Охиридаги азоби эса минг чандон оғир. Шундай экан, ғафлатдан уйғон. Гуноҳдан қўрқ. Охиратинг обод бўлишини ўйласанг савоб ишга шошил.
.
Имом Ҳасан ал Басрий
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз бизга ҳазил-мутойиба қиласиз?» дейишди.
«Албатта, мен ҳақдан бошқани айтмайман»,
дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазил-мутойиба қиладиган кишилар ушбу
қоидани ёддан чиқармасликлари лозим. Ҳазил-мутойиба деб зинҳор ёлғон нарсани гапириб бўлмайди.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Поклик иймоннинг ярмидир. “Алҳамду лиллааҳи” тарозини тўлдирур. “Субҳаналлоҳи ва Алҳамду лиллааҳи” осмонлару ернинг орасини тўлдирурлар. – ёки тўлдирур. – Намоз нурдир. Садақа бурҳондир. Сабр зиёдир. Қуръон сенинг фойдангга ёки зарарингга ҳужжатдир. Барча одамлар ҳаракат қилиб ўз жонини савдога қўювчидир. Бас, улар уни озод қилувчи ёки уни ҳалок қилувчилардир”.
Муслим, Насоий ва Термизий ривоят қилишган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бир ҳаким шундай дейди:
- Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!”, - демагин. Чунки яна иш юзасидан ночор унга маслаҳат солсанг маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди.
Фавокиҳ ул-жуласо.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Тонг отиб, кун ботиб ҳақ куни яқинлашиб бормоқдасиз. Амалларингиз фаришталар томонидан ёзилиб борилмоқда, ўлим ҳар дақиқа сизга рўпара келиши мумкин.
Аббос ибн Абдулмуттолиб.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Абу Зарр розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ асҳоблари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Эй Аллоҳнинг Расули, бойлар ажру савобни олиб қўйдилар, чунки бизга ўхшаб намоз ўқишади, рўза тутишади ва яна устига молу дунёларидан садақа қиладилар”, дейишди. Ул зот:
“Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни бериб қўймаганми? Ҳар бир тасбеҳ садақа, ҳар бир такбир ҳам садақа, ҳар бир таҳлил ҳам садақа, амри маъруф ҳам садақа, наҳйи мункар ҳам садақа ва ҳар бирингизнинг шаҳватингизда ҳам садақа бор”,дедилар. Шунда одамлар:
“Биронтамиз шаҳватимизни қондирсак ҳам ажр оладими?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
“Айтинглар-чи, шу ишни ҳаромдан бажарса, унга гуноҳ бўлармиди? Худди шунингдек, ҳалолдан бажарса, унга ажр бўлади”, дедилар”.
Муслим ривоят қилган.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Бировга яхшилик қилган бўлсанг, яхшилигингни айтиб, уни уялтириб камситма. Бировга ичирган ва едирганингни миннат қилиб, заҳарга айлантирма!
Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик хисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, холос...
Мурувват майдонининг шаҳсувори бўлай десанг, ғараз билан иш қилиб, эвазига бировдан фойда олишни ўйлама!
Луқмони Ҳаким
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Тўрт нарса борки, у инсонда жам бўлса бутун савобга эришади. Булардан биттасига эришган бўлса жамиятнинг солиҳ инсонларидан бири бўлади.
Булар:
- Тўғри йўл кўрсатувчи дин;
- Ҳақиқатни айтувчи ақл;
- Борига қаноат;
- Уни бошқарувчи ибо-ҳаё.
Имом Ҳасан ал Басрий.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Қайс ибн Саиддан сўрадилар: “Энг яхши фазилат қайси?” У айтди: “Ўз қадрини билиш! Ўз қадрини билмаган киши ўзгалар қадрини билмайди!”
Байт:
Ўз қадрини билмаган киши,
Ўзга қадрин билмас ҳеч қачон. Шакар, ҳанзал фарқин билмаган,
Шакар дейди ҳанзал кўрган он!
Зилол сувни кўрмаган киши,
Мақтаб ичар кўлмакни шодон!
Муиниддин Жувайний.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Баъзи орифлар айтишди.
Аллоҳ таоло саҳарда уйқусидан уйғонувчиларни қалбларига нур тўлдириб қўяди. Уларнинг қалбларига фойдалар тушиб, нурга бурканади. Сўнгра фойдалар уларнинг қалбларидан таралиб, ғофиллар қалбига етиб боради.
Абу Сулаймон Дороний: "Тунги таҳажжуд ўқувчилар ўйин кулги билан тунни ўтказувчилардан кўра кўпроқ лаззатга чўмганлардир", деб айтдилар.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг баъзи ахлоқлари
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолат сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва ҳулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Шунинг учун ҳам мусулмон киши барча ҳимматини ишга солиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиши керак.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб, хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган зотдирлар.
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса, ҳеч бир қийинчиликсиз камолатнинг чўққисига чиқиши мумкин. Аммо Аллоҳ таолони кўп зикр қилмасдан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:
"Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди" (Аҳзоб сураси,21-оят).
Ҳа, мўмин-мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаи уларнинг маҳбуб Набийлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ул зот ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар.
Қани энди, ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушуниб етса! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳнинг амри биландир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш учун Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларини яхшилаб ўзлаштириш керак. Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, "Хулқлари Қуръон эди", деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-аҳлоқни ўзларига сингдирган эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мен яхши хулқларни тугал қилиш учун юборилганман", дедилар".
Байҳақий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхши хулқлар билан хулқланган ва ёмон хулқлардан йироқда бўлган зотдир. "Назратул-наъийм фий макорими ахлоқи расулил карим" энциклопедиясининг муаллифлари Қуръони Карим, Суннат ва сийратда икки юзта гўзал ахлоқ, бир юз олтмиш битта ёмон ахлоқ зикр қилинганини топганлар ва уларни ҳар бирига алоҳида маълумотлар тўпламини бағишлаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан доимий равишда ўзларини гўзал одоблар ва карамли хулқлар билан зийнатлашини сўраб юрар эдилар. Ул зот дуоларида: "Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин", дер эдилар.
Шунингдек: "Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин", дер эдилар.
Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини қабул қилди.
Саъд ибн Ҳишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдим ва:
"Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида хабар беринг", дедим.
Бас у киши:
"Хулқлари Қуръон эди. Қуръон ўқимайсанми? Қуръонда Аллоҳ азза ва жалланинг "Албатта, сен буюк хулқдасан!" деган сўзини ўқимайсанми?" дедилар.
"Мен тарки дунё қилишни истайман", дедим.
"Ундай қилма! "Сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди"ни ўқимайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, уйланганлар ва болалар орттирганлар", дедилар".
Аҳмад ривоят қилган.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим орқали ахлоқий таълим берганига доир намуналар билан танишиб чиқайлик.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида у зотга хитоб қилиб:
"Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир", деган (199-оят).
Яъни "Ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. Қилган ҳатоларини афв этувчи, кенгбағирли бўл".
"Руҳий тарбия"китобидан.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3