Предыдущая публикация
Яхшилар ёмондан қўрқиб яшайди,
Юз йил адашмасдан бир бор адашсанг,
Исмингни яхшидан олиб ташлайди...!
Бу дунё ишлари жуда ҳам қизиқ
Йиғлатиш жуда осон кулдириш қийин,
Ҳеч қачон алдамай ростин сўзласанг,
Сени ахмоқ дея аташи тайин...!
Бу дунё ишлари жуда ҳам қизиқ
Курашиб-курашиб кетасан ўлиб,
Бой бўлиб кимларни ўйнатиб қўлда,
Ё акси кимгадир ўйинчоқ бўлиб...!
Бу дунё ишлари жуда ҳам қизиқ
Хиёнат дастидан йиғлайди вафо,
Биргина қабрда ҳақиқат ростлик,
У ерда тенглашар бой билан гадо...!
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев