Пес (Витилиго) касаллигидан панох сураб килинадиган дуо ушбудир : " Эй Парвардигор , мен Сендан песликдан, жинниликдан, мохов касаллигидан ва бошка емон касалликлардан панох тилайман ". (Ахмад ,Довуд ,Насаийлардан )
Витилиго – пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум. Бироқ уни мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес ва моховга чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар, ҳатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра, қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқе, машҳур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон ҳам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига ҳал бўлди, чунки Жексон даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай "оқ танлилар" сафига кирди.
Касаллик терида унча катта бўлмаган пушти ёки сутранг нуқталар пайдо бўлиши билан бошланиб, кўкрак, юз, кўз ва оғиз атрофида, бўйин, қўл ва оёқларда ривожланади. Аста-секин майда нуқтачалар кенгайиб ўзаро қўшилиб кетади. Натижада йирик "рангсиз майдон"га айланади. Бунда худди шу ерда тери тўқималарини бўёвчи пигмент – меланин ишлаб чиқариш организмда тўхтайди. Агар бундан бош териси зарарланса, сочлар ҳам ўз-ўзидан рангини йўқотиб оқаради. Тери оқаришининг гўё ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқдай, чунки тери рангининг соғликка таъсири аҳамиятсиздек туюлади. Аммо песнинг хавфли томони шундаки, оқарган тери қуёшнинг нурларига ўта таъсирчан бўлиб қолади. Кучли ультрабинафша нурлари эса онкологик касалликлар келиб чиқиш хавфини оширади. Бундан ташқари, доғни ҳаммага "намойиш" қилиб юриш одамни хижолатга қолдиради. Песнинг оддий ёки симметрик турида доғ аввало қўл бармоқларида, кейин эса билакда пайдо бўлади. Оқ доғлар аввало кичик мошдек, кейинчалик бир тийинлик чақадек бўлади ва секин-аста катталашади.
"Бўёвчи" тери тўқималарининг ғойиб бўлиши танада ниманингдир юз бераётганидан биринчи даракдир. Меланин турли сабабларга кўра, яъни ички секреция безлари алмашинуви, ҳазм қилиш тармоғининг бузилиши, бош мия зарарланиши, қон касалликлари ва гижжа касалликлари туфайли "ўлади". Организмда В1, В2, В3, В6, В12, В15, РР, С витаминлари, темир, кобальт, мис, рух каби микроэлементларнинг биронтаси бемор қонида ёки ҳужайраларида етишмай қолса ҳам терининг нормал ранги бузилади ва у оқариб кетади. Касалликнинг ғалати томони шундаки, доғлар йиллар давомида пайдо бўлиб, сўнг ўзидан ўзи доктор ёки табиб аралашувларисиз йўқолиб кетади. Бироқ сиз бепарво бўлманг, чунки пес касаллиги липома (лимфа тугунлари ўсмаси), қон раки ва шу каби касалликларга сабаб бўлади. Шунинг учун албатта, мутахассис шифокорга мурожаат этиш керак. Ёш болаларга бу касалликка чалинмаслиги учун ширинлик ўрнига ҳар хил меъва ва сабзавот шарбатлари бериб бориш керак. Помидор, узум, олма, анор, сабзи сувини шифокор билан маслаҳатлашиб, сўнг болаларга берган маъқул.
"Малҳам" халқ табобати маркази 1992 йилдан буён бу касалликни даволашга ҳаракат қилиб, ҳозирда анча ютуқларга эришди. Ҳар ўнта касалдан олти-еттитасида касаллик батамом йўқолиб кетяпти. Шундай бўлсада, беморлар назоратда туради. Оқ доғларни камайтирувчи бир неча фитовоситалар мавжуд. Улар тери тўқималарига таъсир этиб, меланин миқдорини оширади. Баъзиларга эса ажойиб косметик таъсир кўрсатади.
Меланин мувозанатини тикловчи доривор дамламалар
Бир ош қошиқ далачой барглари ва гулларига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа дамлаб қўйилади. Докадан ўтказиб, ҳар куни бир ош қошиқдан 3 маҳал овқатдан сўнг ичилади. Уч ҳафтадан сўнг бир ҳафта дам олинади ва муолажа қайтарилади. Даволаш муддати 4-5 ой.
Эслатма: агар қон босими юқори бўлса, далачой қайнатмасини ичиш қатъиян ман қилинади.
Битта лимон шарбатини тухум оқи, ярим ош қошиқ шакар ва ярим стакан сув билан аралаштирилади. Тайёр аралашмани пахта билан тоза оқ терига суртилади. 20-30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ҳўлланган пахта билан тери артиб тозаланади. Бир қисм далачой гулларини икки қисм барглари, 4 қисм зайтун ва бир қисм кунгабоқар мойи билан аралаштириб, маҳсулотни салқин ва қоронғи жойда қўйилади. Кейин уни докадан ўтказиб ҳосил бўлган бўтқани оқ доғлар устига 15-20 дақиқача давомида қўйилади. Муолажа 7-10 кун давомида ҳар куни 2-3 мартадан такрорланади.
Қирғичдан чиқарилган хрен (ерқалампир) устига қайнатиб совитилган хона ҳароратидаги сув 1:10 нисбатда қуйилади ва тайёр маҳсулот билан оқ доғлар бор бўлган жойлар артилади.
Равоч мавсумида илдизидан сиқиб олинган янги шарбати бирон-бир озиқлантирувчи крем билан аралаштириб оқарган жойга суртилади. Шунингдек, қулупнай ёки ертут меваларини ҳам шундай крем қилиб суркаса бўлади.
Пишмаган хом ёнғоқдан 6 донаси янчиб, 200 г анжир барги билан 2 соат давомида қайнатилади. Сўнгра сузиб олиб оқарган жойга суртилади. Шуни эътиборга олиш керакки, анжир томирининг талқонидан 600 г ва мойчечак гули талқонидан 150 г аралаштириб, ҳар куни 1 маҳал саҳарда 3 қошиқдан доимий равишда истеъмол қилиб турилса, фойда қилади. Агарда уй шароитида девпечак ўти бўлса, ундан оч ҳолда 3 маҳал чой ичиб турилса ҳам фойда қилади.
Лавлаги барги баданнинг оқ жойларига боғланади.
Уй шароитида саримсоқпиёзни куйдириб, кулини асалга қориб хамир тайёрлаб, баданнинг оқ жойларига суртилса шифо бўлади.
Карам баргини оқ доғларга боғлаб ва истеъмол қилиб турилса тезроқ шифо бахш этади.
Венгер табиблари оқ доғларни тухум пўчоғи билан даволаганлар. Бу усул анча самарали. Ҳозиргина жўжа ёриб чиққан 10 та тухум пўчоғини (бошқа тухум пўчоғи ярамайди) яхшилаб ювилади ва қуритилади. Уни қаҳва майдалагичда ёки келичада яхшилаб туйиб (майдалаб) сўнгра устидан бир стакан совуқ сув қуйиб, 3 дақиқа давомида қайнатилади. Совитиб, суви тўкилади, лекин қолдиғи сиқилмайди. Ҳосил бўлган бўтқа оқ доғга қўйиб, ўзи қўпиб, теридан ажралиб чиққунча кутилади.Хижома килдириш хам бу касалликда самара берганлиги холатлари кузатилган.
Ураллик шомонлар пес касаллигини 7 кун давомида мис идишда сақланган сув билан даволашган. Мисли сувни ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 стакандан ичиш ва шу билан зарарланган жойларни ювиш тавсия этилади. Ушбу усулдан фойдаланиш учун аввало мис идишни яхшилаб нашатир спирти билан артилади, сўнг оқар сувда чайилади. Сўнгра мис идишда анжир пишган пайт-да анжир баргини томири билан қўшиб 3-4 соат қайнатилади, сўнгра шарбати сузиб олинади ва танадаги оқ жойларга суртилади. Жароҳат қизиса ва шишса – фойдали. Шиш қайтгунча муолажани тўхтатиб турилади. Имом Суютий (р.а.) накл киладиларки, Хазрати Умар (р.а.) куешда турган сув билан гусл килмасликка буюрганларки, ундан пес ,моховлик пайдо булишини билдирган.("Тибби Набавий" китобидан)
Песга чалинган бемор одамови бўлиб қолади. У танадаги оқ доғлардан уялиб қайғуради ва бундан унинг аҳволи фақат ёмонлашади. Аввало ҳар қандай одам калтакесаклардан эҳтиёт бўлгани маъқул. Туз сақланадиган идишнинг оғзини маҳкам беркитиб қўйиш лозим. Бемор танасидаги оқ доғ тушган жойга игна урилганда қон чиқмаса, яъни оқлик суякка ўтиб кетган бўлса, ёки бемор ота-онасининг дуоибадини олган бўлса, уни даволаб бўлмайди. Пес ва шу каби теридаги оғир касалликлар баьзан гунохлар окибатида пайдо бўладики, бундай беморлар албатта, тавба қилишлари ва Яратгандан умид қилишларига тўғри келади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8