
✳️ 1-АПРЕЛ ҲАҚИДА
#долзарб
Бисмиллаҳ
Алҳамдулиллаҳ
▪️Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
Қасамки сизлар албатта ўзларингиздан олдин адашиб кетган бадбахт қовмларнинг суннатларига (амалларига) қаричма қарич эргашиб кетасизлар. Ҳатто улар бир эчки эмарнинг тешигига кириб кетса, (мен нима қиламан у тешикни ичида демасдан) сизлар ҳам уларни орқасидан эргашиб шу эрга кириб кетаверасизлар.
Саҳобалар сўради : Яҳуд ва насронийларни айтябсизми? (Наҳотки ўшаларга эргашиб кетсак?!)
Росулуллоҳ ﷺ: Бўлмаса ким?! дедилар.
(📚Буҳорий ривояти)
Пайғамбаримиз ﷺ одамлар шунчалик бузилиб бадбахт қовмларга эргашиб кетади, сизлар у вақтда уларга эргашиб бадбахтлардан бўлиб қолманглар эҳтиёт бўлинглар деб бизни олдиндан огоҳлантирябдилар.
Лекин ҳозирги уммат, яҳуд ва насронийлар қандай амал қилса ҳеч ўйланиб ўтирмасдан Пайғамбаримиз қандай айтган бўлсалар шундай эргашиб кетишмоқда. Ҳаётларининг бутун соҳасида, ўтириш-туриш кийинишларида, қайси кунни кофирлар байрам қилишса мусулмонлар ҳам шу кунни ўзларига байрам қилиб олишмоқда.
Кофирлар йил ҳисобини ўзгаришини байрам қиламиз дейишди, (янги йилни) Мусулмонлар ҳам, бизни кофирлардан нима камимиз бор деб ҳар ҳил баҳоналар билан ўзларига байрам қилиб олишди.
Кейин фалончи кун аёлларни хурсанд қилиш куни бўлсин, пистончи кун эркакларники бўлсин дейишди, бу кунларни ҳам мусулмонлар ўзларига олишди.
Шуларни қаторида мана 1-апрелни ҳазил куни деб чиқаришди. Аслида ҳазил куни эмас алдашлик куни дейилса тўғри бўлади. Мусулмонлар, бу ҳам қолиб кетмасин деб бу кунни ҳам ўзларига олиб олишди.
ОГОҲ БЎЛИНГ! Албатта 1- Апрелда бўладиган амалларда бир нечта ҳаром ишлар жамлангандир.
🔥 1. Бунда кофирларга эгашишлик бор. Бу эса ҳаромдир, катта гуноҳлардандир, ҳолатига қараб куфр ҳам бўлади.
▪️Росулуллоҳ ﷺ: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса бас у ўшалардандир» деганлар.
(📚 Абу Довуд ривояти)
🔥 2. Ёлғон гапиришлик. Бу ҳам катта гуноҳларнинг катталаридандир, ҳаромдир.
▪️Аллоҳ таоло айтади:
Албатта, Аллоҳ исрофчи ва каззоб бўлган шахсни ҳидоят қилмас.
(📖 Ғофир сураси 28-оят)
🔥 3. Ёлғон гапириб бир Муслимга азият беришлик. Бу ҳам катта гуноҳдир, ҳаромдир.
▪️Аллоҳ таоло айтади:
«Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.»
(📖 Аҳзоб сураси 58-оят)
Бир инсонни алдаб туриб, ҳазилку, нима зарари бор, тушунсида деган баҳона билан ҳазил қилиш исломда йўқ, ўтмайди. Агар рост гапириб ҳазил қилса ва бу ҳазилни кофирларга ўхшамасдан ҳазил куни дейилган кундан бошқа кунда қилса, аммо ҳазил қилинувчи ҳазилдан озгина азиятланиб, хафа бўлиб қолса, ҳазил қилувчи шу оятга тушиб қолади ва бу амали ҳаром бўлади. Агар бу ишига розилашмаса қиёматда жавоб беради. Узр бродар сизни хурсанд қилмоқчи эдим деб розилашиши керак.
Энди ҳам кофирларга ўхшаб ҳазил кунида, ёлғон ишлатиб бир муслимга азият берса қандай бўлади?! Аллоҳнинг ғазаби бунинг устига кетма кет тушмайдими? Қиёматда қандай жавоб беради бу ишларига?!
▪️Биринчи апрелни ўзига ҳазил куни деб қабул қилганлар ўз устига шунча гуноҳлар ва Аллонинг ғазабини сотиб олаётганини билсин ва кофирларнинг ахмоқона байрамларининг ҳар биридан узоқ турсин. Чунки кофирларга эргашиб қилинадиган амалларни ҳар бири текширилса куфр ёки бир нечта катта гуноҳлар чиқади.
(Абу Холилуллоҳ)
Яқинларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев