---
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар “Уҳуд куни одамлар Жаноб Расулуллоҳ саллаллоху алайхи васалламни ташлаб қочдилар Абу Талҳа эсалар, Жаноб
Расулуллоҳ олдиларидан кетмай, қўлларидаги
қалқонлари билан ул зотнинг муборак бошларини ўқдан ҳимоя қилиб турдилар Абу Талҳа мерган киши бўлиб, камонни қаттиқ, тортар эдилар.
Шу куни 2 та ё 3 та камон синдирдилар. Ўшанда саҳобалардан бири камон ўқи тўла садоқ билан ўтиб кетаётганда
Жаноб Расулуллоҳ унга “Абу Талҳага ёрдам бер - деб эдилар. Жаноб Расулуллоҳ жанг
пайтида жангчилардан шахсан ўзлари хабар олиб турар эдилар. Шунда Абу Талха “Ота-
онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ Келманг, тағин душман ўқидан бирортаси сизга
тегмасин, сизнинг томоғингизга тегадиган ўқ менинг томоғимга тегаверсин’”—дердилар.
Шу куни Оиша бинти Абу Бакр билан
Умму Сулаймни ҳам кўрдим.
Икковлари этакларини липпаларига қистириб олган, елкаларида меш, жангчиларга сув олиб борар эдилар, яна ортларига қайтишиб, мешларни тўлдириб жанг майдонига киришар эди.
Ўша куни Абу Талҳанинг қўлларидан икки Ёки уч бор қиличлари ерга тушиб кетди”
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар: «Бадр жангида Ҳориса (ибн Суроқа) ҳалок
бўлди. У ёш бола эди. Онаси Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: «Эй
Оллоҳнинг расули, яхши биласизки, мен ўғлимни жуда ҳам яхши кўрардим. Агар у
жаннатга кирса, мен унинг ҳалок бўлганига сабр қилиб, Оллоҳдан ажр умид қиламан, агар
аксинча бўлса, нима қилишимни кўрасиз!» — деди. Шунда Жаноб Расулуллоҳ: «Шўринг
қурсин, Оллоҳнинг жаннати битта эрмас, кўпдур, Ҳориса Жаннат ул-Фирдавсда»,— дедилар».
Абу Саъид ал-Худрий ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай
дедилар: «Оллоҳ таоло аҳли жаннатга: «Эй аҳли жаннат!» — деб мурожаат қилур. Улар:
«Лаббай, ё Раббимиз, хизматингга тайёрмиз!» — деб жавоб қилурлар. Оллоҳ таоло:
«Розимисизлар?» — дейди. Улар: «Нечун рози бўлмайлик, ўзга бандаларингга
қилмаган марҳаматингни бизга қилдинг!» — дейдилар. Оллоҳ таоло: "Сизларга бундан ҳам
ортиқроқ марҳамат кўрсатурмен!» — дейди. Улар: «Ё Рабб, бундан ортиқроқ
марҳаматинг қайсидур?» — дейлар. Оллоҳ таоло: «Мен сизлардан рози бўлиб, бундан буён
қаҳримга сира дучор қилмасмен!» — дейди».
Ибн Умар ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат аҳли
жаннатга, дўзах ахли дўзахга киритилгач, ўлимни жаннат билан дўзах оралиғига олиб келиб, бўғизлагайдирлар, сўнг: «Эй жаннат аҳли, ўлим йўқдур, эй дўзах аҳли, энди ўлим йўқдур!» — деб нидо қилингайдир. Жаннат аҳли бундан янада шоду хуррам бўлгайдур, дўзах аҳли эса, бадтарин ғамга ботгайдур», — дедилар».
Усома ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат қопқаси остонасига келиб турдим, у ерга (биринчи бўлиб) кираётган омма мискинлар бўлиб, бойлар эса, тўхтатиб қўйилган эди. Аммо, дўзах аҳлини дўзахга ҳайдамоққа аллақачонлар амр қилинган бўлиб, мен унинг қопқаси остонасига келиб турдим. У ерга кираётган омма аёллар
эди», — дедилар».
Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кофирнинг
икки елкаси оралиғи чопқир чавандоз уч кунда босиб ўтадиган масофачалик кенгдур», —
дедилар» (яъни, жаҳаннам оташида кўпроқ азобу алам чекмоғи учун, яна Оллоҳ таоло ўзи
яхшироқ билгайдир!)
Саҳл ибн Саъд ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатда
бир дарахт мавжуд бўлиб, отлиқ одам юз йилда ҳам унинг соясининг поёниға етолмагайдур!»
— дедилар.
Бошқа бир ҳадисда бу дарахтнинг номи ТУБА ДАРАХТИ деб номланган.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев