маҳсулотларни ўрнини босадиган ҳалол маҳсулотлар етарли бўлиб, дори дармон мутахассислари ҳаром ё нажас аралашган маҳсулотлар ўрнини босадиган бир қанча ҳалол маҳсулотларни амалда кашф қилдилар.
Муқаддима
Албатта бугунги кунда замонавий илм ва фан ҳар соҳада бўлгани каби тиббиёт соҳасида ҳам жуда катта ютуқ ва ихтироларга эришди. Айниқса дори-дармон соҳасида олдин маълум бўлмаган жуда кўп даволаш манбалари ва йўллари ихтиро қилинди. Ачинарлиси шундаки, ушбу кашфиётларнинг аксари мусулмон бўлмаган ўлкаларда, ислом ахлоқи ва қоида қонунларидан узоқ бўлган кишилар қўлларида кашф қилинмоқда. Мана шу сабабга кўра, ўз ихтиролари ва ишлаб чиқаришларида ҳеч қандай мусулмончилик маданиятига риоя қилмаган кишиларга қараб қолган мусулмонлар бугунги кунда жуда кўп масалаларда бир қанча муаммоларга тўқнашмоқдалар. Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган раҳмати туфайли, У шариатда кишиларга машаққат бўлмайдиган енгил ҳукмларни жорий қилган. Чунки шариат инсонларнинг ҳаёт кечиришлари йўлини тўсиш учун эмас, балки уларга енгиллатиш, ҳамда улардан машаққатни кўтариш мақсадида, ва ҳам ҳар қандай шароитда турмуш тарзлари талаб қиладиган шаръий эҳтиёжларини қондириш учун келгандир. Ушбу баҳсимиз озуқа ва тиббиёт соҳасидаги замонавий маҳсулотлар туфайли айрим муаммоларни ўрганади ва айрим тавсияларни беради. Замонавий тиббиёт саноати борасидаги фиқҳий ижтиҳод самарасини кўрсатиш учун қуйида ушбу баҳсга тегишли бир қанча масалалар келтирилади.
1-боб: Замонавий айриб тиббий маҳсулотлардаги ҳаром ёки нопок моддаларнинг ҳақиқати.
1-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотлардаги нопок моддалар.
1-баҳс: Чўчқа аъзолари таркиби.
2-баҳс: Чўчқа аъзоларида поклик муаммолари.
2-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотлардаги маст қилувчи моддалар.
3-баҳс: Тиббий саноатда спирт қўлланиши.
2-баҳс: Мастлик пайдо қилишда спиртнинг таъсири.
3-баҳс: Тиббий саноатда спирт қўллашнинг зарарлари.
4-баҳс: Айнан спиртнинг ҳукми.
5-баҳс: Мажбур бўлмаган ҳолатда спирт аралашган маҳсулотларни истеъмол қилишнинг ҳукми.
3-фасл: Замонавий айрим тиббий маҳсулотларда наркотик моддаларнинг қўллаш.
1-баҳс: Кокаин, кодеин, героин, морфин.
2-баҳс: Допинг ва қўзғатувчи моддаларнинг ҳақиқати ва истеъмол қилувчига таъсири.
3-баҳс: Гипнотистик(ухлатувчи)ва седатив(тинчлантирувчи)моддалар ҳақиқати ва истеъмол қилувчига таъсири.
4-баҳс: Гаплюциноген(ваҳмга солувчи)моддалар ҳақиқати ва истеъмол қилувчига тасири.
5-баҳс: Ихтиёрий равишда наркотик моддаларни тановул қилишнинг ҳукми.
2-боб: Саноатнинг нопок нарсаларни покизага, ҳаром нарсаларни мубоҳга айлантиришдаги ўрни ва таъсири.
1-фасл: Истиҳола (нарсаларнинг кўриниши, ҳамда таркибий моддалари алмашуви) ва моддаларнинг бир-бирига киришиб кетиши ёки шунчаки аралашиши орасидаги фарқи.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев