﷽
Шифокор дори ичиши зарурлигини тайинласа, бемор: “Бундан сизга бирор фойда борми?” дейиши мумкинми? Йўқ, албатта. Чунки дорига шифокор эмас, касал муҳтож. Шу сингари, бизга буюрилган ибодатлардан Аллоҳга асло наф йўқ, биз учун фойда бор.
--
Ер юзини ойналардан иборат деб фараз қилсак, улар ёруғлик ва иссиқликни қуёшдан олиши аён. Бироқ уларда акс этиш ёки этмасликдан қуёшга манфаат ҳам, зиён ҳам йўқ. Бу ҳодиса бўлмаса-да, унинг тафти, нури, етти рангидан ҳеч нима камаймайди. Мазкур жараёнда бутун фойда ойналарга бўлади. Улар қоронғуликдан қутулиб, ойдинланиш учун қуёшга муҳтож.
Ўхшатишни бироз кенгайтириб, қуёшни илм, ирода, қувват ва ҳаёт; ойналарни эса ақл ва шуур эгаси сифатида тасаввур қилайлик. Ақл ва шуур эгалари – ойналарнинг муҳаббати қуёшнинг мукаммаллиги, муҳташамлигига нима қўшади? Ёки исён қилиб, унинг қудратидан нимани камайтира олади? Ўсимлик ва ҳайвонларга ёруғлик, тафт беришдан қуёшга нима наф? Ёхуд бермаслигидан унинг ўзига қандай зиён етади? Албатта, фойда ҳам, зарар ҳам ўсимлик ва ҳайвонларга оиддир.
Худди шу сингари, борлиқларни яратиш билан Аллоҳ таолонинг сўнгсиз камолига бирор даража қўшилгани тушунилмайди. Чунки мавжудотни яратмаса ҳам, У Зотнинг буюклигидан бирор нарса камаймас эди. Ҳақ таоло на яратиқларнинг йўқдан бор бўлишига, на фаришталарнинг ҳамду сано айтишларига ва на инсонларнинг ибодат, итоатига муҳтож эмас. Булар бўлса-бўлмаса, У Зот ҳамду санога лойиқ, шериги, мисоли, тенги бўлмаган Аллоҳдир.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Ота-онага оқ бўлиш...
«Ота-онага оқ бўлиш» жумласидаги оқ сўзи араб тилидаги «аққа» феълидан олинган. Бу феъл кесди, узди деган маъноларни билдиради. Янги туғилган чақалоқнинг сочини кесиш ҳам шу феъл билан ифодаланади, шунинг учун фарзанд неъмати учун қурбонлик сўйиб, шукрона қилиш маросими ҳам «ақийқа» деб аталади. Оқ бўлиш деган ибора эса ота-онани норози қилиш – улар орқали жаннатий бўлиш бахтидан узилиш бўлгани учун шундай аталган.
Ота-онани норози қилиш нафақат гуноҳи кабира, балки кабоир гуноҳларнинг ҳам энг каттасидир. «Ота-онаси ҳаёт бўла туриб, жаннатий бўла олмаган фарзанднинг бурни ерга ишқалансин» дейилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «омин» деганлар. Ота-онаси ҳаёт бўла туриб, уларнинг хизматини қилмай, уларни норози қилиб, кўнглини оғритиб, қийнаб, зулм етказиб, жаннатдан узилиш ота-онага оқ бўлиш деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Энг катта гуноҳларни айтайми?» деганларида саҳобалар «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишган. Шунда у зот алайҳиссалом: «Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш», деганлар.
Ислом динимизда ота-онани рози қилиш Аллоҳнинг розилигидан кейинги ўринга қўйилади. Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳга қилинадиган ибодатдан кейинги ўринга қўйилади. Шунинг учун ҳам ота-онани норози қилиш Аллоҳга ширк келтиришдан кейинги ўринга қўйилади. Бу қабоҳатнинг даражаси шу қадар тубандир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев