🐪 Туя ажойиб жонзот
Аллоҳ таоло айтади: «Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…», Ғошия сураси, 17-оят.
🌴Ундаги ҳам чучук, ҳам шўр сув ичиш қобилияти:
Туянинг буйраги шўр сувдаги ортиқча тузни филтрлаб, ичишга яроқли қилади. Кейин ортиқча туз эса сийдик орқали чиқарилади. (Яъни, туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга)
🌴Тиканли буталарни ўзига зарар етказмасдан ейиш:
Туянинг сўлаги, тупуклари қалин ва тиканларни юмшатишга ёрдам берадиган махсус хусусиятларга эга. Бундан ташқари, унинг лаблари ва оғзининг ички тузилиши қаттиқ ва бардошли бўлиб, тиканли ўсимликларни осонгина чайнаш имконини беради. (Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади).
🌴Икки қаватли ҳимоя кўз қовоқлари:
Туялар икки қаватли кўз қовоқларига эга - бири ингичка ва шаффоф, иккинчиси қалин ва гўштли. Қум бўронлари пайтида туя кўриш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, кўзига қум тушмаслиги учун шаффоф кўз қовоқларини юмади. Унинг узун ва қалин киприклари ҳам кўзларини чанг ва қумдан ҳимоя қилади.
🌴Тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти:
Туя ўз эҳтиёжларига қараб тана ҳароратини тартибга солиши, керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. (Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади)
🟢Шунингдек, туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади.
"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Мўминун сураси, 14-оят.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев