Синайверманг ҳар ташвишга кўниб турса.
Ожизларнинг сўнги сўзи ,,ҳўп бўладиʼʼ...
Бахтли экан деб ўйламанг кулиб турса.
Кулиб турган юзларда дард кўп бўлади.
Мажбур бошин эгиб ҳаёт шартларига,
Кўнглин макон қилиб ташвиш гардларига.
Эрмак бўлиб кулгулари дардларига,
Кулиб турган юзларда дард кўп бўлади.
Ўтли экан деманг боқса қарашлари,
Ёлғиз қолса ёшлари тўп тўп бўлади.
Уни олов қилган тақдир курашлари.
Ёниб турган кўзларда дард кўп бўлади.
Бир ўзини қўйсалар ҳам ёлғизгина,
Қўл силтолмас юрак қурғур орсизгина.
Синовларнинг қаршисида ёлғизгина,
Кулиб турган юзларда дард кўп бўлади.
Озор берманг ҳушёр бўлинг сўзингизга.
Кўнгил нозик, салга синар чўп бўлади.
Асли шундоқ тикон босган ўзингизга.
Чидаб турган дилларда дард кўп бўлади.
Мағрур турар армонлари бағрин ўйиб,
Кетар экан яшашдан ҳам гоҳи тўйиб.
Барчасини Аллоҳимга солиб қўйиб,
Кулиб турган юзларда дард кўп бўлади.
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
Кувонч армон, мангу хотира.
Бевафога уланлар айтиб,
Кел, мухаббат йиглаймиз бирга.
У дамларни эслаймиз бир оз,
Эслаймиз-у кулмаймиз сира.
Хасратлашиб чикармай овоз,
Кел, мухаббат йиглаймиз бирга.
Ахтарма у босган изларни,
Керакмасмиз энди хеч кимга.
Хеч ким севмас энди бизларни,
Кел, мухаббат йиглаймиз бирга.
Йук демагин мен айтар сузга,
Жавоб бергин, кир сен хам тилга.
Бахтлар тилаб бевафо ёрга,
Кел, мухаббат йиглаймиз бирга.