Мадад сўраш (الاستعانة) ва унинг далили
Мадад сўрашнинг далили: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5). Ҳадисда айтилишича: «Мадад сўрайдиган бўлсанг Аллоҳдан сўра» (Термизий (2516) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Истиона «الاستعانة»: мадад-кўмак тиламоқ. Ва у икки турлидир:
1️⃣ Фақатгина Аллоҳ қодир бўладиган нарсалар борасида мадад сўрамоқ. Ушбу турни Аллоҳдан ўзгасига қилишлик ширк бўлиб, кимда-ким Аллоҳгина қодир бўладиган бирор иш борасида Ундан ўзгасидан мадад сўрайдиган бўлса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки у ибодат турларидан бирини Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига йўналтирди.
2️⃣ Махлуқ қодир бўладиган ишлар борасида мадад сўрашлик. Бирор кишидан сизга девор кўтариш-қуриш ёки юкингизни кўтариш ёки қандайдир мубоҳ-ҳалол бўлган бирор истагингизни бажо қилишда кўмаклашишини сўрайсиз. Аллоҳ таоло айтганидек: «(Эй мўминлар), сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2). Одамларнинг куч-қудрати етадиган оддий ишларда ёрдам-мадад сўрашликдан монелик йўқ. Чунки у яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ банда(си)нинг ёрдамидадир» (Муслим (2699) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят).
Ризқ бериш, зарарни даф қилишга ўхшаш Аллоҳгина қодир бўлган ишлар борасида махлуқдан мадад сўрашликка келсак, ушбу ишларда фақат Аллоҳдан мадад сўралади. Ўлик-мурда, жин, шайтон ёки олдингизда ҳозир бўлмаганлардан мадад тилаш, ахир сен уларни номма-ном айтиб ҳайқирсанг ҳам сени эшитмайдилар. Бу катта ширкдир. Чунки сен, сенга мадад беришга қодир бўлмаганлардан мадад тилаяпсан.
«Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз», яъни, Сендан ўзгасидан мадад сўрамаймиз. Ибодат фақат Аллоҳ таологагина қайдланди.
«Сендангина мадад сўраймиз», яъни, мадад сўрашлик ҳам Аллоҳ азза ва жаллага қайдланди ва бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина қодир бўлган ишлардадир.
Ва яна ушбу оятдан, инсон бирор куч ва қувватга эга эмаслиги ва Аллоҳнинг ёрдами ила бирор ишга қодир бўлиши каби фойдаларни оламиз. Инсон ширкдан пок-безор эканлигини эълон қилиши, ўзида бирор куч-қувват бор эканини инкор этиши Аллоҳ азза ва жаллага ниҳоятда қуллик бажо қилишидандир.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев