
Украина, Россия ва Европанинг бошқа давлатлари, шунингдек, АҚШга ҳужум қилган Petya вируси Осиё мамлакатларидаги компьютер тизимларига ҳам тарқалди. Киберҳужумлар Ҳиндистон ва Хитойда қайд этилган.
Bloomberg маълумотларига кўра, Ҳиндистондаги Жавоҳарлаъл Неру номидаги энг йирик контейнер порти бошқарув тизими Petya ҳужуми оқибатида қисман ишдан чиққан. Gateway Terminal India терминали киберҳужумлар туфайли юкларнинг кимга тегишли эканини аниқлай олмаган. Натижада терминал ишчилари юкларни қўлда саралашга мажбур бўлган.
Европада амалга оширилган кенг миқёсли ҳужумдан сўнг Petya Осиё мамлакатларига ўтган бўлса-да, хакерлар ушбу минтақага катта таъсир ўтказа олмаган. “Касперский лабораторияси” маълумотларига кўра, Petya вирусидан Россия ва Украина кибермайдони энг катта зарар кўрган бўлса, Шимолий Америкада 2 мингга яқин компьютер шикастланган.
ESET лабораторияси вирусни Win32/Diskcoder.C Trojan сифатида баҳолади. Киберҳужумлар дастлаб Украинада, сўнг Италия, Исроил, Сербия, Руминия, АҚШ, Литва, Венгрия, Польша, Аргентина, Чехия, Германия ва Россияда қайд этилди.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев