-----
يأتي معي من أمتي يوم القيامة مثل
السيل والليل ، فتحطم الناس حطمة فتقول الملائكة : لما جاء مع محمد أكثر مما جاء مع سائر الأمم أو الأنبياء "
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Умматим қиёмат кунида кечаси ёки селдек келади. Инсонларни бир ушлашликда ушлайди (яъни, улар кўплигидан бир - бирлари билан қўшилиб кетади). Шунда фаришталар: "Муҳаммад билан умматлари кўпчилик бўлиб келганидек, бошқа пайғамбарлар умматлари билан бунчалик кўп келмаганди", - деб айтишади" дейдилар.
(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)
#
#Ҳадис_1015
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қиѐмат қачон, эй Аллоҳнинг Расули!» деб сўради.
«Сен унга нима тайѐрладинг?» дедилар. «Мен унга кўп намоз, рўза ва садақа тайѐрлаганим йўқ. Лекин Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиламан», деди. «Сен ўзинг муҳаббат қилганлар билан биргасан», дедилар».
Бошқа бир ривоятда: «Биз ҳам шундоқми?» дедик. «Ҳа», дедилар. Ўша куни қаттиқ хурсанд бўлдик»ни зиѐда қилган».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).
-- Шарҳ:
Демак, Аллоҳ таолога ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат улуғ нарса. Бу муҳаббат бу дунѐда Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишга ва у дунѐда жаннатга етаклайди. Жаннатда бўлганида ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлади.
Ҳадис ва Ҳаёт 34
#
#Ҳадис_999
ИСИТМА ВА КЎЗ ТЕККАНГА СУВ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Муслим ва Термизий қуйидагиларни зиёда қилишган: «Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, албатта, кўз тегиши ўтар эди. Қачонки сиздан ғуслга ѐрдам сўралса, ғуслга ѐрдам беринг», дедилар».
Ғуслнинг баёни.
(Аҳмад, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган ҳадисда қуйидагича баён қилинади:)
«Кўзи теккан киши юзини ва икки қўлини чиғаноғи билан ювади. Кейин киндигидан жисмининг пастигача ювади. Сувни қадаҳга қуйиб туриб, кўз текканнинг бошидан ва елкасидан қуйилади. Сўнгра қадаҳни тўнтарилиб қўйилади. Аллоҳнинг изни ила тузалиб кетади».
Хадис ва Хаёт 18
#
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот ﷺ «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар»
Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дан сўрашди:
Ё Расулуллоҳ фалончи аёл кечалари туриб намоз ўқийди, кундузлари рўзадор юради. Бироқ уни тили жуда узун қўни – қўшниларига озор беради. у зот ﷺ Унда яхшилик йўқ. У аёл дўзахда бўлади – дедилар ....»
Аҳмад ва Ҳоким ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
Байҳақий ривояти
(Абдурраҳмон ибн Аби Қурод (р.а).дан)
#
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандир”
Термизий ривоят қилган.
Жаннатдаги хурмо дарахти, унинг меваси ва яхшиси ҳақида Ибн Аббос айтадилар: "Жаннат хурмосининг танаси зумраддан, новдаси қизил олтиндандир, барг-япроқлари жаннат аҳли учун ёпинчиқ, уларнинг зеб-зийнату безаклари ҳам хурмонинг новда ва баргларидан. Меваси кўзадай, челақдай бўлиб, сутдан оқ, асалдан ширин ва ёғдан мулойимдир, унда данак бўлмайди".
Ибн Муборак ривоят қилган.
Ибн Зайд ҳадис айтади:
“Бир киши: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатда хурмо борми, чунки мен хурмони яхши кўраман?" деди. "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундаги хурмонинг танаси олтиндан, пастки қисми ҳам олтиндан, шохлари ҳам олтиндан, япроқлари бутун олам безакларидан гўзал, ғужумлари ҳам олтиндан, поялари ҳам олтиндан, мевалари кўзадан катта, ёғдан юмшоқ ва асалдан лаззатлироқдир", дедилар у зот”.
Ибн Ваҳб ривоят қилган.
Абул Фараж ибн Жавзий Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг қўлимдан ўртаси ковак тахтани олиб: "Эй Жарир, агар жаннатда бу каби тахтани қидирсанг ҳам, топа олмайсан", дедилар. "Мен: "У ерда хурмо ва дарахт йўқми?" дедим. У зот: "Бор, унинг танаси дур ва олтиндан, юқорисида меваси бор", дедилар".
Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев