“Бир мусулмоннинг хатосини билсанг, унга буни танҳо қолган вақтида айт. Асло уни ғийбат қила кўрма. Унга насиҳат қилмоқчи бўлсанг, айбини билганинг учун унга ҳақорат кўзи билан қарама. Мақсадинг уни гуноҳдан холи қилиш бўлсин, бунда сен гўё ўзингдан ноқислик содир бўлгандек хафа бўл, бу ҳолда сен уч ажрга – насиҳат қилишлик, биродаринг камчилигидан ғамнок бўлиш ва уни динда собит бўлишига кўмаклашиш ажрига эга бўласан”.
Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Саҳарларда қичқираётган хўроздан-да ожиз бўлма. Зеро, хўроз Аллоҳни зикр этмоқда. Ваҳоланки, сен бу пайт ётоғингда ухламоқдасан.
Луқмони Ҳаким
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Одобли киши жамоатчилик ичида бўлганида, атрофга алангламайди, ўтирганда, бўлар-бўлмас ҳадеб типирчиламайди. Бармоқларини бири-бирининг ичига киритмайди, соқолини ва узугини ўйнамайди. Тишларини кавламайди, бармоқларини бурнига суқмайди. Атрофига тупурмайди, томоқ қиравермайди, керишмайди ва одамларнинг юзига қараб эснамайди.
«Ижтимоий одоблар» китобидан
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев