Қуруқ юз териси ёғли юз терисига қараганда бирмунча юпқа, силлиқ ва нозикдир. Ҳар бир қуруқ юз териси турлича кўринишга эга. Ёшликда бу тери у қадар муаммоли ҳисобланмаса-да, ташқи муҳит, яъни шамол, совуқ, иссиқ, қуёш нури, турли хил парфюмерия воситалари бундай унга салбий таъсир кўрсатади.Бу тери вақти-вақти билан намлантириб ва озиқлантириб турилиши лозим. Акс ҳолда юзга эрта ажин тушиши, тортишиб қолиши, яллиғланиши мумкин. Юз терисининг ҳаддан ташқари қуриб кетиши организмда А, С ва РР витаминларининг етишмаслиги ёки жигар ва ошқозон ости бези хасталикларидан дарак беради.
Агар терининг қуруқлашиши ёш билан боғлиқ бўлса, косметик препаратлардан ташқари нафақат юз берисидаги, балки бутун организмдаги сув танқислигини тўлдириш чорасини кўриш лозим. Яъни кўпроқ сув ичишга тўғри келади.Массаж қуруқ тери учун фойдали. Шунингдек, озиқланитирувчи ва витаминли кремлар уни эластик қилади, тер безлари фаолиятини нормаллаштиради, терини ташқи таъсирлардан асрайди.Қуйида қуруқ юз терисига мўлжалланган ниқоблар билан танишасиз.
— 1 та тухум сариғига чорак ош қошиқ асал ва 0,5 чой қошиқ сули уни қўшилади. Ниқоб юзга суртилади ва 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб ташланади.— 1 та тухум сариғи 1 чой қошиқ зайтун ёки жўхори, ё бошқа бирор ўсимлик ёғи билан аралаштирилади. Қошиқнинг учида озгина асал қўшилади. Юзга суртилиб, 10 дақиқа қолдирилади. Сўнг сув ва сут аралашмаси билан чайиб ташланади.
— 1 та кўпиртирилган тухум оқи 1 ош қошиқ асал ва 2 чой қошиқ ун билан аралаштирилилади. Тайёр ниқоб юзга суртилади ва 10 дақиқа қолдирилади. Сўнг илиқ сув билан ювиб ташланади.
— 1 та кўпиртирилган тухум сариғи 1 ош қошиқсут ва 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Юзга суртилади ва 15 дақиқдан сўнг илиқ сув билан ювилади.
— 1 ош қошиқ асал 2 ош қошиқ суюқроқ творогбилан аралаштирилади. Бу маҳсулот юзда 30 дақиқа давомида ушлаб турилади. Вақт ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади. Бу ниқоб терини ажойиб озиқлантиради.— 2 ош қошиқ сули ёрмаси, 1 ош қошиқ асал, 30 г сут, 1 ош қошиқ зайтун ёғи ва 3 томчи лимон шарбати яхшилаб аралаштирилади. Юзга суртилгач, 20 дақиқа туради.— 20 г лимон шарбати, 10 г асалари муми (пчелиный воск), 10 г қуруқ юзлар учун озиқлантирувчи крем, 5 г 96 фоизли спирт аралаштирилади. Тайёр аралашма юзга суртилиб, 20-30 дақиқага қолдирилади. Сўнг илиқ сувда ювилади. Бу жараён ҳар 2 кунда 1 марта қайтарилса, мақсадга мувофиқ бўлади.— 30 г буғдой уни, 20 г сув ва 50 г асал аралащирилади. Маҳсулотлар яхшилаб аралаштирилгач, тайёр ҳолида 20 дақиқага юзга суртилади. Уй ҳароратидаги сувда ювиб ташланади.
— Агар тери пўст ташласа (шўраласа), у ҳолда асал ва жўка (липа) гули қайнатмаси ёрдам беради. У ярим стакан сув, 2 ош қошиқ жўка гули ва 1/3 чой қошиқ асалдан тайёрланади. Юз у билан ҳар куни яхшилаб артиб турилса, шўралаш аста-секин йўқолади.— Кечқурун эса қуйидаги жараён фойдали: 1 чой қошиқ асал тухум оқи билан кўпиртирилади. Аралашма қўл кафтига қўйилади ва пўст ташлаган жойларга суртилади. . Ниқоб мойчечак ёки ялпиз қайнатмаси билан ювиб ташланади.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
endi bu yerdagi maqolalar di WHATSAPPDA ham oqishiz mukin buning u.n guruxmizga qoshiling +998912836725</f>